Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети


 ЎТИШ ДАВРИ ТАВСИФИ ВА УНИНГ МИЛЛИЙ



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 
2. ЎТИШ ДАВРИ ТАВСИФИ ВА УНИНГ МИЛЛИЙ 
ХУСУСИЯТИ 
Маъмурий марказлашган иқтисодиѐтнинг тарихий оқибатлари, бозор 
муносабатларига ўтиш заруриятини англашни ва туб ислоҳотлар бошлашни 
талаб этди. Натижада иқтисодий муносабатлар тизимининг бир шаклидан 
воз кечилди ва иккинчи шаклига юз тутилди. Республикадаги мавжуд вазият 
иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга тубдан янгича ѐндашувни сифат 
жиҳатидан янги вазифалар ва шароитларни ҳамда тажрибаларни ҳисобга 
олишни энг муҳим мамлакатлар салоҳиятига кўпроқ таянишни тақозо этди. 
Бундай маъсулиятли вазифани ҳал этиш академик Ислом Каримов 
тадқиқотларида назарий-илмий ечимини топди. Чунончи, аслини олганда
гап бозор муносабатларига ўтишда ўхшаши бўлмаган бетакрор андозамизни 
ишлаб чиқиш, ўз йўлимизни танлаб олиш ҳақида бормоқда. Бу йўл - уч 
таркибий қисмдан иборат: 
ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиѐти миллий андозаси 
моҳиятининг тавсифи; 
қатъий марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик тизимидан хўжалик 
юритишнинг бозор муносабатларига ўтишнинг энг муҳим принциплари; 
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг, тангликдан чиқиб олишнинг 
барқарорликни 
ва 
муҳим 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни 
таъминлашнинг аниқ йўналишлари. 
Келтирилган таркибий қисмлар тўғрисида республикамиз зиѐлилари, 
хусусан иқтисодчи олимлар чуқур тадқиқотларни давом эттириб, бир қатор 
асарларини чоп этишди. Ўтиш даври иқтисодиѐтининг кўпчилик 
мамлакатларга хос бўлган умумий қоидалари ва ҳолатлари жумласига 
қуйидагилар киради: 
мавжуд иқтисодий тизимда янги тизимга ўтишдаги беқарорлик, 
номутоносиблик ва мувозанатсизликлар; 
жамият иқтисодий ривожланиш йўлларининг турли-туман ҳарактердалиги; 
мулкчилик, бошқарув, товар-пул муносабатлари каби соҳаларда туб 
ислоҳотларнинг зарурлиги
умумий ўтиш қонуниятлари мавжудлигидан қатъий назар, ҳар бир мамлакат 
шарт-шароитларини ҳисобга олиш зарурлиги; 
эски турмуш тарзи мезонлари ва янги иқтисодий қадриятларнинг 
номувофиқлиги, баъзи ҳолларда эса, қарама-қарши зиддиятли тусга эга 
бўлиши; 
жамият аъзолари бир қисмининг эски мафкура исканжасидан қўтилишнинг 
қийинчилик билан кетиши, янги иқтисодий муносабатларга эҳтиѐткорлик 


178 
билан ѐндошишига қарамай, ташаббускор, изланувчан, тадбиркор ва 
тараққийпарвар кишиларнинг тобора ортиб бориши кабилар. 
Тарих тажрибасига кўра, маданийлашган бозор муносабатларига ўтиш 
даврининг довомийлиги бозор иқтисодига ўтишнинг қандай йўли, андозаси 
танланиши каби бошқа шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. 
ХХ аср ниҳоясига келиб, шаклланган иқтисодий таффакур ва иқтисодий 
тараққиѐт истиқболлари тўғрисидаги қарашларда эркин итисодий тартибга 
солиш ғояси ҳам, марказлаштирилган тарзда режалаштириш ғояси ҳам 
инқирозга 
учраганлигии 
баѐн 
этилмоқда. 
Чунки 
И.Каримов 
таъкидлаганидек: Жаҳон цивилизацияси ижтимоий тараққиѐтнинг сифат 
жиҳатдан янги йўлларини ишлаб чиқди, тартибга солинадиган бозор 
иқтисодиѐти мана шу йўлга асос қилиб олинган. 
Ўтиш даври кўхна Европа мамлакатларида бир неча юз йилни ташкил 
этган бўлса, мустамлакачиликдан озод бўлган Осиѐ ва бошқа қитъа 
мамлакатларида бир неча ўн йилдан иборат бўлди. Масалан, Буюк 
Британия-200 йил, Франция -150 йил, Германия ва АҚШ-50-100 йил. 
Бошланғич шарт-шароитларга кўра, ѐндошилган гуруҳлаш мезонига 
асосан тартиблашга солинадиган бозор иқтисодиѐти мамлакатлари учун 3 та 
ѐндашув ва яна бир турдаги ўриниш мавжудлиги И.Каримов томонидан 
таҳлил этилган. Булар: 
Узоқ давом этган эволюцион тараққиѐтни босган ривожланган 
мамлакатлардаги аралаш иқтисодиѐт; 
Анънавий (оддий ва бозор, патриархал феодал муносабатларига эга) 
иқтисодиѐт асосида шаклланаѐтган маданийлашган бозор муносабатлари; 
Режалаштирилган буйруқбозлик иқтисодиѐти негизида шаклланаѐтган бозор 
муносабатларига асосланган демократик жамият; 
Социализм ғояларини самарали бозор иқтисоди вужудга келтириш билан 
қўшиб олиб боришга ўринаѐтган социалистик иқтисодиѐтнинг Хитойча 
йўли. 
Юқоридаги ѐндошувлар асосидаги таҳлиллар кўрсатишича, бозор 
муносабатларининг ривожланиши бирорта ҳам мамлакатда бенуқсон ва 
текис кечмаган. 
Бозор механизмларини идеаллаштириш ҳам катта хато бўлади. 
Шунинг учун ҳам «Ўзбекистон танлаб олган йўл республика ва унинг 
халқининг манфаатига ниҳоятда мос келадиган ижтимоий жиҳатдан 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиѐтини 
шакллантиришга 
қаратилган 
иқтисоддир» - деб таъкидлайди И.Каримов. 
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐти иқтисодий ривожланиш 
самарадорлигини ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий адолат билан боғлаш 
мақсадини кўзлайди. 
Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини 
батамом шаклланиши учун зарур бўлган вазифалар нечоғлик тез ҳал 
этилиши ўтиш даври давомийлигини белгилайди: 


179 
Биринчи галдаги асосий вазифа-мулкдор сингари масаласининг тубдан 
ҳал этилиши, бошқача айтганда хусусий мулкчилик етакчилигидаги кўп 
укладли иқтисодиѐтнинг барпо этилиши. 
2.Ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш. 
3.Кенг 
тармоқли бозор инфратўзилмасини (фонд ва молия 
муассасалари, тадбиркорларга ҳизмат қилувчи бошқа муассасаларни) 
ривожлантириш. 
4.Ташқи 
иқтисодий фаолиятда маъмурий чеклашлар орқали 
бошқаришдан иқтисодий тарифлар йўли билан бошқаришга, яъни жаҳонда 
қабул қилинган маърифий шаклларга ўтиш. 
5.Миллий валютани эркин муомаладаги валютага алмаштириш 
масаласини ҳал этиш орқали валюта тизими ва бозорини эркинлаштириш. 
6.Хорижий 
самарадорларнинг Ўзбекистон бозорида фаолият 
кўрсатиши учун кафолат ва имтиѐзлар ва рағбатлантиришни кучайтириш. 
7.Корхоналарнинг хўжалик фаволиятига ноўрин аралашувнинг чеклаб 
қўйилиши. 
8.Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти учун иқтисодий ва 
молиявий маъсулиятнинг оширилиши. Банкротлик институти аҳамиятини 
ошириш. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг миллий хусусиятлари академиклар 
С.С.Fуломов, М.Шарифхўжаев, профессорлар А.Ўлмасов, Н.Тўхлиев, 
Ё.Абдуллаев, Ш.Шодмонов, А.Раззоқов кабиларнинг тадқиқотларида 
батафсил баѐн этилган. 
Бироқ бозор иқтисодиѐтига оид тушунчаларни баѐн этишдаги 
ѐндошувларда айрим фарқлар ҳам мавжуд. Масалан, проф. Раззоқов А.А. 
бозор муносабатларининг 3 та шакли мавжудлигини қайд этади. Булар: 
Ёввойи бозор (дастлабки пайтларда); 
Маъмурий-буйруқбозлик бозори (собиқ СССР ва социалистик деб аталган 
мамлакатларда); 
Бошқариладиган бозор (ҳозирги деярли барча ривожланган етакчи 
мамлакатларда). 
Айни пайтда проф. А.Ўлмасов таъкидлашича, «Тарихан бозор 
иқтисодиѐтининг 2 тури бўлган: ѐввойи ва маданийлашган бозор 
иқтисодиѐти». 
Умуман олганда, барча тадқиқотлар И.Каримов асарларидаги илмий-
назарий қоидаларни чуқурроқ ва кенгроқ шархлаш вазифасини ҳал 
этганлигини таъкидлаш лозим. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish