16.5.4. Наряд бўйича ишлар, ижрочилар ёки атрофдагиларнинг хавфсизлиги ва соғлигига хавф пайдо бўлган ҳолатларда тўхтатилиши керак. Наряд бўйича ишларни давом эттириш фақат бундай хавфлар бартараф этилгандан кейин мумкин бўлади.
16.6. Нарядни ўзгартириш (тўғрилаш).
16.6.1. Нарядни, уни берган шахс ёки нарядни берган раҳбарни албатта хабардор қилган ҳолда юқори турувчи раҳбар, уни нарядларни бериш китобига ёзган ҳолда ўзгартириши мумкин.
16.6.2. Агар нарядни амалга ошириш мумкин бўлмаса ёки юзага келган ҳолат сабабли ўзгартиришни талаб этса, бунда ишлар масъул ижрочиси ишлар раҳбарини (у бўлмаганда нарядни берган раҳбарни) ёки диспетчерни хабардор қилади ва шундан кейин унинг буйруқлари бўйича ҳаракат қилади.
16.6.3. Наряднинг амалга оширилиши устидан назорат:
16.6.4. Наряднинг амалга оширилишини ва ижрочилар томонидан Технологик регламентлар, Ишларни юритиш паспортлари, Ишларни ташкил қилишнинг лойиҳалари ва Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини назорат қилишни нарядни берган раҳбар ва уни ижрога қабул қилган шахс, шунингдек раҳбарлар ва мутахассислар, улар бўлинмада қабул қилинган ишларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизимига мувофиқ иш жойларга келганларида амалга оширадилар. Меъёрий ҳужжатлар талабларининг бузилишлари аниқланган ҳолатларда, ишлар раҳбарлари аниқланган бузилишларни бартараф этиш ва бузилишларда айбдор бўлган ижрочиларни жавобгарликка тортиш чораларини кўрадилар.
16.6.5. Наряднинг амалга оширилиши тўғрилиги, ишчиларнинг меҳнатидан уларнинг касблари ва малакаларига мувофиқ фойдаланилаётганлиги, ишларнинг рўйхати ҳамда ҳажми асосланганлигининг назорати кадрлар хизмати, меҳнат ва иш ҳақларини ташкил қилиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси хизматлари ҳамда саноат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўз йўналишлари бўйича амалга оширилади.
16.7. Наряднинг амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳисобот:
16.7.1. Наряднинг амалга оширилганлиги тўғрисидаги ёзма ҳисобот уни ижрога қабул қилган шахс томонидан тақдим этилади.
Наряднинг амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳисобот нарядни ижрога қабул қилган шахс томонидан шахсан ўзи томонидан иш жойларига борган вақтда ва (ёки) ишлар ижрочилари ва тезкор-диспетчерлик хизмати ходимларининг ҳисоботлари, рапортлари ва хабарларидан олган маълумотлари асосида тузилади.
16.7.2. Наряднинг амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳисобот қисқа бўлиши, ишларнинг амалга оширилган ҳажми, меҳнат хавфсизлиги бўйича қилинган ишлар ва чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида аниқ тасаввур уйғотиши керак. Ҳисоботда иш жойлари ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, нарядни амалга ошириш жараёнида бартараф этишнинг имконияти бўлмаган ускунанинг ҳолатларига бўлган қайдлар акс эттирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |