18. Топшириқлар (сменалар топшириқлари) бўйича бажариладиган ишларга, наряд бўйича бажариладиган ишларга кирмайдиган ишлар киради.
19. Ишларни бажаришга ёзма топшириқлар тегишли ёзувлар ва топшириқни берган раҳбарнинг ҳамда ишлар ижрочиларининг имзолари билан Топшириқлар журналида (3- илова) расмийлаштирилади.
20. Топшириқ берувчи топшириқларни ижрочиларга беришдан олдин иш жойида ижрочилар томонидан бажариладиган ишларни хавфсиз амалга ошириш мумкинлиги, ишларни амалга оширишда ходимларнинг соғлигини йўқотишлари ёки шикастланишларига олиб келиши мумкин бўлган зарарли ва хавфли омилларнинг мавжуд эмаслигига (иш жойини шахсан бориб кўриб ёки унга сменани топшираётган раҳбардан ёки бевосита раҳбариятдан, уларда шундай маълумотлар мавжуд бўлганда, ахборот олиб) ишонч ҳосил қилиши шарт. Иш жойида шундай омиллар мавжуд бўлганда топшириқ берувчи бажариладиган ишларни ижрочилар томонидан хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш учун керакли қўшимча ташкилий, техникавий чора-тадбирларни кўриши шарт. Бажариладиган ишларни хавфсиз амалга оширишни таъминлаш мумкин бўлмаганда ёки ноаниқ бўлганда, топшириқ берувчи ушбу ишларни амалга оширишни ташкиллаштиришни тўхтатиши ва бажариладиган ишларни амалга оширишнинг хавфсиз усуллари имкониятларига аниқлик киритиш мақсадида ўзининг юқори турувчи раҳбариятига мурожаат қилиши керак.
21. Топшириқ берувчи раҳбар топшириқларни беришда қуйидагиларни аниқлайди ва топшириқлар журналига расмийлаштиради:
- ишларни бошлашнинг санаси, вақти;
- ишларни бажариш жойи;
- топшириқнинг мазмуни ва топшириқнинг алоҳида операцияларини амалга оширишнинг кетма-кетлиги;
- ишлар масъул ижрочисининг фамилияси, исми-шарифи (звенодаги рўйхат бўйича биринчи), унга бўйсунувчи звенонинг (ижрочиларнинг) таркиби, уларнинг касблари ва разрядлари;
- топшириқнинг барча операцияларини хавфсиз амалга оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар.
Ишлар масъул ижрочиси (рўйхат бўйича биринчи) ишни бажарувчиларга нисбатан юқорироқ малака ва иш тажрибасига эга бўлиши керак. Ишлар масъул ижрочиси ўзининг ва унга бўйсунувчи бригаданинг (звенонинг) хавфсизлик талабларига риоя қилишларига жавобгар бўлади.
22. Топшириқни берувчи ижрочиларга ёзма топшириқни бериш ва расмийлаштиришда, масъул ижрочи ва ишлар ижрочиларига келажакдаги ишларни амалга оширишнинг хавфсиз услублари бўйича инструктаж ўтказиши шарт, улардан ўтгандан кейин масъул ижрочи ва ишлар ижрочилари келажакдаги ишларни амалга оширишнинг хавфсиз услублари бўйича инструктаждан ўтганликлари ва топшириқни олганликлари тўғрисида журналга имзо қўйишлари керак. Инструктаж ўтказилгандан кейин “Ишларни амалга оширишнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар” устунига қуйидагича ҳаволалар қилишга рухсат этилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |