Синов саволлари: Газ фаза реакторилари қандай турларга бўлинади?
Контактли ускуналар қандай мақсадалар учун ишлатилади?
Иссиқлик ажралиб чиқадиган реакторлар қайси усуллар билан совитилади?
Метан конверторининг тузилиши ва ишлаш принципларини тушунтиринг;
Углерод оксиди конвертори қандай ишлайди?
Аммиакли 0,8 Мпа босимида оксидлашга мўлжалланган контакт ускунасининг ишлашини тушунтиринг;
Комбинацияли контакт ускунаси қандай элементлардан ташкил топган?
Икки трубали аммиакли синтез қилиш колоннасининг тузилиши ва ишлаш принципини тушунтиринг;
Юқори температурали реакторлар қандай элементларга эга;
Метаннинг термооксидланиш пиролизини амалга оширувчи ускунасининг тузилиши ва ишлаш принципини тушунтиринг.
Коллонна реакторлар
Колонна реакторлари реакция ускуналари «газ суюқлик» ва «суюқлик- суюқлик» системаларда жараёнларни амалга ошириш учун қўлланилади. Айрим ҳолларда оддий тарелкали ва насадкали ускуналардан реакторлар сифатида фойдаланилади. Лекин реакторларнинг конструкциясида ўзига хослик бор. Бу уларда аввало иссиқлик алмаштириши зарурлиги ва катализатор бўлиши кераклиги билан боғлик. Кўп холларда насадкали реакцион колонналарда насадка сифатида катализатордан фойдаланилади. Реакция борганда кўп иссиқлик кўп ажралиб чиқадиган холларда катта иссиқлик алмашиниши юзасида эга бўлган урама трубали ёки вертикал жойлаштирилган трубалар дастаси бўлган коллонналар қўлланилади. Масалан 7.9 - расмда кўрсатилган оксидлаш коллоннаси ҳар бирининг ичида урама трубалар урнатилган олтита царгалар йигирилган. Баланддаги кенгроқ црага томчи ушлагич вазифасини бажаради. Урама трубаларнинг сони жуда кўп бўлганидан фазаларнинг яхши контактлашишини таъминловчи ўзига хос насадка ҳосил бўлган. Катта миқдорда иссиқлик алмашинишни талаб қиладиган ва «газ-суюқлик» системасида борадиган айрим кимёвий жараёнларни амалга оширишга тузилиши оддий кожух-трубали барботажли (улар газлифт реакторлар ҳам дейилади). Реакторлар яхши самара беради (7.10-расм) бу ускуналарнинг одатдаги кожух-трубали иссиклик
алмаштиригичдан фарқи шундаги трубаларнинг пастги камида ён томонида тешиклари бор ва улар пастги қопқоқ ичидаги суюқлик қатламига ботиб туради.
Ускунанинг трубалари ичидаги майдони баландаги қопқопда ўрнатилишга штуцер сатхигача суюқликка тўлиб туради. Суюқлик остки қопқопдаги штуцердан узлуксиз киритилади. Газ-трубалари панжарасининг остидан кўради ва пастки камерада газ қатламини ҳосил қилади.