Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари



Download 2,58 Mb.
bet60/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

1.4- расм Аммиакни 1.5-расм Комбинацияли контакт
оксидлаш учун ускуна:
ишладиладиган контакт ускунаси: 1-картон фильтр пакетлари;
1.4-корпус; 2- турларнинг ут 2- таксимлаш панжараси;
олдириш учун қўйилган тешик; 3- платина катализатор;
3-платина турлар пакети; 4- насадка;6-куриш деразачаси;
5-сувли «Кўйлак»; 6- люк. 7- саклаш клапани.

Конус ва остки цилиндр корпусларнинг бир-бири билан бириккан жойида катализаторларга бораётан газ аралашмасини текис тақсимлаб берувчи панжара ўрнатилган. Цилиндр қисмда халқалар ёрдамида учта плантина тур маҳкамланган. Оловга чидамли ғиштдан футеровка қилинган пастки корпусда легирланган пулатдан тайёрланган насадка (32х32х1ммли Рашиг халқалари) солинган панжара ўрнатилган.


Ҳозирги кунда қиммат ва камёб бўлган платина сарфини камайтириш мақсадида аммиакни икки босқичда оксидлаш йўлга куйилмоқда. Биринчи босқичда битта ёки бир неча платина турдан, иккинчи босқичда эса оксидловчи таблеткалар шаклидаги платинамас НК (неплатиновый катализатор) катализаторлардан фойдаланилади. Саноатда иккинчи босқичда темирхромли КН-2,КН-2Т ва НК-24 маркали катализаторлар қўлланилмоқда.
7.4.2. Юқори босимда ишлайдиган реакторлар. Юқорида қайд қилганимиздек бундай ускуналар текис қопқоқ билан маҳкамланадиган қалин деворли цилиндр корпусга эга ва улар ичкарисидан совуқ газлар билан совутилади.
Реактор ичида иссиқлик алмаштиргич ва катализатор қутилари жойлашган. Аммиакни синтез қилишга мўлжалланган икки трубкали (қарама-қарши оқимли) реактор ( синтез колоннаси) 1.6.-расмда кўрсатилган.





1.6- расм.
Икки трубкали аммиакни синтез қилиш
колоннаси: 1-тройник;2-копкок;
3- махкамлаш халқаси; 4-электр иситгич;
5- катализатор қутиси; 6- корпус;
7- иссиклик алмаштиргич; 8- фланец;
9- ускуна таги; 10- тройник; 11- совуқ
газ кирадиган штуцер.
Газ ускунасининг тепа қисмидан киради ва колонна корпуси билан насадка кожухи уттасидаги ҳалқа оралиғидан ўтиб иссиқлик алмаштиргичнинг трубалари орасидаги майдонда реакцияга киришган газлар билан иситилади. Исиган газ марказий труба орқали катализатор кутисининг баланддаги бушлиғига киради ва дастлаб ички, кейин ташқи трубалар, катализатор қатлами ва иссиқлик алмаштиргичнинг трубалари орқали ўтиб колоннанинг остки қисмидан чиқиб кетади. Колоннани ишга тушириш учун марказий трубада электр иситгич ўрнатилган. Кираётган совуқ газостки марказий труба орқали иссиқлик алмаштиргичнинг юқори қисмига боради ва у ерда иситилган асосий газ билан аралашади. Текис температура режими, юқори даражада барқарор ишлаши, конструкцияси ишончлилиги ва насадкаларни монтаж қилишнинг қўлайлиги бу реакторларнинг афзалликлари ҳисобланади. Унинг камчиликлари: гидравлик қаршилиги катта ва катализаторни алмаштириш учун насадкани корпусдан чиқариб олиш керак бўлади.

      1. Мавҳум қайновчи қатламли катализаторли реакторлар. Бундай ускуналар жуда самарали ҳисобланади. Чунки улардан реакцион аралашма яхши аралашади, температура ўзгармас бўлади. Бу айниқса, реакция температуранинг кичик оралиғида амалга оширилса муҳим аҳамиятга эга. Катализатор ўз активлигини тез йўқотса ва уни регерация қилиш талаб қилинса қўзгалмас қатламли катализаторли реакторлардан фойдаланиб бўлмайди. Бундай ҳолларда реактор ва регенератордан иборат агрегатларни қўллаш яхши самара беради. Мавҳум қайнайдиган катализатор пневмотранспорт ёрдамида реактор ва регенератор орқали доимий айланиб туради.

      1. Юқори температурали реакторлар. Бундай ускуналарга трубали печлар, ҳаракатланадиган қаттиқ иссиқлик ташувчили қурилмалар ва алангада борадиган реакцияларни амалга оширувчи ускуналар киради.

Юқори температурали эндотермик жараёнларни амалга оширишда трубали печлар қўлланилади. Унумдорлиги жуда катта бўлган бу ускуналарнинг иссиқлик қўввати 15-20 млн. ккал/соатгача бўлиши мумкин. Улар суюқ ёки газсимон ёқилгида ишлайди. Трубали печларда маҳсулотларни 800˚С температурагача ишлаш мумкин иссиқлик ўзатишнинг характерига қараб трубали печлар конвекцион, радиант ва аралаш (конвекцион аралаш) каби турларга бўлинади. Конвекцион печларда иситиш утхонадан келаётган газларнинг урама трубалар (змеевик) орқали оқиб ўтиши туфайли содир бўлади ва иссиқлик асосан конвекция йўли билан узатилади. Радиант печларда урама трубалар бевосита ўтхонада жойлашади ва иссиқлик асосан нур чиқариш (радиация) ҳисобига ўзатилади. Икки қисмдан - рациант ва конвекцион печлардан ташкил топган трубали печлар ҳам учрайди. Трубали печлар кимё саноатида жуда кам қўлланилади.
Иссиқликка чидамли пулатлар ҳам бардош бераолмайдиган даражадаги юқори температурада борадиган эндотермик реакциялар ҳаракатланадиган қаттиқ иссиқлик ташувчили ускуналарда амалга оширилади. Бу ускуналар углеводларни пиролиз(моддаларнинг юқори температура таъсирида парчаланиши) қилиб водород, этилен, бутадиен ва бошқа маҳсулотларни олишда қўлланилади.


1.7-расм. Термооксидланиш пиролизи қўрилмаси.
1-аралаштириш камераси; 2- ёниш камераси;
3- чиниктириш камераси; 4- пуркагич.

Қурилма ўтхона, реактор ва пневма кутаргичдан иборат бўлади. Донадор иссиқлик ташувчи, ёнувчи газларни ёқиш ҳисобига иситилади ва пиролиз юз берадиган реакцион камерага сепилади. Кейин иссиқлик ташувчи пневмакутаргичнинг эжекторига тушди ва ердан ҳаво оқими ёрдамида ўтхонага қайтарилади. Кимё саноатида учрайдиган юқори температурали реакторлардан бири очиқ оловли ускунадир. Унга мисол қилиб метаннинг термооксидланиш пиролизини амалга оширишда қўлланиладиган реакторларни кўрсатиш мумкин. Бундай қўрилмаларда метаннинг бир қисмини кислород билан ёқишдан чиқадиган иссиқлик ҳисобига газнинг қолган қисми юқори температурагача (300-1500˚С) иситилади ва реакциянинг иссиқлик эффекти компенсацияланади. Шундай қилиб термооксидланиш пиролизи шундай жараёнки унинг иссиқлик баланси, бир вақтининг ўзида иккита, турли хил ишорали иссиқлик эффектига эга реакциялар ҳисобига тенглашади.


Термооксидланиш пиролизи реактори (1.7-расм) аралаштириш, ёқиш ва чиниқтириш камераларидан ташкил топган. 700˚Сгача қиздирилган метан ва кислород аралаштириш камерасига киради ва ундан, газ аралашмаси ёниш камерасига боради. Бу ерда аланга аралаштириш камерасига кўтарилишини олдини олиш мақсадида газ аралашмаси катта тезликда харакатлантирилади. Ёниш жараёнини жадаллаштириш мақсадида ёндиргичларга қўшимча кислород ( 10%гача) берилади.
Ёндиргичлардан чиқаётган газлар чиниқтириш камерасига тушади ва у ерда пургагичдан сепилаётган сув билан совитилади. Пиролиз жараёни асосан ёниш камерасида ва қисман чиниқтириш камерасида боради.


22-маъруза


    1. Download 2,58 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish