Кимёвий жараёнларнинг тезлиги
Вақт бирлиги ичида реакцияларга киришадиган хом ашё модда миқдори кимёвий реакция тезлигининг кўрсатгичи ҳисобланади. Ўзгармас ҳажмда борадиган гомоген реакциялар учун кимёвий ўзгариш тезлиги реакцион ҳажм ва вақт бирлиги ичида ҳосил бўладиган модда миқдорига тенг:
r = =ҳосил бўладиган ёки реакцияга киришган модда миқдори
реакцион ҳажм x вақт оралиғи
Кимёвий реакцияларнинг тезлиги реагентларнинг хоссаалари ва концентрацияларига, температура, босим, катализатор ва моддаларни аралаштириш жадаллигига боғлик бўлди. Моддаларнинг концентрация ва темпратурасининг ортиши билан реакция тезлиги ҳам ортади. Лекин қўшимча реакциялар билан мураккаблашган кимёвий жараёнларни ўтказишда температурани ошириш самарасиз бўлиши мумкин. Чунки бунда қўшимча реакциянинг тезлиги асосий реакцияникига қараганда кўпрок ортиб , керакли маҳсулотни олиш камайиши мумкин. Босим фақат газ фаза иштирок этадиган реакциялар тезлигига таъсир қилиши мумкин. Босим ортиши билан газ фазада борадиган қайтмас реакциянинг тезлиги оргади.
Моддаларнинг агрегат ҳолатига қараб уларни аралаштириш жадаллиги реакция тезлигига турлича таъсир қилиши мумкин. Гомоген реакцияларда моддаларни аралаштиришдан асосий мақсад уларнинг температура ва концентрацияларини тез тенглаштиришдан ва ўзаро таъсирлашадиган молекулаларнинг тўқнашиш сонини оширишдан иборат.
Генероген жараёнларда аралаштириш фазаларнинг контаклашиш юзасини ривожлантириш учун қўлланади. Бундай ҳолда кимёвий реакция тезлиги билан бирга иссиқлик ва модда ўтказиш жараёнлари ҳам жадаллашади.
Реакцион ускуналар
Маълум бир маҳсулотни олиш мақсадада кимёвий реакторлар ўтказиш учун қўлланиладиган қурилмалар кимёвий реакторлар ёки реакцион ускуналар дейилади. Кимё саноатида жуда кўп турдаги реакторлар учрайди. Реактор ва унга боғлик бошқа жиҳозларнинг конструкциясига биринчи навбатда ўтказиладиган реакциянинг характери таъсир кўрсатади. Масалан реакция юқори температура ва босимда борса, реактор қалин деворли цилиндр шаклида ясалади ва қурилманинг технологик схемасига газларни сиқувчи ва иситувчи машина ва ускуналар киритилади. Агар реакция катализатор иштирокида борса, реагентларни катализаторни зарарлантирувчи моддалардан тозаловчи жиҳозлар қулланиши зарур бўлади.
Лекин реактор конструкциясига бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Битта реакциянинг ўзи турли конструкцияли реакторларда амалга оширилиши мумкин.
Реакторлар конструкцияларининг жуда турличалиги уларни классификациялашни мураккаблаштиради. Қўйидаги (1.1- расм) расмда реогентларнинг агрегат ҳолатлари ва реакторларнинг ишлаш принципига қараб реакцион ускуналарнинг турларга бўлиниши келтирилган. Лекин шуни қайд этиш керакки, бир конструкцияли реактор бир нечта турга мансуб бўлиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |