Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари


-расм. Экстракторларнинг турларга бўлиниши



Download 2,58 Mb.
bet36/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

1.25.-расм. Экстракторларнинг турларга бўлиниши
6.17. Гравитацион экстракторлар

Гравитацион, яъни колонна экстракторларнинг ўзи ҳам икки турга бўлинади: ташқаридан энергия киритилмайдиган ва киритиладиган. Биринчи турга пуркагичли, насадкали ва тешикли (тарелкали) экстракторлар, 2-сига аралаштиргичли-тиндиргичли, роторли, пульсацион, виброцион ва бошқалар киради.


Пуркагичли экстрактор (1.26-расм) ичи бўш колонна бўлиб, унда битта фаза тўлиқ оқим бўлиб, иккинчиси эса томчилар кўриниши шаклида ҳаракатланади. Бу ускуналарнинг тузилиши жуда оддий бўлсада самарадорлиги ҳам кичкина. Насадкали экстракцион ускуналарнинг конструкцияси насадкали абсорберларникига ўхшаш. Уларда асосан ҳалқали насадкалар қўлланилади.
Тешикли экстрактор (1.27-расм) ичига қуйилиш қурилмаси бўлган тешикли тарелкалар ўрнатилган вертикал цилиндр корпусдан иборат. Колоннанинг тепа қисмидан киритилган оғир фаза L тўлиқ оқим бўлиб пастга тушади ва пастдаги штуцердан чиқиб кетади. Енгил фаза G эса энг пастдаги тарелка тагига киритилади.




1.26-расм. Пуркагичли экстрак- 1.27-расм. Тешикли
торларнинг схемаси: экстрактор
L-оғир фаза; G-енгил фаза.

Тарелка тешигидан ўтаётиб дисперсланади ва томчилар кўринишида тепага кўтарилади. Колоннанинг тепа қисмида томчилар бутун фазага айланади ва чиқиб кетади. Томчилар ҳосил бўлиши ва уларнинг ҳаракати жараёнида модда алмашиниш содир бўлади, яъни бир суюқлик таркибидаги модда иккинчисига ўтади.


Ташқаридан энергия киритиладиган ускуналарда фазалар механик усул билан аралаштирилади.Бундай ускуналарнинг кенг тарқалганларидан бири роторли-дискли экстрактордир (1.28-расм.). Бу экстрактор корпусининг ичида бир хил оралиқда қўзғалмас, халқа тўсиқлар маҳкамланган. Бу тўсиқлар колоннани секцияларга бўлади. Колонна ўқи бўйлаб эса текис дисклар ўрнатилган ратор-валл айланади ва икки фазали оқимни аралаштирилади. Раторнинг дисклари ҳалка тўсиқларга нисбатан симметрик, яъни уларнинг ўртасида ўрнатилган. Ҳар бир секцияда фазалар айланувчи диск ёрдамида аралаштирилади ва кейин қўзғалмас ҳалқа тўсиқлар атрофида фазаларнинг зичликлари фарқи туфайли қатламларга ажралади. Енгил фаза G секция юқорисидаги тўсиқнинг тагида ёғилади ва аста-секин юқорига ҳаракатланади. Оғир фаза L эса секциянинг остидаги халқа тўсиқнинг устига тўпланади ва кейин пастга тушади. Фазалар аралашганда модда алмашиниш жараёни амалга оширилади.
Аралаштиргичли-тиндиргични экстракторда текис дисклар ўрнига валга парракли ёки очиқ турбиналли аралаштиргич ўрнатилган (1.29-расм). Фазаларнинг қатламларга ажратишини яхшилаш мақсадида эса аралаштириш зоналари оралиғида насадкалар билан тўлдирилган тиндириш зоналари жойлаштирилган. Бундай ускуналар Шейбель колоннаси деб ҳам аталади.







Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish