Сиртли буғлатиш ускуналари
Табиий циркуляцияли буғлатиш ускуналари
Кимё саноатида асосан трубали буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Бундай ускуна иситиш камераси ва сеператорнинг ўзаро жойлашувига кўра ўқдош иситиш камерали ва кўчма иситиш камерали бўлади. Ичида эритманинг айланма ҳаракатини ҳосил қилиш усулига кўра буғлатиш усукуналари табиий ва мажбурий циркуляцияли бўлиши мумкин. Булардан ташқари трубали буғлатиш ускуналарининг плёнкали деб аталган турида эритма айланма ҳаракатсиз буғлатилади. Эритманинг қайнаши ускунанинг қайси зонасида юз беришига кўра буғлатиш ускуналари иккига бўлинади:
қайнаш трубанинг ичида юз берадиган;
кўчма қайнаш зонали.
Трубали қайнатиш ускуналарининг (плёнкали бошқа) тузилиши ва ишлаш принципи бир – бирига яқин бўлганлиги учун уларнинг ҳар қайсига алоҳида тўхталмасдан умумий қилиб кўриб чиқамиз. Бундай ускуналар бешта асосий элементдан ташкил топган (1.1- расм): иситиш камераси, сепаратор, циркуляцион труба, қайнаш трубаси ва циркуляцион насос. Шулардан иккитаси, яъни қайнаш трубаси ва циркуляцион насос барча ускуналарда бўлмаслиги мумкин.
Суюқ эритма иситиш камерасининг остки қисмидан киритилади ва трубаларни тўлдиради.
Трубалар орасига иситувчи буғ юборилганда ичкаридаги эритма қайнайди. Ҳосил бўлган буғ – эритма аралашмаси циркуляцион трубадаги бир фазали суюқликдан енгил бўлгани учун тепага кўтарилади.
а)
б) в)
1.1. – расм. Буғлатиш ускуналари: а – ўқдош иситиш камерали, табиий
циркуляцияли ва кўчма қайнаш зонали; б – кўчма иситиш камерали; в- плёнкали 1 – иситиш камераси; 2 – сепаратор; 3-циркуляцион труба; 4–қайнаш трубаси; 5 – қайтаргич; 6 – томчи ушлагич.
Бу аралашма сеператорда иккиламчи буғдан ажралади ва циркуляцион трубага тушиб пастга ҳаракатланади. Иккиламчи буғ томчи ушлагич орқали ўтиб, сепараторнинг тепа қисмидан чиқиб кетади. Агар ускуна кўчма қайнаш зонали бўлса, яъни иситиш камерасининг устига қайнаш трубаси ўрнатилган бўлса, қайнаш иссиқлик алмаштириш трубаларининг ичида эмас балки қайнаш трубасининг ичида содир бўлади. Чунки қайнаш трубасининг ичидаги эритманинг гидростатик босими туфайли эритманинг қайнаш температураси ошади. Бунда трубалар ичида сепаратордаги босимда қайнаш температурасидан кўра кўпроқ исиган эритма юқорига чиққандан кейингина қайнайди. Сепараторнинг остки қисмидан концентрацияси ошган эритма чиқиб кетади. Лекин ускуна ичида катта ҳажмдаги эритма сепаратор – циркуляцион труба – иситиш камераси – сепаратор контури бўйича ҳаракат қилади. Эритманинг айланма ҳаракатини ва иссиқлик ўтказишни жадаллаштириш учун баъзи ускуналарда циркуляцион насос ўрнатилади.
Плёнкали ускуналарда эритма айланма ҳаракат қилмайди, яъни иситиш камерасидан бир марта, ёки пастга ёки баландга ўтади. Плёнка юқорига ҳаракатланадиган ускуналарда эритма трубаларнинг фақат остки қисминигина тўлдиради. Эритманинг қайнашдан ҳосил бўлган буғ баландга ҳаракатланади ва ўзи билан бирга эритмани ҳам ҳаракатлантиради. Бунда эритма труба деворида юпқа плёнка кўринишида тақсимланади. Катта тезлик билан ҳаракатланаётган ана шу плёнка сиртидан суюқлик буғланади. Иситиш камерасининг устида жойлашган сепаратога тушган буғ ва эритмадан ташкил топган эмульсия бир – биридан ажралади. Иккиламчи буғ сепараторнинг юқорисидан, қуюқлашган эритма эса остидан чиқиб кетади.
Плёнка пастга ҳаракатланадиган ускуналарда сепаратор иситиш камерасидан пастроқда жойлашади. Иситиш камерасининг тепа қисмидан киритилган эритма махсус қурилма ёрдамида трубаларга тақсимланади. Бунда эритма трубаларни тўлдирмайди, балки ички сирт бўйлаб юпка плёнка сиртида юз беради. Буғ билан суюқлик аралашмаси сепараторда ажратилади.
Буғлатиш ускуналарининг иситиш камераси бир йўлли иссиқлик алмаштиргичдан фарқ қилмайди. Сепаратори эса оддий идиш бўлиб, фақат юқори қисмида томчи ушлагич ўрнатилган.
Чўкма ҳосил қилмайдиган ва кўпикланадиган эритмалар табиий циркуляцияли, қайнаш трубалар ичида юз берадиган ускуналарда буғлатилади. Кристалланадиган ва чўкма ҳосил қиладиган эритмалар мажбурий циркуляцияли ва кўчма қайнаш зонали ускуналарда буғлатилади. Плёнкали ускуналар кўпикланадиган ва температурага чидамсиз эритмаларни қуюлтириш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |