Февраль 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
мобайнида таълим олиш мотивлари ва фикрлаш (шу жумладан ижодий) қобилиятларининг
барқарорлигини шакллантиришга қаратилган бўлиб, бу муаммоли вазиятлар тизими орқали
шарт қилиб қўйилган”[ М.И.Махмутов]. Яъни, таҳсил олувчиларнинг мустақиллигини
ошириш ҳисобига уларнинг ақл-заковатини ўстириш муаммоли ўқитишнинг вазифаси этиб
қўйилсагина, бундай ўқитиш ҳам қисман изланувчи, ҳам ривожлантирувчи таълим сари
яқинлашади.
Қисман изланувчи методнинг асосий вазифаси талабаларни ижодий изланиш жараёнига
жалб қилишдан иборат. Шу билан бирга, билимлар тайёр шаклда баён қилинмайди, балки
муаммони ҳал қилиш орқали ўрганилади, бунинг эвазига билим янада мустаҳкам бўлади.
“Муаммоли ўқитиш - ўқитувчининг раҳбарлиги остида муаммоли вазиятларни яратишни
ва уларни ҳал қилишда талабаларнинг фаол мустақил иштирокини ўз ичига олган ўқув
машғулотларини ташкил этиш тарзидир, бунинг натижада профессионал билим, кўникма
ва малакаларни ижодий ўзлаштириш, фикрлаш қобилиятини ривожлантириш рўй беради”
[114].
Шундай қилиб, муаммоли вазиятлар келтирилган ҳар хил таърифларда қисман
изланувчан метод - асосий тушунчалардан бири сифатида гавдаланади. Уларнинг ечими
фикрлаш тарзи фаоллашувига олиб келади. Махсус таҳсил берувчи тизимда муаммоли
вазиятларни амалга ошириш учун бу тушунчага формал тус бериш ҳам зарур бўлади.
“Фикрлаш жараёни муаммоли вазиятдан келиб чиқади, айнан ундан ибтидо олади” [113].
Қисман изланувчанлик, муаммоли вазиятнинг учта: номаълум, қарама-қаршилик ва эҳтиёж
асосий хусусияти ажратиб кўрсатилган. “...талаб қилинаётган ва маълум бўлган билим,
усул ёки ҳаракат ўртасида номутаносиблик мавжуд бўлганда амалий ... ёки назарий хатти-
ҳаракатни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган вазият муаммоли деб аталади” [84].
Бироқ кўпчилик тадқиқотчилар мазкур тушунчани таърифлашаркан, қисман изланувчанлик
муаммоли вазиятнинг асосий объекти сифатида қийин ҳолатни ҳам, қарама-қаршиликни ҳам
бирдек ажратиб кўрсатишади [Д.В. Вилкеев, Б.Г. Зилберман, И.Я. Лернер, М.И. Махмутов,
С.Мелешко, М.Н.Скаткин ва бошқалар]. Умуман олганда қуйида берилган таъриф ушбу
нуқтаи назарни янада аниқроқ ифода этади: “мавжуд нарсадан қониқмаслик ва мақсадларга
эришиш йўлида қандай қийинчиликлар борлигини билмаслик фаол фикрлаш тарзини юзага
чиқаради. Билим ва билмаслик ўртасидаги зиддиятга асосланган муаммоли вазият вужудга
келади. Инсоннинг онгги, шуурида бу қарама-қаршилик ҳал қилиниши керак бўлган масала
кўринишида акс этади, инсон уни ечиш йўлларини излайди”.
Шундай қилиб, қисман изланувчан муаммоли таълимдан кўзланган асосий мақсад -
шахсни ҳар томонлама ривожлантириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш,
ҳаракатларнинг мустақиллиги, фаолият самарадорлиги ва касбий маҳоратини кенг
ривожлантириш каби асосий педагогик мақсадларга эришишдир.
Қисман изланувчанлик вазияти жумласига берилган таъриф муаммоли вазифа таърифига
жуда яқин. Бироқ, қисман изланувчанлик тушунчаси муаммоли ўқитиш мазмуни таркибининг
элементи ҳисобланади. “Муаммоли топшириқ - қисман изланувчанлик мазмуни ва
таркибининг ўлчов бирлиги ва бу таркибнинг ўзи эса муаммоли топшириқлар тизимидир.
Муаммоли вазифа - бир-бири билан ҳам, таълим олувчиларнинг мавжуд билимлари билан
ҳам зиддиятли муносабатда бўлган элементларни қамраб олади.
Ҳулоса қилиб айтадиган талабаларни муаммоли вазиятларни ҳал қилишда информатика
фанини замонавий ахборот ва илғор педагогик технологиялардан кенг фойдаланиб ўқитиш
муҳим аҳамият касб этади. Бу ўқувчи амалий фаолиятини фаоллаштириштиради муаммо
– масала, савол, жумбоқ, ҳал этиш, илмий ечимини кутаётган нимадир, маълумот бўйича
нотаниш ниманидир излаш, тадқиқ этиш учун мўлжалланган топшириқларни бажаришга
амалий ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |