Апрель 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
сика-семантик гуруҳга кўчиши мумкин. Масалан, қорақалпоқ тилидаги
түсиў, салыў
феъ-
ллари лексика-семантик тарафидан харакат гуруҳга тегишли.
Түсиў
феъли харакатнинг те-
падан пастга буладиган харакат маъносини билдиради.
Салыў
феъли харакатнинг объектга
қаратилганини билдиради. Иккинчидан бу феъллар харакат маъносидан кўчиб, иккинчи
бир лексика-семантик гуруҳ – сезиш феъллар гуруҳига кўчади:
көзи түсти, көз салды
сўз
бирикмаларида
түсти, салды
феъллари
қаради
деган маънода ишлатилади.
Феъллар лексик-семантикасининг таҳлили полисемантик масалаларни очиб беришда,
семантик-синтактик майдондаги таркиби, иширокчилар ўртасидаги муносабатларни белги-
лашда муҳим ўрин тутади. Таниқли ўзбек тилшунос олимлари Р.Расулов, С.Мухамедовалар
ҳам мақолаларидан бирида сўз маъноси хусусида ўз фикрларини билдириб ўтишади:
“Сўзнинг маъноси, маъно таркиби мантиқий бўлаклардан ташкил топади. Сўзнинг маъ-
но тузилишини ўрганиш, сўз маъносининг мантиқий бўлакларини аниқлаш, таркибий
қисмларнинг хилларини белгилаш, ҳар бир семанинг маъно (сема) таркибидаги ўрни,
аҳамиятини ёритиш, бошқа семаларга бўлган муносабатини очиш маънолар орасидаги
мантиқий алоқани топишдир. Шунга кўра, сўзларнинг ўзаро парадигматик ва синтагматик
мунособатларга киришиш, сўзлар қаторини тузиш, парадигматик муносабатдаги сўзларни
бир-биридан фарқлаб турувчи семаларни аниқлаш, топиш имконини беради (Р.Расулов,
С.Мухамедова; 2002, 26-29).
Кейинги даврда лингвистикада шакл ва маъно ўртасидаги муносабатлар тилшунослар
эътиборида бўлиб келмоқда. Аммо замонавий тилшуносликда учинчи соха, денотат ҳам ўз
ўрнини эгаллаб бормоқда. Денотат – Фрегенинг таъкидлашича, бу маънонинг тил ифодаси
шаклигагина бўлган муносабат эмас балки, объектга бўлган муносабатни билдирувчи кон-
цепт сифатида қаралади. Бунинг натижасида вазиятнинг концептуаллашуви тушунчаси ҳам
юзага келди. А.Вежбицкойнинг “семантическая структура” (высказывания, предложения,
текста) атамаси билан бир қаторда “концептуал структура” атамаси ҳам пайдо бўлди. Кон-
цептуал структура реалликдаги тил концептуаллашувининг бир фрагменити ҳисобланади.
Концептуал структура атамаси реаллик ва унинг тилда акс этишини таъкидловчи маънони
ифодалайди.
Феъл семантикаси тилда мавжуд бўлган барча воситалар билан синтактик-семантик
муносабатда бўлади. Феълни ўраб турган барча сўзлар ва синтактик воситалар феъл
лексемасининг реалликдаги маъноларини очиб беради. Лайфринк таъкидлаб ўтганидек,
бўлак сўз тирик, табиий тилда изоляцияланган ҳолда келмайди. Албатта ҳар бир лексик
бирликнинг синтактик сатҳда грамматик категориал маънолари ўзгаради. Маълумки сўз,
шунингдек гап нутқда кўчирма ҳолатда ёки ўзлаштирма шаклда келади. Кўчирма гапнинг
ўзлаштирма гапга ўзлашганида баъзи сўз ва гапларнинг нутқдаги синтагматик дифференциал
белгилари ҳамда грамматик шакллари ўзгариб боради.
“Аспектуал кластерлар” аспектуал полисемияларнинг кўрсатгичларининг модели
сифатида дунёнинг кўплаб тилларида тарқалган бўлиб, уларни қуйидагилар ташкил этади;
имперфектив (дуратив ва хабитуалис маъноларини ўз ичига олади), перфектив (пунктив,
комплетив, инцептив ва лимитатив маъноларини маъноларини ўз ичига олади), инкомплетив
(резултатив ва прогрессив маъноларини маъноларини ўз ичига олади), фактатив (перфектив
ва дуратив маъноларини маъноларини ўз ичига олади), антирезултатив (тугалланмаган
результатив маъноларини маъноларини ўз ичига олади) ва бошқалар. Шундай қилиб
аспектуал кластерлар аспектнинг унверсал-типологик модели сифатида хизмат қилади.
Дунёнинг тил харитасида аспектуалликнинг асосий масалалари сифатида қуйидагилар
қаралади: аспектуал кластерларнинг мураккаб семантик тузилиши; аспект оппозициясининг
морфологик кўрсатгичларининг бир хил кўрсатгичга эга эмаслиги; аспект оппозициясини
ташкил қиладиган сўзларнинг таснифланиши (феъл лексемаларини акционал (чегараланган/
чегараланмаган) гуруҳларга ажратиш) муаммолари; аспектуал синфларни таснифланишида
суффиксиал ва аналитик шаклларнинг номутоносиблиги; аспектуал маъноларни талқин
этишда бутун предикатциянинг семантикаси; аспектуал семантиканинг таснифланишида
аспектуал вазиятларнинг ўрнини белгилаш; перфектив ва имперфективликнинг семантик
80
Do'stlaringiz bilan baham: |