Нашрга тайёрлаган


Е-171, Титаниумдиоксит (TiO2)



Download 0,95 Mb.
bet11/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Е-171, Титаниумдиоксит (TiO2). Титаниумдиоксит дунёда энг ёйғин қўлланилган минералдир ва нанотехнологиянинг учта асос мод- дасидан биридир. Табиий минерал бўлган титаниумдиоксит нанотех- ник услубда атом шакли ўзгартирилиб, актив бир нанопарча форма- тига солингандир. Фотон нури остида титаниумдиокситнинг органик моҳияти кимёвий реакция оқибатида парчалана бошлайди. Бу сунъий жараён ўсимликларда яшанган фотосинтезга ўхшайди. Фотосинтез - ўсимликларнинг қуёш нури остида - карбондиоксит, сувдан органик модданинг хосил бўлишидир. Титаниумдиоксит бунинг тескарини қилади: органик моддаларни парчалаб, уларни карбонодиоксит ва сувга ажратади. Бунинг маъноси шу демакдир: титаниумдиоксит нанопарча- лар ҳар қандай бир органик модда, ҳар қандай жонли ҳужайрага тегга- нида, уларни парчаланишига олиб келадиган кимёвий реакцияни бош- лаб юборишга қодир мудҳиш бир хусусиятга эга!
Бугун Титаниумдиоксит озиқ-овқат моддаларида, шакарда, муроббо- да, сақичда, шакарда, қандда, тузда, карбонатда, сутли ичимликларда, сутда, сут кукунида, пишлоқда, пишлоқ сувида, маргаринда, унда, ха- мирда, товуқда, гўштда, балиқда, денгиз махсулотларида, сўя махсулот- ларида, тиббий дориларда, баданпарвариши (крем, атир-упа, парфюм, косметика) махсулотларида, тиш пастасида, оқартувчиларда, детержан, бузилишдан сақловчилар ва хакозaларда қўлланилади. Шунингдек, ҳавони тозалаш учун ва ёки сув омборлари, дарё ва кўлларга - ичимлик суви олиш мақсадида – титаниумдиоксит - нанопарчалар сепилмоқда.
Бундан ташқари, ўз-ўзини тозалаган ойналар, қоплама материалла- ри, девор бўёқлари, рўмол, газмол ва кийимлар ҳам нанопарчалар билан ишлаб чиқарилмоқда.
Оғиз, тери ва нафас йўли билан вужудга кирган нанопарчаларнинг ор- ганизмни тарк этмасдан тўқималарда бирикиб, буйракларга катта зарар бергани тасбит этилди. Бундан ташқари, нанопарчалар жонли хужай- раларга ўтганида, ҳужайраларни, айниқса, мия ҳужайраларини вайрон этиб, генларни мутацияга дучор қилишга қодир эканлигини ҳам кўрдик.
24 Касалликларнинг сабаблари
Косметикада ва қуёш кремларида кенг қўлланилаётган титаниум- диоксит ва цинк-оксид нанопарчалари нурга хассосдир, қуёш остида қолган терида ДНК ўзгаришларига олиб келиши мумкин. Терида бир яра бўлса, у орқали қон оқимига кирган нанопарчалар мия, юрак, жигар, буйрак, талоқ, суяк илиги ва нерв системига ҳам ўзининг манфий таъси- рини ўтказа олади.
Нанопарчaлар ҳужайра ичига кира оладилар, митокондрини ҳароб этиши мумкин, демак, энергия ва протеин ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига, ДНК мутациясига ва ҳужайранинг ўлишига олиб келиши мумкин. Нанопарчаларнинг энг кўп жигарга, кейин талоққа ёйилгани кўрилмоқда.
Сичқонларга берилган карбон нанопарчанинг буйрак ҳужайралари ўлимига сабаб бўлиб, янги ҳужайранинг ўсишига тўсиқ бўлгани тасбит этилгандир. Ҳолбуки, сув тозалаш системларида карбон нанопарчала- ри кенг қўлланилмоқда ва, демакки, сув билан бизнинг организмимизни ишғол этмоқдадир.
Озиқ-овқат саноатида қўлланилган ранглантирувчи моддаларнинг генотоксик таъсирлари, уларнинг гормонал бузуқликлар ва неврологик хасталикларга олиб келиши исботланган. Титаниумдиоксит (TiO2) ду- нёда ишлаб чиқарилаётган ранглантирувчи моддаларнинг 70%ни таш- кил қилади.
Бугун ҳар бир кишининг ичимлик ва озиқ-овқатда кунига 300 грамм титаниумдиоксит истеъмол қилгани тахмин этилмоқда. Нанотехнология саноати чиқиндилар шаклида атроф-муҳитга ташланганида, тупроқ, сув ва микрофлорага катта зарар беради. Бу, ўз навбатида, шундай муҳитда етишадиган озиқ-овқат сифатини ҳам бузади.
Тадқиқотларга кўра, TiO2 нанопарчалари инсон манийсидаги ҳаракатчанлик ва тиғизликка катта зарар беради. Шунингдек, умрнинг қисқаришига, тестестероннинг тушишига сабаб бўлади. Хистопатоло- гик топилмаларда Ti02нинг маний ғилофида эпителиум қалинлашувига ва қон айланишида варикозга сабаб бўлаётгани кузатилгандир. Бутун бу тадқиқотлар ҳам, Ti02 нинг жонли организмларга келтириши мумкин бўлган кулфатнинг бутун даҳшатини кўз олдига келтиришимизга кам- лик қилади, албатта.
Ti02 наноматериал сифатида энди зираотда (қишлоқ-хўжалигида) ҳам қўлланила бошлади. Юқорида эслатилган махсулотлардан узоқ туриб, титаниумдиоксит зарарларидан сақланмоқ эҳтимол мумкиндир, аммо унинг зираотда борлиги, ундан сақланишни имконсиз ҳолга келтириб қўймоқда.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish