Аспартам (Аспасвит, Аспамикс). Аспартам кенг қўлланилаётган ширинлатувчидир. Бу модда ДНК манипуляцияси, клонлаш, микроби- ал ферментация услуби билан қўлга киритилади. Шоколад, сақич, кет- чуп, соуслар, шакарламалар, дорилар, диетик егулик ва ичимликларда
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 25
қўлланилади. Озиқ-овқат секторида бошқа номлар остида кўринади, лекин асосан "аспартам", "фенилаланин" ёки "сурел" номлари остида этикетларда билдирилади. Қоришимларда қўлланилганда, "Alfasfit", "Aspamiks", "Aspasvit", "Svitli", "Aspartin", "Evrosvit" номлар остида чиқади.
Аспартамнинг 60%ни фенилаланин ташкил қилади. Фенилаланин- нинг сунъийси табиийсидан анча кучли бўлгани учун, уни истеъмол қилган кишида бу моддага руҳан ва жисмонан боқимандалик (бангилик) пайдо бўлади.
Фенилаланиндан олинган гормонлар фикрлаш, ўйлаш жараёнига ҳам таъсир қилади. Шу боис, аспартам бангиси бўлган кишилар шоколад емаса ёки аспартамли ичимлик ичмаса, ишлай олмайдиган даражага келиши мумкин. Жисмоий бангилик, аспартамдаги синтетик фенилала- ниннинг метоболизмага дохил бўлиб, панкреас, жигар, тироид бези ва буйракусти безининг гормон ишлаб чиқариш жараёнига қўшилади. Энг муҳим тироид гормонларидан бўлган тирозин билан панкреас гормони бўлган инсулин фенилаланин воситасида ишлаб чиқилади. Фенилала- нин тананинг энг муҳим функцияларини назорат қилади. Шу сабабли, синтетик фенилаланин қўлланган киши унга тўла боқиманда бўлиб, бангига айланади. Синтетик фенилаланин иштирок этган бутун жараён- лар организмни таҳриб (ҳароб) этишга хизмат қилади.
Оқибатда, хроник ҳорғинлик, ҳушдан кетиш, пайларда оғриқ, кўз қовоқларида, лабларда, қўлларда, оёқларда шишув, кунгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши, семизлик, безовталик, депрессия, тироид ва неврологик хасталиклар, хотирани йўқотиш, спазмлар, эпилептик хуружлар, мияда бузуқликлар, жинсий органларда муаммолар, эши- тиш қобилиятининг заифлашуви, жигар ва буйрак патологиялари пайдо бўлиши мумкин.
Аспартамнинг мия ғурраси, қисирлик, склероз, эпилепсия, паркин- сон, альцгеймер, зеҳнипастлик ва диабетга сабаб бўлгани ҳам кузатил- ган. Унинг ҳомилаликка, она қорнидаги эмбрионга катта зарар бергани ҳам маълум.
Аспартам кўпгина ўлкаларда таъқиқлангандир. Бу ўлкаларда қисирлик, туғилишдаги қусурлар, болалардаги зеҳний ва руҳий муа- оммолар бирданига озайгани кузатилмоқда. Аммо Туркияда бу модда турли махсулотларда шитоб билан тарқалишда ва кўпайишда давом этмоқдадир.
Озиқ-овқат, ҳайвон емлари ва ёки даволаш мақсадида ишлаб чиқарилган 2 млн тонна синтетик аминокислоталар ичида миқдори энг катта бўлгани фенилалани ва глутамик кислотадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |