Кун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтатади, соч- ни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини енгиллатади.
Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғимларни юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик тери тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморройга сурил- са, оғриқни тиндиради ва яхшилайди.
1 ҳовуч майиз 1 литр сув ичида қайнатилиб, сузилади, бу сув 200 гр эски зайтун ёғи билан аралаштирилиб, клизма қилинса, қалин ичак яра- ларига, геморрой, парапроктит номли қалин ичак фистулинига фойда беради.
Зайтун ёғи билан массаж қилиш мускулларни юмшатади, кўзга су- риш кўзни қувватлантиради, қулоққа томизиш қулоқни тозалайди, тери- га суриш терини порлатади, юмшатади, гўзаллаштиради ва ажинларни йўқотади.
Бўтакўз, жамбул, майдаланган седана ёки арпабодиён билан аралаш- тириш зайтун ёғи фойдасини орттиради. Керак жойга ва сочга сураётиб, зайтун ёғига бир томчи бинафша, гул ва шунга ўхшаш ҳушбўй ёғлар қўшиш мумкин.
Зайтунёғи ичилса, жигарни юмшатиб, тозалайди, сафрони орттиради, жигар оғриқларини кетказади ва ишлатади, сариқ касаллигидан даво- лайди, ичакларни дам олдиради, ошқозонга куч беради, яраларини ёпа- ди, гижжаларни туширади, геморройни йўқотади, томирларни очади, холестерин ва қондаги қандни туширади, иммунитетни оширади. Ҳам ичилиб, ҳамда клизма қилинса, ичак тиқилмаларини кетказади.
100 Табиий дори-дармонлар
Зайтун ёғидан максимум фойда кўриш учун таомни ёғсиз пишириб, устига зайтун ёғи қуйиш керак.
Хулоса
Инсонлар турли мизожларга эга бўлганлари учун ўз мижозларига мос таомларни ва ҳаракатларни танлашади. Табиий яшаган кишининг тан- лови ҳам тўғри бўлади. Мижозни бузмаслик учун туғилганидан бошлаб боланинг табиий истакларини муҳофаза этмоқ керак.
Нормал туғилиш билан дунёга келган, 2 ёшигача эмизилган болалар- нинг истаклари табиий бўлади. Улар мижозларига зарарли таомларни умуман оғизларига олишмайди, юзларини ўгиришади. Фақат ота-она ва атрофдагилар болаларнинг хоҳишларини тизимли равишда ўз раъйла- рига бўйсундиришга ҳаракат қилиб, болаларни табиий юриш-туриш ва хоҳишлардан узоқлаштиришади.
Табиий бўлмаган барча тайёр ва қўшимчали таомлар, озиқланиш қоидаларининг бузилиши, дори истеъмол қилиш, табиий бўлмаган ўтириш ҳолатлари, нам рўмолча ва тайёр без (памперс) қўллаш табиий хоҳишларни зарарли одатларга айлантиради. Буларнинг барчаси инсон- нинг мижозига тўғри келмаган таом танлашга, мижоз ўзгаришларига ва касалликларга олиб боради.Мижоз бузилганидан кейин, истаклар кети- дан кетиш - жарга юриш демакдир.
Бундай ҳолатда мижоз хусусиятларини ўз ҳолига келтириш учун та- нани тозалаш ва очлик қилиш керак. Оч қолган инсоннинг ҳид ва таъм билиш туйғулари ўзига келади, хоҳишлари жонланади ва табиийлаша- ди, мижознинг хусусиятлари янгидан юзага чиқади.
Инсон табиий зайтун ёғи, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, мева, қисқаси фақатгина соғлик учун фойдали ва мижозига мос таомларни хоҳлаб, қўшимча моддали таом, ичкилик ва сунъий ароматлардан қочишгa бош- лайди.
Инсон фақат ўшанда таомларда энг тўғри танловни қила олади. Овқатларни тўғри танлай билган инсоннинг фикрлари ва ҳаракатлари ҳам тўғри тарафга ўзгаради.
Мева, сабзавот, қоразираворлар ва кўкатлар табиий бўлса ва тўғри танланса, улар фақатгина таом эмас, касалликларга қарши қўрғон ҳам бўлади.
Кишилар юқорида келтирилган энг фойдали таомлар рўйхатидан, ўз мижозига қараб, кераклисини таом ёки дори сифатида қўллашлари мумкин.
Бугунги инсон олдига қўйилган юзлаб таомларнинг барчасидан фой- даланиш тушунчаси янглиш. Аслида, инсон қанчалик кам еса, шунча- лик соғлом бўладҚадимги олимлар ўсимлик зикрини эшитиб, бир ор- ганнинг зикри қайси ўсимлик зикрига мос бўлса, ўшa ўсимлик шу орган
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 101
учун шифоли эканини билишган. Яъни,ўсимликлар инсон аъзолари (ҳужайралари)нинг зикрини тўғрилашда, тузатишда ёрдамчи бўладилар.
Бу мавзуда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) илми бутун ўтган ва келажак олимларнинг илмидан устун эканига заррача шубҳа йўқ. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Менимча, асал каби шифо йўқ”, дер экан, бу демак, касалли- кларга қарши муолажаларда асал қўллаш энг ақлли йўлдир.
Фақат фойдали бўлган неъматларнинг атрофига бир тузоқ қўйилиб, бу тузоқ фойдали бир неъматни фойдасиз ёки зарарли қилиб қўймоқда. Масалан, асалга ҳийла (aрoмa, глюкоза, фруктоза) қўшиш, мева, сабза- вот ва донлиларнинг генини ўзгартириш, ёғларни гидрогенлаш ва ичига қўшимча моддалар қўшиш бу тузоқлардан бир нечтаси холос.
Бу тузоқлардан ўзини сақлай олган киши, яъни ейдиган нарсаларини ўзи тайёрлаган, табиий таомни кўпайтириш, табиий таом ейишни та- крор анъанага айлантиришни ташвиқ қилган киши, Аллоҳнинг изни би- лан, ўзи ҳам соғлом яшайди, атрофини ҳам соғлoмлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |