Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

Дорилар
бўлимига қаранг) билан баданни массаж қилиш керак. Бу
-
ларни бажаргандан сўнг, кучли банкалар қўйилади ва қон олдирилади. 
Оғир касалликларда фақат касалликнинг шиддати озая бошлаганда 
ва иситма сўна бошлаганда банка қўйилиши мумкин.
Банка ҳамма вақт қўйилиши мумкин, аммо бу иш учун энг яхши вақт 
“Қон олдириш вақти” бўлимида кўрсатилган вақтлардир. 
Эслатма:
Юз ва бўйинга тез қўйилган қувватли банкалар кўришнинг 
заифлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Олов билан банка қўйишнинг биргина ҳавфи - беморнинг ёнган пахта 
билан ёнишидир. Аслида бу шаклдаги ёнишнинг ҳеч бир зарари йўқ, 
аксинча, фойдаси бор: яхшиланиш янада чуқур ва самарали бўлади. 
Қадимги табиблар умуртка ва бўғим хасталикларида терини ўзига хос 
ёқиш билан банка қўйишган.
ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАШ
“Дориларнинг ҳайрлиси бурунга тортилган ва оғизга олинган дорилар, 
бўшаштирувчи дори, xожамот ва зулук ёрдамида қон олдиришдир”
(
Ҳадис
)
Дарё, кўл ва ирмоқларда яшаган, Аллоҳ тарафидан инсон ва 
ҳайвонларнинг томирларини тозалаш вазифаси берилган зулуклар азал
-
дан шифо учун қўлланилади. Зулук инсон ва ҳайвонларга ниш уриб, 
томирлардаги тиқилмаларни очадиган, қуюқ қонни оқувчи қиладиган 
105 хил фермент ишлаб чиқаради. Сўнгра вужуднинг энг чуқур 
қатламларидан энг ифлос қонларини сўрадилар. 
Зулуклар эски яраларда, эгзема, қичима, садаф (псориаз), пес (ви
-
тилиго), замбуруғ, сарамас туфайли юз берган тери касалликларида 
қўлланилиши мумкин. Жарроҳлик амалиётидан кейин қолган яраларга, 
чирикларга, кўкарган жойларга, сепкилларга ҳам қўйилиши мумкин. 
Веналарнинг кенгайиши (варикоз) ва бавосил (геморрой) каби, томир
-
лардаги тиқилмаларни ва қон айланиш бузуқликларидан пайдо бўлган 
ҳар ҳолатда; тироид, гипофиз, мояк, эркаклик бези, простата, бачадон, 
юрак, жигар, талоқ, ўпка, кўз ва қулоқ хасталикларининг; мултипл скле
-
роз, алзгеймер, фалажлик (паркинсон), чурра (грижа), ҳароратли шиш
-
лар, чипқон, гангрена каби хасталикларни даволашда қўлланилади. Зу
-


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
141
лук юз, кўз, бош, бўйин, елка, бел, орқа, бачадон оғзи, думғазага ва ҳар 
аъзога қўйилиши мумкин. 
Кўз жароҳатидан кейин орттирилган кўз қон босими, кўз томирлари
-
нинг қонаши, кўзёши каналининг тиқилиб қолиши, говмичча, бошланғич 
катаратка (кўз гавҳарининг хиралашиши, парда тортиши) учун кўзга 
яқин жойларга, мисол учун, кўзнинг ташқи ва ички бурчагига, пастки ва 
устки қовоқларига, чаккалар остига ва чаккаларга
Мияда томир тиқилмалари ва қон айланиш бузуқлиги, тутқаноқ (эпи
-
лепсия), мултипл склероз(MS), алзгеймер, паркинсон ва устки тиш ми
-
лиги хасталиклари учун устки тиш милкларига, бош орқасига (энгсага), 
бурун ичига,икки чаккага, қулоқлар орқасига, бўйинга ва жағнинг паст
-
ки қисмига; 
Тутқаноқ (эпилепсия) хасталиги, оғиз ва тил яралари учун бурун ва 
оғиз ичига, тил остига ва тилга; 
Бачадон, тухумдон, тестис ва простата касалликларида пастки тиш 
милкларига, қориннинг пастки қисмларига, анусга, анус билан жинсий 
аъзо орасига, моякка, ҳатто бачадон оғзига; 
Жигар ва талоқ хасталикларида курак суякларининг орасига, курак 
суякларининг пастки қисмига, кўкракларнинг пастига ва оёқларга; 
Бел ва бўйин чуррасида (грижасида) чурра жойига зулук қўйилади. 
Тироид бези хасталикларида тироид устига зулук қўйилади. 
Зулук қўлланиши учун энг яхши мавсум - баҳор, иккинчиси - куз.
Энг яхши зулуклар кичик, қора ранг, жигарранг, тупроқ рангли, нозик, 
каламуш қуйруғига ўхшаган ва боши кичик бўлади. Улар суви тоза, усти 
яшил ўтлар билан қопланган, қурбақаси кўп кўллардан тўпланган ва 
ҳовузда етиштирилган зулуклардир. Яшил, мовий, қора ва катта бошли, 
қорни қизил ва сирти яшил бўлган зулукларни; чириган, қурбақа яша
-
майдиган ва тез оққан сувларда яшаган зулукларни қўллаб бўлмайди. 
Бундай зулукларнинг қўлланиши ортиқча қонашларга, яраларга ва шиш
-
ларга сабаб бўлиши мумкин.
Зулуклар кўллардан тўпланса, қўлланишдан 1-2 кун аввал тўпланади, 
қуйруғидан ушлаб, бошларини пастга қаратиб, қустирилади, сўнгра 
сувга ботирилиб ювилади, ярмигача сув билан тўлдирилган банкага 
жойлаштирилади ва қўлланиш вақтига қадар (2-3 кун) кутилади. Зулук 
қўйишдан аввал баданнинг керакли жойлари илиқ сув билан ювилади ва 
қуритилгандан сўнг қуруқ мочалка билан массаж қилинади. 
Сўнгра зулуклар мато парчаси билан олинади ва тайёрланган жой
-
ларга қўйилади. Зулуклар энг муҳим нуқталарни ўзлари топадилар ва 
вужуднинг энг ифлос қонини эмадилар, тўйгандан сўнг тушадилар. 
Қўйилган жойидан узоқ муддат тушмаган зулуклар устига бир оз сув, 
туз сепилади. Зулуклар тушгандан сўнг қонашни бир муддат кўп давом 
эттириб, янада кўпроқ чиқинди моддаларни чиқариш ва ярани тозалаш 


142
Вужудни тозалаш
учун зулуклар чаққан нуқталар устига банка қўйилади. Шилимшиқсимон 
оқинди, газ ва тиқилмалар кўп бўлса, булар тугагунча бир неча маротаба 
банка қўйиш лозим. 
Қонашни 6-12 соат тўхтатмаслик керак. Чунки ташқарига фақат кир
-
ли қон чиқади, вужудда тоза қонни ташқарига чиқарувчи бир механизм 
йўқ. 
Сўнгра қонаётган жой қуруқ, тоза бир латта билан ёпилади. Қонаш 
яна давом этса, зарурат туғилса, анор пўсти ёқилиб, унинг кули ёки ян
-
чилган пўсти сепилади ва боғланади. 
Машҳур табибларга кўра, бундай ҳолатларда эснаш, ошқозон айниши 
ва ҳушдан кетиш ҳисси пайдо бўлгунча кутиш – энг яхши ечимдир. Бу 
ҳолат қон ҳажмининг 20 фоизидан кўпи йўқотилгунча кўрилади. Қон 
йўқотилганда илк таҳлика - қон ҳажмининг 30 фоизидан кўпи (тахми
-
нан 1,5 литрдан ортиқ қон) йўқотилгандан кейин пайдо бўлади.
Аммо иммунитет тизимининг ишга тушиши натижасида, бу xавф 
туғилишдан олдин одам табиий равишда ҳушидан кетади. Ҳушидан 
кетганда юрак уришлари секинлашади, қон босими тушади, қонаш ўз-
ўзидан тўхтайди. 
Шу кунгача зулук билан даволашда қонашдан ҳушини йўқотган бир 
одамни мен учратмадим. 
Зулук давосида зулук сони, қўллаш тезлиги ва қонаш муддати бемор
-
нинг қон ҳолатига кўра тартибга солинади. 
Зулукларни сақлаганда ҳар кун ёки икки кунда бир сувини алмаш
-
тириш, қўлланилган зулукларни кўл ёки тоза оқар сувга ташлаш лозим. 
Зулуклар 3-6 ойда бир марта озиқланадилар. Улар эмиб олинган қон 
микробли бўлса ҳам, микробни ҳазм қилиб юборишади. Шу сабабдан, 
улар микробли касаллик ташимайдилар.

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish