28
Мемлар таснифи.
Мемларни бир қанча белгиларига қараб таснифлаш
мумкин:
Маълум мақсадда яратилган мемлар (“forsed mem”). Ушбу мемлар
маркетологлар томонидан брендларни илгари суриш
учун ясалади;
Кооптирланган (бирор-бир ҳодиса туртки бўлиб яралган ва омма
томонидан дарҳол “илиб” олинган мемлар). Бунга мисол сифатида 2018
йилда ОАВда анча шов-шувга сабаб бўлган “Автотест” монополияси бўйича
ишланган мемларни келтириш мумкин;
Ўз-ўзидан ҳосил бўлган (вирусли мемлар).
Семиотик белгиларига кўра мемлар визуал, аудиал, матнли ва аралашга
бўлинади. Визуал — энг оммавий мемлардир. Унга макрослар,
демотиваторлар, эдвайслар, комикслар, фейслар ва бошқалар киради.
Аудиал — қўшиқлар, слоганлар, шиорлар. Матнли — неологизмлар,
слоганлар, шеърлар, шеърий аскиялар. Аралаш — визуал ва аудиал, матнли
белгилари аралаш мемлар. Мемларни уларни тарқатаётган
коммуникация
каналлари орқали ҳам таснифлаш мумкин. Энг машҳури интернет-
мемлардир. Ўз навбатида интернет-мемлар қисқа ва узоқ муддатлиларга
бўлинади. Узоқ муддатлига фойдаланувчилар томонидан воқеа тугаб кетган
бўлса-да, узоқ вақт тарқатиладиган мемлар, қисқасига эса,
бирданига
оммалашиб, кейин эътиборан қоладиган мемлар киради. Услубий жиҳатдан
мемларни кинояли, рағбатлантирувчи, ташвиқий мемларга ажратиш мумкин.
Хусусиятларига кўра эса умумий ёки локал мемларга бўлинади.
Иккинчисига IT-индустрия мутахассислари, шифокорлар, рокерлар ёки
электрон мусиқа шинавандалари томонидан яратилган мемлар киради.
Образли мемлар бирор-бир қаҳрамоннинг суратларига асосланади.
Масалан, телеграмм каналдаги шоу-бизнес вакилларининг стикерларга
айланган суратлари.
Синтаксис мемларда унинг алоҳида элементлари мазмунан ўзгарадиган
матнга эга бўлади.
Ҳолатни
акс
эттирувчи
мемлар,
яъни
–
мем-комикслар
тизимлаштирилган ҳолатда бўлади. Асосий қаҳрамон образида ҳаётдаги
нохушлик ва салбий ҳолатлар очиб берилади.
Екатеринбург: Ультра. Культура, 2003 г.
29
Компэратив– икки ёки ундан ортиқ суратларни таққослаш орқали
яратилган мемлар.
Шу билан биргаликда мемлар мазмунан эмитконлар (смайликлар,
эможи ва реакциялар), макрослар (сизнинг ҳиссиётларингизни акс этувчи
суратлар), имижбордлар (ўз ҳиссиётларни
улашиш учун яратилган
30
анъаналар), фейслар (турли хил типдаги одамларни тавсифлайдиган,
чизилган юз суратлари), эдвайслар (ёзувли квадрат ичига чизилган инсон ёки
ҳайвон суратлари), демотиваторлар (рамка ичида таг сўзли кинояли сурат)га
бўлинади. Айтиш жоизки макрослар ёки реакциялар ҳиссиётларни акс этувчи
эмотиконлардан яралган. Ўз навбатида эмотиконан эможи ва стикерлар
пайдо бўлди.
Бугунги кунда интернетдаги дастурлар исталган шаблон ёки
ўзингиздаги расмлар орқали мемларни ясашга ёрдам беради.
Буларга
https://www.meme-arsenal.com,
http://risovach.ru/mem-generators,
https://imgur.com/memegen, https://mr-mem.ru сервислари мисол бўла олади.
Дастурларнинг барчаси бепул бўлиб, ижодкор ўз фантазиясини қўллай олса
бас.
Мемлар бугунги кунда виртуал ҳаётнинг ажралмас бўлагига айланиб,
онлайн журналистика жанрлари трансформациясини юзага келтирувчи
омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: