Наманган туман _____________________ да яшовчи фуқаро
______________________га
____-сонли умумтаълим
мактаби директори
______________________дан
О Г О Ҳ Л А Н Т И Р И Ш Х А Т И
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзанд-сизу бизга Оллоҳ томонидан ином этилган энг улуғ неъматдир. Улар бизнинг келажагимиз, ҳаётимиз давомчилари эканлигини барчамиз биламиз.
Зеро, уларнинг тарбияли, билимли, ҳунарли ва қолаверса иймонли қилиб тарбиялаш барчамизнинг, айниқса, ота-онанинг энг муқаддас вазифаси эканлигини дилдан чуқур ҳис этамиз.
Ҳар биримиз фарзандимиз орқасидан “Ота-онагга раҳмат”, “Сени тарбиялаган ота-онагга раҳмат” - деган сўзларни эшитишни жуда-жуда ҳохлаймиз.
Кексайганимизда фарзандимиз олдимизда туриб, “Дадажон менга нима хизмат бор” ёки “Онажон менга нима хизмат бор”, -деб ёнимизда бўлишларини орзу қиламиз.
Буларнинг барчасини рўёбга чиқишини ҳохлар эканмиз Оллоҳ томонидан ином этилган энг улуғ неъмат бўлган фарзандларимиз тарбиясига бефақ бўлмаслик сиз ва бизнинг асосий бурчимиз ва вазифамиз эканлигини ҳеч қачаон ёддан чиқармаслигимиз лозим. Ва бу биз учун фарздир.
Бу борада сиз ота-оналарга фарзандлар олдидаги Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган айрим қонунларни яна бир бор эслатган ҳолда фарзанд тарбиясига бефарқ бўмасликка чақираман.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради. 65-моддасида фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. 66-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, - де белгиланган
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида” ги Қонунининг 51-моддасида Вояга етмаган таълим олувчилар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган унга кўра қуйидагилар белгиланган.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
Ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
Болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
Болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;
Ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
Таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;
Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 авгутдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягнона мактаб формаси билан таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” ги 666-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020-йил 28-майдаги 131-сонли буйруғига асосан ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагиларни бажариш шарт этиб белгиланган
Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир ўқувчи ўз уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиши шарт.
Ўқувчилар таълим муассасасига мактаб формасида келишлари;
Педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда ўқитувчилар ўзаро муносабатларда бир-бирига “Сиз” деб мурожаат этишлари;
Таълим муассасаси ҳудуди ва йўлакларининг ўнг томонидан юришлари;
Кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши;
Умумэътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шуниндек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги;
Ўғил болаларнинг соқоли олинган бўлиши;
Қиз болаларнинг қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
Қизлар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги, кўриниши оддий бўлган сирға тақиши лозим.
Мактаб низомида кўрсатилган қоидаларга тўлиқ амал қилиши шарт.
Сиздан фарзандингиз тарбиясига эътибор бериб, юқоридаги Қонунлар ижросини таъминлашда фидоийлик кўрсатишингизни огоҳлантирамиз.
Мактаб директори ______________________
Do'stlaringiz bilan baham: |