Назорат саволлари:
6. Картошка қандай қуритилади?
7. Пиѐзнинг қайси навлари қуритилади?
8. Сабзини қуритиш технологияси қандай?
9. Карам қандай қуритилади?
10.Қуритилган маҳсулотларнинг тавсифи қандай?
16-мавзу: Мeва-сабзавотларни сунъий қуритгичларда қуритиш
тeхнологияси.
Режа:
1.Мева-сабзавотларни сунъий қуритгичларда қуритиш технологияси.
2.Қуритгич тури ва қуритиш агентининг ҳароратига кўра мева-сабзавотларни
қуритгичларда ушлаш экспозицияси.
3.Сунъий усулда қуритишнинг бошқа усуллардан фарқи.
1.Мева-сабзавотларни сунъий қуритгичларда қуритиш технологияси.
2.Қуритгич тури ва қуритиш агентининг ҳароратига кўра мева-сабзавотларни
қуритгичларда ушлаш экспозицияси.
3.Сунъий усулда қуритишнинг бошқа усуллардан фарқи.
Назорат саволлари:
17- мавзу: Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш ва сақлаш.
Режа:
1.Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш тартиби.
2.Қадоқлашда ишлатиладиган идиш турлари ва уларнинг маҳсулот сифатига
таъсири.
3.Истиқболли қадоқлаш материаллари.
4.Табиий ва синтетик асосли қадоқлаш материаллари.
5.Қуритилган маҳсулотларни сақлаш тартиби: ҳарорат, нисбий намлик, сақлаш
давомийлиги ва бошқалар.
1. Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш тартиби.
Қадоқлашдан аввал қуруқ маҳсулот сифати бўйича навларга ажратилиб,
магнитли сепаратор орқали ўтказилади, қайсики металл парчалари тушган бўлса ушлаб
қолади. Қуруқ маҳсулотлар ГОСТ 12003-66 бўйича 12,5 кг ли қовурғали
(гофрированний) картон яшикларга, 25 кг ли фанерли яшикларга, 25 кг ли фанерли
барабанларга жойлаштирилади, яъни қадоқланади. Қуритилган олма, нок, олча,
ўрикларни латта халталарда 30-50 кг дан, қоғоз қопларда 25 кг дан қадоқлаш мумкин.
Қадоқлашдан аввал яшикларнинг ичига парафинланган қоғоз тўшаб чиқилади, чунки
маҳсулот солингандан кейин бирорта бўш жой қолмаслиги, яхшилаб ўралган бўлиши
ва нам ўтмайдиган бўлиши керак. Яшикларга қуруқ маҳсулотларни зич қилиб
жойлаштириш учун махсус пресслар ишлатилади.
Сақлаш учун қабул қилинаѐтган тайѐр маҳсулот, албатта, яхшилаб
текширилади. Касалланган, зараркунандалар ѐки уларнинг тухуми билан
шикастланган маҳсулот сақлашга қолдирилмайди. Кейинги пайтларда қуритилган
маҳсулотни кичик, яъни картон қутиларга қадоқлаш кенг қўлланилмоқда. Бу ишларни
амалга оширишда, айниқса, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фаолият
кўрсатаѐтган «Ширинликлар» корхонасининг фаолияти диққатга сазовордир.
Қуритилган маҳсулотни қадоқлашда шунингдек, қоғоз, полимер, полиэтилен ва бошқа
материаллардан тайѐрланган идишлардан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |