Наманган мущандислик-педагогика институти


-Мавзу: Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш, сақлаш ва ташиш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#169492
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
meva-sabzavotlarni quritish texnologiyasi

 
9-Мавзу: Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш, сақлаш ва ташиш.
Режа.
1. Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш. 
2. Қуритилган маҳсулотларни сақлаш. 
3. Зараркунандаларга қарши кураш ва қуритилган маҳсулотларни ташиш. 
1. Қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш. Қадоқлашдан аввал қуруқ маҳсулот 
сифати бўйича навларга ажратилиб, магнитли сепаратор орқали ўтказилади, қайсики 
металл парчалари тушган бўлса ушлаб қолади. Қуруқ маҳсулотлар ГОСТ 12003-66 бўйича 
12,5 кг ли қовурғали (гофрированнўй) картон яшикларга, 25 кг ли фанерли яшикларга, 25 
кг ли фанерли барабанларга жойлаштирилади, яъни қадоқланади. Қуритилган олма, нок, 
олча, ўрикларни латта халталарда 30-50 кг дан, қоғоз қопларда 25 кг дан қадоқлаш 
мумкин. Қадоқлашдан аввал яшикларнинг ичига парафинланган қоғоз тўшаб чиқилади, 
чунки маҳсулот солингандан кейин бирорта бўш жой қолмаслиги, яхшилаб ўралган 
бўлиши ва нам ўтмайдиган бўлиши керак. Яшикларга қуруқ маҳсулотларни зич қилиб 
жойлаштириш учун махсус пресслар ишлатилади. 
Сақлаш учун қабул қилинаѐтган тайѐр маҳсулот, албатта, яхшилаб текширилади. 
Касалланган, зараркунандалар ѐки уларнинг тухуми билан шикастланган маҳсулот 
сақлашга қолдирилмайди. Кейинги пайтларда қуритилган маҳсулотни кичик, яъни картон 
қутиларга қадоқлаш кенг қўлланилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда, айниқса, 
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фаолият кўрсатаѐтган «Ширинликлар» 
корхонасининг фаолияти диққатга сазовордир. Қуритилган маҳсулотни қадоқлашда 
шунингдек, қоғоз, полимер, полиэтилен ва бошқа материаллардан тайѐрланган 
идишлардан фойдаланиш мумкин.
2. Қуритилган маҳсулотларни сақлаш. Қуритилган меваларни сақлаш учун 
махсус қутиларга ѐки крафт-қопларга солинади. Оғзи яхшилаб беркитилади ва тоза қуруқ 
токчаларга қўйилади. Биринчи токча ердан 10 см баландликда бўлади. Девор ва токчалар 
орасида 0,5 метрли йўл қолдирилади ва қаторлар орасига битта марказий (1,5-1,8 метрли) 
ѐн йўллар қолдирилади. 
Келтирилган маҳсулот тахлаш ва олиш осон бўлиши учун токчаларни энг баланди 
2,5 метр бўлиши керак. Қурилган хоналарга кираверишда, албатта, даҳлиз бўлиши керак. 
Маҳсулот токчаларга, партия ва навларга ажратиб қўйилади. Ҳар бир маҳсулот партиясига 


паспорт ѐки этикетка бўлиши керак. Унда маҳсулотнинг номи, товар нави, оғирлиги, 
тайѐрланган ва қабул қилинган муддатлари ѐзилган бўлиши керак. 
Ўрта ҳисоб билан 1 м
3
жойга қуриган маҳсулотни қуйидаги оғирликда жойлаш 
мумкин: олма қоқиси — 400 кг; нок қоқиси — 500 кг; олхўри қоқиси — 600 кг; ўрик 
(туршак) — 770 кг; олча қоқиси — 600 к; майиз — 600 кг. 
Кўп ҳолларда аралаш қуруқ маҳсулотлар ҳам қадоқланади. Бунда белгиланган 
рецепт бўйича қуруқ маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилиб, қоғоз ѐки картон қутиларга 1 
кг гача солинади ва яшикларга жойлаштирилади. Кўпинча қуйидаги рецепт бўйича 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish