Ш.К.Хўжамбердиева
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосидаги бир
марталик илмий кенгаш илмий котиби, педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD)., доцент
Н.М.Улуқов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосидаги бир
марталик илмий кенгаш қошида илмий семинар раиси,
филол.ф.д., профессор
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертация аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда глобаллашув жараёни барча соҳалар каби чет тилларни ўқитиш методикаси фани олдига муҳим хорижий тилни кичик мактаб ёшидан коммуникатив ёндашув тамойили асосида ўргатишни талаб қилмоқда. Бу зарурият ва эҳтиёж ўз навбатида, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнида коммуникатив компетенцияcини шаклланишига, ривожланишига, такомиллашига муҳим замин яратади. Бунинг учун чет тил таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллаш, татбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланиш муҳимлигини тақозо этади. Ҳар бир соҳанинг ривожланиши, такомиллашиши учун усул ва воситаларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлганидек, бошланғич таълимда коммуникатив компетенциясини шаллантириш, ривожлантириш, такомиллаштириш учун дидактик ўйинлар самарали технология ҳисобланади. Натижада, ўқувчиларда хорижий тилларни пухта ўрганиш, дунё халқлари билан муносабатга киришиш, тажриба алмашиш ва билимларни бойитиш ва зарурият туғилганда тили ўрганилаётган мамлакатлар вакиллари ва тил соҳиблари билан оғзаки ёки ёзма тарзда эркин мулоқот қилиш имкониятини яратмоқда.
Дунё тил таълимида нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзув), коммуникатив компетенция, тил материали (фонетика, лексика, грамматика), коммуникатив фаолият тадқиқига доир бир қатор илмий изланишлар илғор давлатларнинг нуфузли Кембридж, Оксфорд, Астон ва Йорк, Париж-Сюд, Сорбон, Торонто, Жазоир, Марокаш ҳамда Россия университетларида чет тил таълими бўйича А1 даража учун таълим мазмуни, талаблари ва воситалари асосида тадқиқот ишлари олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу каби илмий изланишларни олиб борилаётганлиги чет тилларни кичик ёшдан ўргатиш учун муҳим омил ҳисобланади. Пировард, бошланғич синф ўқувчиларида нутқий малакаларни такомиллаштириш, нутқ маҳсули (матн)ни нутқий шароитга мос равишда рецептив ва репродуктив тарзда тўғри ва равон ифодалаш кўникма ва малакаларини шакллантириш имконини яратади.
Мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва замонавий инновацион технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш ижтимоий эҳтиёж ва заруриятдан келиб чиқади. Шунга мувофиқ мазкур тадқиқот мавзуси бугунги кунда умумўрта таълим мактабларида француз тилининг иккинчи тил сифатида ўрганаётган бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенциясини дидактик ўйинлар воситасида шакллантиришга бағишланган. Дидактик ўйинларнинг ажойиб хусусияти тили ўрганилаётган мамлакат тарихи, адабиёти, маданияти, миллати, илму-фани, урф-одатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенция (лаёқат, салоҳият, қобилият) сини шаклланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги”, 2019 йил 29 апрель ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2019 йил 21 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 701-сонли, 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари ушбу соҳага оид бошқа бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот иши маълум даражада хизмат қилади1.
Do'stlaringiz bilan baham: |