Наманган давлат университети


Барқарор ривожланиш миллий мезонлари



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/104
Sana23.02.2022
Hajmi2,05 Mb.
#120881
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   104
Bog'liq
xorizhij investitsiyalar fanidan maruza matnlari

 
Барқарор ривожланиш миллий мезонлари 
 
 
 
3.2.1.- чизма 
Иқтисодий мезонлар: 
Экологик 
мезонлар
Ижтимоий 
мезонлар
Иқтисодий 
мезонлар 
Барқарор ривожланиш миллий 
мезонлари 


33 
-тайѐр маҳсулот бирлиги ҳисобига энергия ва хом ашѐ сарфини 
камайтириш; 
-замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ѐки табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини 
ошириш; 
-Ўзбекистон 
Республикасида 
бозорнинг 
хусусий 
секторини 
ривожлантиришга кўмаклашиш. 
Экологик мезонлар: 
-атроф-муҳитнинг сақланишига ва ѐмонлашишининг олдини олишга 
кўмаклашиш; 
-табиий хом ашѐ сарфини ва ишлаб чиқариш чиқитларини камайтириш; 
-хом ашѐдан такрорий фойдаланишга ва тикланаѐтган табиий ресурслардан 
фойдаланишга йўналтирилган технологияларни жорий этиш; 
-атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш. 
Ижтимоий мезонлар: 
-аҳолининг иш билан бандлигининг ўсишига ва ҳақиқий даромадларининг 
ошишига кўмаклашиш; 
-лойиҳани амалга оширишга жалб этилган ходимларнинг ва лойиҳа амалга 
оширилаѐтган ҳудудда яшайдиган аҳолининг соғлиғини яхшилаш; 
-аҳолининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларидан 
хабардорлигини ошириш. 
Тавсия этилаѐтган инвестиция лойиҳаси барча Барқарор ривожланиш 
миллий мезонларини қондириши шарт эмас, лекин кўрсатиб ўтилган 
мезонларга мувофиқ мамлакатнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатмаслиги керак. 
 
 
 
3.3. Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб 
чиқиш
Инвестиция лойиҳаси (лойиҳа) - иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат 
кўриш мақсадида инвестициялар киритган ҳолда олдиндан белгиланган муддат 
мобайнида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ тадбирлар ва ишлар 
комплексидир.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 
шартларига боғлиқ ҳолда инвестиция лойиҳаси ҳужжатлари қуйидагича 
изчилликда ишлаб чиқилади:
а) дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ДТИА) - молиялаштириш 
манбалари ва шартларини келишиш; 
б) дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (ДТИҲ) - молиялаштириш 
манбалари ва шартларини келишиш; 
в) ишчи лойиҳа-танлов ҳужжатлари. 
Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) бўйича хулосаларни кўриб 
чиқиш ва тайѐрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 


34 
а) Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан - 
ДТИА (ДТИҲ) ҳамда тегишли вазирликлар ва лойиҳа ташаббускорлари бўлган 
идораларнинг - Шаҳарсозлик кодекси талабларига, норматив ҳужжатлар 
талабларига ва қабул қилинаѐтган қурилиш қийматининг қарор топган бозор 
конъюнктураси даражасига мувофиқлиги юзасидан тармоқ хулосаси тақдим 
этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда; 
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги томонидан - ДТИА 
(ДТИҲ) ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг қуйидагилар бўйича хулосаси 
тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда:
ДТИА бўйича - иқтисодиѐтни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни 
ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни, таркибий қайта 
ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, 
инвестиция 
сиѐсатини 
рўѐбга 
чиқаришни, 
ишлаѐтган 
қувватлардан 
фойдаланишни, шунингдек хом ашѐ ва ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар 
бозори конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга 
оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан; 
ДТИҲ бўйича - ижтимоий аҳамиятини, ижтимоий соҳанинг алоҳида 
тармоқларини ва "бошқа тармоқлар"ни ривожлантириш бўйича Ҳукумат 
қарорларига мувофиқлигини ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни ва 
уларни жойлаштиришни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш 
юзасидан; 
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва 
савдо вазирлиги томонидан - ДТИА (ДТИҲ) ҳамда "Давархитектқурилиш" 
қўмитасининг тавсия этилаѐтган маркетинг концепцияси, тайѐр маҳсулотни 
сотиш истиқболлари асосида жаҳон бозори конъюнктураси, шунингдек тавсия 
этилаѐтган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг нархларнинг чекланган 
параметрлари нуқтаи назаридан лойиҳани амалга ошириш имкониятини 
баҳолаш юзасидан хулосаси тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта 
муддатда кўриб чиқилади.
Ташаббускор томонидан талаб қилинаѐтган асбоб-ускуналар (технологик 
линия), шу жумладан якка тартибда тайѐрланаѐтганларининг тўлиқ ва муфассал 
тавсифини тақдим этиш мумкин бўлмаган тақдирда асбоб-ускуналарнинг 
нархларининг чекланган 
параметрлари 
Ташқи 
иқтисодий алоқалар, 
инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ТИА(ТИҲ)ни экпертизадан 
ўтказиш жараѐнида баҳоланиши мумкин. Ташқи иқтисодий алоқалар, 
инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиѐт вазирлиги ўз ваколатлари 
доирасида ташаббускорга инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб 
чиқишда прогнозланаѐтган уч беш йиллик давр учун ички ва ташқи бозорлар 
маркетингини ишлаб чиқишни ташкил этишда кўмаклашадилар.
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан - ДТИА (ДТИҲ) 
ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиѐт вазирлиги ҳамда Ташқи 
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қуйидагилар 
бўйича хулосалари тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда: 
ДТИА бўйича - лойиҳанинг молия-иқтисодий самарадорлигини ва 
қопланувчанлигини баҳолаш, лойиҳанинг мақбул параметрларига эришишни 


35 
таъминлайдиган молиялаштиришга эҳтиѐжни аниқлаш, шунингдек лойиҳани 
молиялаштиришнинг тавсия этилаѐтган вариантларини баҳолаш юзасидан; 
ДТИҲ бўйича - лойиҳани амалга оширишнинг мумкин бўлган вариантини 
танлаш, молиялаштиришнинг тавсия этилаѐтган схемасининг мақбуллиги, 
лойиҳанинг 
мақбул 
параметрларига 
эришишни 
таъминлайдиган 
молиялаштиришга эҳтиѐжини аниқлаш юзасидан; 
д) хизмат кўрсатувчи банк томонидан - ДТИА (ДТИҲ) ва 
"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиѐт вазирлиги ҳамда Ташқи 
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг лойиҳанинг 
иқтисодий самарадорлиги, лойиҳа ташаббускорларининг кредит тарихини 
ўрганиш, пул оқимлари таҳлили, таваккалчиликларни баҳолаш ва лойиҳанинг 
мақбул параметрларига эришишни таъминлайдиган молиялаштиришга 
эҳтиѐжини аниқлаш юзасидан хулосалари тақдим этилган вақтдан бошлаб икки 
ҳафта муддатда. Молиялаштиришни бюджет маблағлари ҳисобига (бошқа 
манбалардан фойдаланмасдан) амалга ошириш назарда тутилаѐтган объектлар 
бўйича хизмат кўрсатувчи банкнинг эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Иқтисодиѐт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ижтимоий аҳамиятга эга 
бўлган объектлар, жалб этилаѐтган кредитларни тўлаш учун маблағлар 
тақчиллигини бюджет маблағлари ҳисобига узишни назарда тутадиган ДТИА 
(ДТИҲ) бўйича хулосаларида назарда тутилаѐтган бюджет маблағларининг 
мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) ҳамда ҳажмлари, шу жумладан 
солиқ имтиѐзлари бериш тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлиши керак.
Ваколатли экспертиза органлари қайта ташкил этилган тақдирда хулоса 
ҳуқуқий ворис бўлган ташкилот томонидан берилади. 
ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳанинг номи, унинг 
ташаббускори, қурилишнинг чекланган қиймати (шу жумладан, импорт 
технологик ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатлари), объектнинг 
ҳисоблаб чиқилган қувватини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик 
ҳажми 
ва 
номенклатурасини), 
шунингдек 
иқтисодий 
самарадорлик 
кўрсаткичларини, шу жумладан экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз 
ичига олиши керак. 
Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан, 
харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида 
лойиҳа ташаббускори томонидан, белгиланган тартибда: 
а) молиялаштириш манбалари белгиланади ва келишилади; 
б) пудратчиларни ва лойиҳа бўйича харид қилинадиган технологик - асбоб-
ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш учун танлов ҳужжатлари ишлаб 
чиқилади.
Халқаро молия ва иқтисодиѐт институтлари (ХМИИ) - давлатлараро 
битимлар асосида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикасида инвестиция 
лойиҳаларини 
молиялаштирувчи 
(ҳамкорликда 
молиялаштирувчи) 
институтлардир. 
Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) - Ўзбекистон 
Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи (ҳамкорликда 
молиялаштирувчи) хорижий ҳукумат молия ташкилотларидир.


36 
ХМИИ ва ХҲМТ қарз маблағлари жалб этилган ҳолда рўѐбга 
чиқариладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайѐрлаш икки босқичда амалга 
оширилади.
Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускорлари "Давархитектқурилиш" 
қўмитаси, Иқтисодиѐт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий 
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ХМИИ(ХҲМТ)нинг баҳолашдан 
олдинги миссиялари ҳисоботлари асосида тайѐрланган, лойиҳа қийматининг 
дастлабки баҳосини ва жалб этиладиган қарз маблағлари миқдорини ўз ичига 
олувчи лойиҳани амалга ошириш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритадилар.
ХМИИ(ХҲМТ)нинг 
лойиҳани 
молиялаштириш/ҳамкорликда 
молиялаштириш юзасидан розилиги олинган тақдирда уларнинг баҳолаш 
комиссиялари ҳисоботлари асосида Ўзбекистон Республикаси билан 
ХМИИ(ХҲМТ) ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум белгиланган 
тартибда 
имзоланади. 
Иккинчи 
босқичда 
лойиҳа 
ташаббускори 
ХМИИ(ХҲМТ)нинг баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида ТИАни ишлаб чиқади 
ва айни бир вақтда кўриб чиқиш учун ваколатли экспертиза органларига 
тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси маблағлари 
ҳисобига молиялаштиришга(ҳамкорликда молиялаштиришга)тавсия этилаѐтган 
инвестиция лойиҳасининг ДТИА(ДТИҲ) ва ТИА(ТИҲ) ушбу бўлимда баѐн 
қилинган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади (3.3.1-чизма). 
Лойиҳаолди ҳужжатлари - қабул қилинган параметрларга кўра лойиҳани 
амалга оширишнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек унинг 
ҳаѐтийлигини асослаб берувчи ҳужжатлар йиғиндиси ҳисобланади 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish