Bog'liq TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII
Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII 7
монотерпенларнинг бўлиниши мембраналарга таъсир этади ва кўп сонли
ўзгаришларга олиб келади. Гидрофобик бирикмаларнинг мембраналарга таъсири
интеграл оқсиллар (масалан ион каналлари, ташувчилар) ва фосфолипид
қаватининг физик кимёвий хусусиятларини ўзгартириш орқали ва канал
функциясига билвосита таъсири орқали намоён бўлади [3].
In vitro тадқиқотларда
ментол ва бошқа гидрофобик монотерпенлар мембрана ион канлларларига 10 µM
дан 10 mM гача бўлган диапазондаги концентрацияларда таъсир этиши кўрсатилган
[4].
Маълумки, ширинмия ўсимлиги (Glycyrrhiza Glabra L.) дориворлиги билан
бошқа турдаги ўсимликлардан ажралиб туради. Кўп йиллар давомида у халқ
табобатида қўлланилиб келинган. Ширинмия илдизининг экстракция қилинганда,
таркибида 25 % гача глицирризин кислотаси (ГК) борлиги аниқланган. Унинг
агликони – глициррет кислотаси буйрак усти безлари пўстлоғи гормонларининг
тузилиши ўхшашлиги билан эътиборга молик. Ҳозирги вақтда ГК ва глициррет
кислотаси тиббиѐтда шамоллашга, аллергияга, вирусли касалликларга, ўсма
касалликларига қарши восита сифатида кенг фойдаланилади.Бундан ташқари
кейинги йилларда ширинмия препаратларидан вирусли гепатитни даволашда
қўлланилмоқда [5]. ГК митохондрия мембраналарининг Са
2+
ёки липидларни
пероксидланиши таъсиридаги ўтказувчанлик ўзгаришларини стабиллаштириши
аниқланган [6].
Дастлаб бирикмаларни каламуш жигар митохондрияси Са
2+
га боғлиқ
мегаканалга (mPTP) таъсири ўрганилди. Митохондриянинг ички ва ташқи
мембраналарида жойлашган ион каналлари ҳужайраларни протекция қилишда
асосий фармакологик ва терапевтик нишонлар бўлиб хизмат қилади. Ана шундай
ион каналларидан бири Ca
2+
ионларига боғлиқ мегаканал бўлиб (mitochondrial
permeability transition pore-mPTP), улар матриксдан Са
2+
ионларининг чиқишини
физиологик регуляция қиладиган канал ҳисобланади. Митохондрия PTP матрикс ва
цитозол ўртасидаги Са
2+
ионларининг гомеостазида ҳамда Са
2+
-сигнализациясида
муҳим аҳамият касб этади. Бу мегапора турли патологияларда митохондрия
мембраналарининг юқори ўтказувчан ҳолатга ўтишини таъминлайди. Патологик
шароитларда mPTP очиқ конформацион ҳолатда митохондрия мембранасининг
пермеабилизацияси
амалга
ошади.
Айрим
биологик
фаол
бирикмалар
митохондрия дисфункция натижасида юзага келадиган PTP юқори ўтказувчан
ҳолатини ингибирлаш хусусиятини намоён қилади. Ушбу хусусиятни аниқлаш учун
ментол, ГК ва уларнинг турли нисбатлари асосида олинган супрамолекуляр
комплексларни каламуш жигар mPTPга таъсирини ўрганилди.
Дастлаб тажрибаларда каламуш жигар митохондрияси PTP ҳолатига
ментолнинг таъсири ўрганилди. Индуктор сифатида Cа
2+
ионларининг 10 мкМ
концентрациясидан
фойдаланилди.
Маълумки,
Cа
2+
ионлари
mPTP
ўтказувчанлигини оширади ва очиқ ҳолатга ўтказади, натижада митохондриялар
бўкиши кузатилади. Тадқиқотларда, Са
2+
ионлари билан чақирилган энергияланган
митохондрияларга 10 мкМ ментол таъсир эттирганимизда митохондрияларнинг
бўкиши 24±2,1% ва 30 ва 50 мкМ эса мос равишда 48±3,8% ва 82±3,7% га камайиши