Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
88
авж нуқтани беради. Диод лазерли фотодинамик терапия ўтказиш учун юқори
энергия зарурдир, 250нм дан кичик диаметрли нур ўтказгичлардан нурланиш
ўтказилганда бунга эришиш мумкин. Айни пайтда, фотодинамик терапиянинг
тижоратда мавжуд ускуналари 500 нм диаметрли нур ўтказгичлар учун универсал
қоннекторлар билан таъминланган.
Диод лазердан фойдаланилганда нурланишнинг тўлқин узунлиги ҳароратга
боғлиқ эканлигини хисобга олиш зарур. Шундан келиб чиққан холда, силжиш
асосий материалга боғлиқ бўлади, одатда қизил диод учун 0,18 нм/С, 800 нм дан паст
инфрақизил нурлантиргич учун эса 0,28нм/С . Рухсат этилган тиббий лазерлар
нурлантирувчи диоднинг ҳароратини назорат қилиш билан нурланишнинг
толерант тўлқин узунлигига эга бўлади. Диод лазерлар ҳарорат таъсирини тез-тез
оширилиши нурлантиргичнинг таъсир муддатини икки баробарга қисқартириши
мумкин. (масалан: нурлантиргичнинг хона хароратидан 10
0
С га ортиши хам етарли
ҳисобланади). Кўп холларда ёруғлик диодлардан фойдаланишда янада мукаммали-
альтернатив лазерлар ҳисобланади. Улар асосан юза зарарланишлари мавжуд
кўпгина беморларни бир пайтда даволаш ва амбулатор фотодинамик терапия
ўтказиш имконини беради. Фотодинамик терапия учун қурилмаларни ишлаб
чиқарувчи бир қанча тижорат корхоналари мавжуд (Omnilux light Therapy,
StockerYale Inc., Light Science oncology, Biospec, Photocure). Яримўтказгичли лазерлар
асосан тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларининг малигнизацияланган ва
малигнизацияланмаган касалликларини даволаш учун фойдаланилган [4].
Юқоридагилардан
кўринадики
лазерлардан
фойдаланиш
илгарилари
фақатгина илмий тадқиқот ишларида бўлган бўлса, ҳозирда инсониятнинг барча
эҳтиёжларини қондириш йўлида ҳамма соҳаларда қўлланиб келинмоқда. Шунинг
учун ҳам биз лазерлардан фойдаланишнинг истиқболлари жуда ҳам кенглигини
эътиборга олган ҳолда уни ўрганиш ва таълим жараёнига тадбиқ қилиб бориш,
лазер нурланиши ҳодисасига асосланган технологиялар, қурилмалар яратиш
долзарб вазифалардан бири деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022
- 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”даги ПФ-60-сон Фармони.-Тошкент -2022.
2.
Шайимов Ф.Ф. GaAs нинг ночизиғий хоссалари ва унинг қаттиқ жисмли
ва суюқликли лазерларда қўлланилиши 01.04.11 – лазер физикаси физика-
математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.
Tошкент - 2018
3.
Юсупова Д.М. Лазерларнинг ишлатилиш соҳалари ва уларнинг
турлари. SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2
ǀ
ISSUE 6
ǀ
2021 B. 672-676
4.
Садиков Р.А. Даволашда юқори технологияларни қўллаш. Ўқув-
услубий мажмуа. В.В.Вахидов номидаги Республика ихтисослашган жаррохлик
маркази 2017 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |