Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
87
ичидаги нурланиш туфайли деффектлар ҳосил бўлишини тадқиқ этиш усуллари
баён этилган.
Ярим ўтказгичлар 1960 - йилларда ярим ўтказгичли лазерлар учун ажойиб
материал эканлиги аниқланган. Агар ҳар хил турдаги яримўтказгичли иккита
пластинка бир - бирига уланган бўлса, ўртада ўтиш соҳаси ҳосил бўлади. Лазер
нурланишини олиш учун зарур бўлган нометаллларни яримўтказгичли
кристалнинг ўзи силлиқ ва кумуш билан қопланган бўлади. Бу лазерлар орасида
энг яхши галлий арсенид асосидаги лазер ҳисобланади, яъни нодир элементли
галюмнинг мишяк билан бирикмаси. Унинг инфрақизил нурланиши ўн вақтгача
кучга эга. Агар бу лазер суюқ азот (-200°С) ҳароратгача совутилса, унинг
нурланиш кучи ўн баробар ошиши мумкин. Бу шуни англатадики, эмиссия
қатламининг майдони 1 см
2
бўлса, радиация кучи миллион Вт га етади. Аммо
бундай катталикдаги ўтиш қатлами бўлган яримўтказгични техник сабабларга
кўра ҳозирча ишлаб чиқариш мумкин эмас.
Яримўтказгич атомларини электрон нурлари билан қўзғатиш мумкин.
Электронлар моддага чуқур кириб, кўпроқ атомларни ҳаракатга келтиради; эмиссия
зонасининг кенглиги электр токи билан қўзғатилганда юзлаб марта кенгроқ
бўлиб чиқади. Шу сабабли, бундай электрон кучланишли лазерларнинг
нурланишини кучи бир неча кВт га етади.
Яримўтказгичли лазерларнинг кичик ўлчамлари уларни миниатюрали
юқори қувватли ёруғлик манбаи зарур бўлган жойда ишлатиш учун жуда
қулай ҳисобланади [3].
Лазерларнинг ана шу хусусияти медицинада, яъни ёруғлик манбалари ва нур
ўтказгичлар сифатида фойдаланиш кенг йўлга қўйилган.
Фотодинамик
терапиялар
учун
лазер
манбалар
фотосенсибилизатор
ютилишига мувофиқ келувчи маълум тўлқин узунликларини юзага келтиради.
Фотодинамик терапиялар учун клиник амалиётда аргонли ва бўёқли лазерларни
қўллай бошлашди. Мазкур лазерлар ёруғлик спектрини созлашга имкон яратади.
Нурланиш тўлқин узунлигининг ўзгартириш имконияти ушбу тип лазерларнинг
асосий
афзаллиги
хисобланади,
яъни
ягона
қурилманинг
ўзи
кўпгина
фотосенсибилизаторлардан фойдаланиш имконини беради. Тўқима ичи ёки
бўшлиқли
Фотодинамик
терапияларнинг
самарадорлиги
кўпинча,
лазер
нурларининг кичик диаметрли нур ўтказгичдан ўтиш имкониятига асосланган.
Ярим ўтказгичли диод лазерларнинг яратилиши қайта созланувчи лазерларнинг
клиник аҳамиятини сезиларли тарзда пасайтирди. Ҳозирги кунда ярим ўтказгичли
лазерлардан фойдаланиш нисбатан арзонлиги, электроэнергияга бўлган талабнинг
камлиги (15 -25А), суюқликда совиш ва қўлланилишдаги соддалик, уларнинг
нурланишини
фотосенсибилизатор
адсорбциясига
созлаш
имкониятининг
мавжудлигига кўра анчагина афзал хисобланади. Замонавий юқори энергияли,
650нм дан юқори диод нурлантиргичли лазерлар таннархи билан бирга тахминан
1000 ватт оптик кучланишни ташкил қилади. Қийматнинг бундай пасайиши кўп
каналли, компакт лазер системани пайдо бўлишига олиб келди (Ceramoptic, VGen).
ФДТ учун диод лазерлар ALGaIn\GaAs (635-700 нм) ёки ALLnGaAsP\GaAs (780-1000
нм)га асосланган. Иккаласи ҳам 800±5 нм тўлқин узунлигигача стандарт толерант
Do'stlaringiz bilan baham: |