Кутиладиган
натижа
|
Тингловчилар махсус психопатологиянинг илмий асосланган методларини билиб оладилар.
|
Маъруза режаси
|
Асаб системаси анотомияси ва касалликлари.
Бош мия топографияси.
Бош мия касалликлари.
|
2-Мавзу. Махсус психопатология
Режа:
Асаб системаси анотомияси ва касалликлари.
Бош мия топографияси.
Бош мия касалликлари.
Бош мия оқ ва кул ранг моддалардан ташқил топган. Кулранг моддада ҳар турли шаклдаги ва хажмдаги хужайралар бўлиб, уларининг 14 млдр.-гача этади. Оқ модда эса турли хилдаги толалардан иборат бўлиб горизонтал, радиал холда жойлашган бўлади. Уйқу артерияси ва умуртқа артериялари мияни доимо қон билан таъминлаб туради. Вена қон томир системаси орқали қон миядан қайтиб чиқади. Бирон бир сабаб билан қоннинг орқага қайтиш процесси қийинлашса, калла суякнинг ички босимини кўтаради. Мия қобиғининг қавариқ ва қавариқ ораларида вена қўлтиқчалари (синуслар) бўлиб, худди шу ерга миядан, кўз косасидан, қулоқдан мия қавариқ қобиқидан келган қон йиғилиб, кўк томирга (яремная вена) кейин эса Гален венаси деб аталадиган марказий вена қон томирига ўтади. Булардан ташқари мияда жуда майда қон томирчалар бўлади (капиллярлар). Капиллярлар ҳам икки хил бўлиб, уларни прекапилляр ва посткапилляр деб аталади. Прекапеллярларда қоннинг газ алмашуви жараёни кечади, посткапеллярлар тўплами эса, венага айланади (бошланғич вена тармғқини ташқил этади). Мияда лимфатик система йўқ. Ушбу система функциясини маълум бир миқдорда мия ичидаги айланиб турувчи мия суюқлиги бажариб туради. Бош мия қоринчалари ўзаро ҳамда орқа мия марказий канали билан тўташган бўлади. Шу сабабли мия суюқлиги бош мия бўшлиқларида айланиб туриш имқониятига эга. Мия суюқлиги деярли тиниқ бўлиб, таркибида калий, натрий, магний, фосфор ва турли хилдаги элементлар бор. Булардан ташқари оқсил, қанд, бир оз қон таначали ҳам бор. Мия суюқлиги ўз таркиби билан ҳар турли газлар эритмаси бўлганлиги сабабли асаб толаларини маълум бир мувозанатда ва осойишта бўлиб туришига ёрдам беради, яъни кескин ҳаракатлар бўлганда асаб толаларини юмшоқ чайўалиши ёки юмшоқ қимирлаши учун худди юмшоқ тўшакдек химоя вазифасини бажариб туради.
Кўпгина муаллифлар мия суюқлигини озуқий аҳамияти ва миядаги модда алмашуви жараёнини самарали ўтишида аҳамияти борлигини таъкидлайдилар. Патологик холларда, масаласи бош мия қаттиқ шамоллаганда ёки яллиғланганда тўташган каналлар ёпилиб қолиши мумкин ва мия суюқлиги айлана олмай, мияга босим беради, бу эса бош калла суякларига таъсир қилади. Агар бу холат ёш болаларда кечса, калла суяклари ҳам яхши қотмаганлиги сабабли чоклардан ажралиш, кенгайиб кетиш, бошнинг катталашиши кузатили мумкин. Бундай холатни гидроцефал деб аталади.
Бош мия алохида қобиқлар-пардалар ичига жойлашган бўлади. Одатда бу қобиқларни қаттиқ қобиқ, юмшоқ қобиқ, юпқа қобиқ деб аташади. Қаттиқ қобиқ зич тўқимали толалардан иборат. Унинг ташқи қатлами калла суягининг устига ёпишган бўлади. Ички қатламидаги махсус ўсимталар мия бўлакларини махкам тутиб туради. Бу ўсимталарда вена синуслари ёки қўлтиқчалари ҳам бор.
Юпқа қобиқ жуда ҳам нозик тўқималардан иборат, унда томирчалар ҳам кам бўлади. Юмшоқ қобиқ эса ингичка тўқима толалар ва жуда кўп қон томирчаларидан ташқил топиб, мия тўқималарига ёпишган холда бўлади.
Бош мия топографияси.
Бош мия тузилишини мукаммалроқ ўрганиш учун унинг ҳар бир қисмини тузилиши ва ўзаро боғлиқлик жиҳатларини яъни унинг топографиясини ўрганиш зарур бўлади.
Бош мияни ички томондан қаралганда мия ярим шарларини юзаси ҳар турли қавариқлардан, қинғир қийшиқ қавариқлар, орасида паст баланд ариқчалар борлиги кўринади. Айниқса қинғир қийшиқликлар анчагина мураккаб тузилганлиги билинади . Агар инсон мияси ярим шарлари сирти тузилишини бошқа олий турдаги умуртқаликларга нисбатан тептоникаси анча мураккаблиги сезилади. Баъзи бир ариқчалар чуқуррроқ бўлиб мия деворчалари орқали ўтади ва бу деворчаларни қоринчалар бўшлиғга босиб туради. Чуқурроқ жойлашган ариқчалар мия сиртини бўлакларга бўлиб қўйгандек кўрилади. Масалан, ярим шарнинг юқори қисмининг ўртасидан юқоридан пастга йўналган ариқчани марказий ариқча ёки Роланда ариқчаси деб аталади (Буни машҳур анатом Роланда кузатиб, ёзиб қолдирган.)
Марказий ариқчанинг олд томонини пешона қисми деб аталади, орқа томонини эса калла суяк қисми, ярим шарнинг энг орқа томонини энгак қисм дейилади. Ярим шарларнинг ён томонида олдиндан орқа томонига йўналган ариқчани Силвио ариқчаси дейилади. (машхур анатом Силвио шарафига қўйилагн ном) Силвио ариқчаси остидаги бўлакни миянинг чекка қисми дейилади. Демак, ҳар бир ярим шарларнинг чап ва ўнг томонга жойлашган пешона, катта суяк, ва чекка қисмлари бўлар экан. Агар Силвио ариқчаси ёриб кўрилса, унинг ич қисмида ҳам майда қинғир қийшиқ ариқчалар холидаги бўртма кўринади. Силвио ариқчаси тубидаги бу бўртмани оролча деб юритилади.
Булардан ташқари ярим шарлар сиртини жуда кўп майда қинғир қийшиқ эгатчалар қоплаган бўлади.
Энди бош миянинг икки ярим шарларга ажратилган кесимдаги кўринишини кузатамиз. Ярим шарнинг ички пўстлоқи қинғир қийшиқ эгатчалар билан қопланган. Катта ёй шаклидаги қадоқли эгатча, пихли ариқчалар ва шуларга ўхшаш бойлама ариқчалар жойлашган бўлади. Пўстлоқ қаватининг пастроғида яхлит мия ярим ой шаклидаги қавариқ таначага ўхшаб кўриниб туради. Бу танача икки ярим шарларни бир бирига боғлаб туради. Таначани йўғонлашган тумшуқсимон чеккаси гумбазга ўхшайди. Гумбазнинг оёқчалари чаккага бурилиб боради. Қавариқли танача ва гумбаз орасида учбурчак шаклида пластинкани тиниқ деворча дейилади. Гумбаз ва тиниқ деворча остида ярим овал шаклида кўриш дўнглиги бўлиб, унинг сиртида ўнг ва чап ярим шарларни бирлаштириб турувчи кулранг бўртма жойлашган. Кўриш дўнглигининг ички деворчалари орасидаги бўшлиқни учинчи мия қоринчалари деб юритилади ва шу томонга йўналган каналчани Силвио водопроводи дейилади. Ушбу канал тўртинчи мия қоринчасигача чўзилган. Ром шаклидаги узунчоқ миянинг орқа сирти ана шу қоринчанинг ости, унинг қопқоқ қисми бўлиб миядан чиқаётган юпқа баргча хизмат қилади (мозговой парус). Кўриш дўнглиги ортида қуббасимон без – эпифиз, остки тарафида эса кулранг дўнг бўлиб, воронка шаклига кирган қисмида гипофиз бези жойлашган бўлади.
Эпифиз ва Гипофиз безлари ички секреция безлари таркибига кирувчи тузилма хисобланади. Кулранг дўнгда кўриш асаблари – хиазма бўлиб, унинг олд ва юқорирок қисмида яхлит олд мия жойлашган.
Ана шу дўнгликлар билан чегарадош бўлган ўрта миянинг соггитал кесимидаги тузилишни кўрамиз. Ўрта мия қатламлик таркибдан иборат тўрт дўнгликдан ташқил топган ва бу дўнгликга ички оёқчалар ҳам қўшилиб туради.
Саггитал кесимдаги ўрта миянинг фақат ярмиси яъни икки дўнгликни кўрамиз. Ўрта мияни Силвио канали кесиб ўтади ва бироз юқорироқда учинчи мия қоринчасини хосил қилади. Ўрта миянинг пастроғида узунчоқ ёки қонуссимон яққол кўриниб турган бўртмани Варолиев кўприги деб юритилади. Кўприк ёнида эса орқа мия бўлмалари жойлашган. Узунчоқ мия ва Варалиев кўприги устида кулранг ва оқ моддалардан иборат бўлган мияча жойлашган бўлиб худди дарахт шаклига ўхшайди. Ўзига хос тузилишга эга бўлган бу мияча кулранг ва оқ моддалардан тўқилгандек тус олади. Ички кесимда бир бири билан Силвио канали орқали боғланган учинча ва тўртинчи қоринчаларни кўриш мумкин. Тўртинчи қоринча Мажанди ве Лушка тирқишлари орқали калла суюк остидаги бўшлиқ билан боғланган. Бош мия ости бўшлиқлар тизими орқа мия бўшлиқлари билан боғланган. Бу системада ликвора доимо айланиб туради.
Миянинг пастки сирт қисмидаги тузилишларга эътиборимизни жалб қилиш учун уни ағдариб кўрамиз. Пешона қисмининг пастки тарафида хид сезиш толалари, хид сезиш пиёзчаси кўринади. Бироз пастроқда эса бир бирига ўралашиб кетган кўриш асаблари хиазма кўзга ташланади. Хиазманинг пастроқида Варалиев кўпригидан чиқиб ярим шар пўстлоғига йўналган иккита пай кўринади. Пайлар орасида иккита сўрғичсимон таначалар, гипофиз жойлашган варонкани ҳам кўриш мумкин. Пастроқда Варалиев кўприги ва узунчоқ мия бўртмаси бўлиниб туради. Бу жойда Варалиев кўприги орасида таралиб чиқувчи учламчи асаб яққол кўзга ташланади. Варалиев кўприги ва узунчоқ мия орасидан, авт башара ва буриш асаблари толалари чиқади. Узунчоқ миядан ромб шаклидаги чуқурчадан таралаётган тўрт жуфт бош мия асаблари яққол кўринади. Булар - тил ютиниш, адашиб юрувчи, қўшимча ва тил ости асабларидир. Энгак томонда мияга жойлашган мияча ўзининг уч жуфт оёқчалари орқали бош мия бўлмалари билан боғланган. Пастки оёқчалари узунчоқ мияни орқа мия билан боғлаб туради. Ўртадаги оёқчалар миячани Варалиев кўприги билан, юқоридаги оёқчалар эса миячани ўрта мия билан боғлаб турадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |