Кейинги ёки катта мия. Бош мия ярим шарлари микроскопик усулда ўрганилганда унинг пўстлоқ хужайралари ва толалари ҳар хил нуқталарда ҳар турли ва ўзига хос тузилганлиги аниқланган. Шу сабабли, пўстлоқ қатламининг қалинлиги, зичлиги, тузилишдаги ўзига хослигига қараб шартли равишда участкалари бўлиб, ҳар бир участкаси алохида ўрганилади. Масалан олимлардан Бродман мия пўстлоқини 52 участкага, Эқономо 109, Фогт 180, Коскинас 119 та участкаларга бўлиб ўрганишни лозим топишган. Хозирги кунда нейрогистология фани мия пўстлоқини 6 қаватли тузилишдан иборат деб қабул қилган. Биринчи қатлам зонали қатлам бўлиб, энг олдин хосил бўлганлиги, кам хужайрали, органлиги билан характерланади. Иккинчиси - ташқи донадор хужайралари кўп бўлган қатлам, учинчиси – пирамидал хужайралар қатлами, тўртинчиси – ички донадор хужайралари кўп бўлган қатлам, бешинчиси – ганглионар яъни йирик пирамидал хужайрали қатлам, олтинчиси – учбурчак ёки учруқ хужайралар қатлами (мултиформали). Албатта мия пўстлоғининг ҳамма тарафлари олти қаватдан иборат эмас. Бу хусусида масалан Каперс ва И. Н. Филимоновлар олд марказий мия қобиғида донодор қатламнинг умуман йўқлигини ва аксинча миянинг шпорали ариқчалар зонасида донадор қатлам ўзига хос тузилишга эга бўлган уч қаватли эканлигини уқтирадилар. Пўстлоқнинг хид сезиш марказида ҳам олти қатламли эмаслиги аниқланган. Мия пўстлоқининг тахминан 12 Ғ1 қисмигина олти қатламли бўлиши аниқланган. Бу зона одатда илгариги хайвон сифатидан одам шаклига ўтиш давридаги мия пўстлоғига хос бўлган қисмдир.
Катта ярим шарлар сиртининг аксарят қисмига тарқалган ва энг олий хайвонларникига нисбатан 96% ташқил қилади. Кўп холларда унинг олти қатламли хусусияти таъкидланади. Пўстлоқ толалари ингичка неврон шохчаларидан иборат ва одатда икки турли бўлади. Биринчи хили вертикал иккинчи хили горизонтал йўналишга эга.
Мия қисмлари. Мия ярим шарларининг олд тарафи орқа тарафидан Роланд ариқчаси юқоридан тепа суяк пастдан чакка тарафдаги Силвио ариқчаси билан чегараланган зона миянинг пешона қисмини ташқил этади.
Пешона қисми Роланд ариқчасига паралел бўлган икки ариқча марказий ариқча ва майда бурмалар билан қопланган.
Марказий ва марказ олди ариқчалар орасида марказий бурма жойлашган. Пешона қисмини пастки ва юқори тарафларида пешона ариқчалари бўлиб улар орасидан юқориги ўрта ва пастки бурмалар ўтади.
Пастки пешона бурмаси шартли равишда уч қисмга бўлинади юқориги (опернуляр) ўрта (триангуляр) ва пастки(орбитал) пешона қисмининг пустлоғи жуда қалин бўлиб 2,5-4,5 мм ташқил этади. Унинг микроскопик тузилиши ҳам бир хил эмас. Бир нечта пустлоқ «майдончалари» бўлиниб туради.
Бош суяк қисми ярим шарларнинг олд тарафидаги юқориги ён томонларини ташқил этади. Унинг чегараси Роланд ва Силвиа ариқчаларини эгаллайди. Улар орасида марказий бурма жойлашган бўлади. Олд марказ бурмасидан орқа томонга горизонтал ва суяклараро ариқча бош суяк қисмини иккита юқориги ва пастки бўлакларга ажратиб туради. Ўртадаги ариқча эса пастки бўлакни икки бурмага олд ва орқа бурмаларга ажратади. Бош суяк пустлоғи бироз юпқарок бўлиб қалинлиги 1,5-2,5 мм ни ташқил этади. Унинг баъзи бўлимларининг микроскопик тузилиши горизонтал толаларнинг кўплиги ва донадор қатламлар айниқса орт марказий бурмада ва юқори суяк қисмида мавжудлиги билан характерланади. Бош суяк қисмида асаб толларининг кўплиги билан яққол кўзга ташланади. Бош суяк қисми жароҳатланганда сезгирликни одатдаги ҳаракатларни бузилишига сабабчи бўлади.
Чакка қисми яримшарларнинг олд тарафидаги пастки ён томонини эгаллайди. Пустлоқнинг бу қисми пешона ва бош суяк қисмидаги Силовиа ариқчаси билан чегараланган. Чакка қисмининг ташқи томонида ариқчалар ва бурмалар жойлашган. Чакка қисмининг пастки сиртида урчуқсимон ва илгаксимон бурмалар кўринади. Чакка қисмининг қалинлиги 2,5 мм ни ташқил этиб микроскопик тузилиши бир хил эмас.
Чакка қисми жароҳатланганда эшитиш қобилиятини йўқотиш ўнга қарата айтилган гапларни англаёлмаслик каби нуқсонлар кузатилади.