Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet104/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Тери (тана) гигиенаси
Терини парвариш қилиш, тери фаолиятини меъёрида сақлаш ва касалликлардан муҳофаза қилиш учун зарур. Баданимизни қоплаб турган тери организмимизни ташқи зарарли таъсирлар – совқотиш, қизиб кэтиш, намлик, механик ва кимёвий шикастланишлардан ҳимоя қилади, модда алмашинувида фаол иштирок этади.
Одам терлаганда тери орқали тер билан бирга организм учун кераксиз ва зарарли моддалар чиқиб кетади. Терининг ёғ безлари орқали ажраладиган ёғ эса терини юмшатиб, уни қуриб қолиш ва шикастланишдан сақлайди.
Қуёш ёғдуси таъсирида тери сатҳида D витамини синтезланади. Бу эса ўз навбатида кальций тузлари алмашинувини яхшилаб, суякларнинг тўғри ривожланишини таъминлайди.
Терининг касалланиши бутун организмга таъсир қилишини унутмаслик лозим. Шунингдек, асаб, ички безлар, юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимлари фаолиятининг бузилиши тери фаолиятига таъсир кўрсатмай қолмайди.
Ташқи муҳит, яъни иқлим шароитлари, овқатланиш ҳам терининг ишига катта таъсир қилади. Тери, айниқса, унинг очиқ қисмлари кун бўйи озми-кўпми чанг билан қопланади. Борди-ю, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, чанглар тер ва ёғ билан аралашиб, тер ва ёғ безларининг каналчаларини беркитиб қўяди, натижада тери ўзининг барча муҳим вазифаларини ўтай олмайди. Одам доимо покиза бўлиб, чиниқиб юрса, териси соғлом бўлади. Тозалик тери гигиенасининг энг муҳим шартидир. Терини ифлосланишдан сақлаш учун мунтазам равишда чўмилиш керак! Ахир Саҳрои Кабирда яшамаяпмиз, сув йўқлигини баҳона қилолмайсиз.
Терининг тозалиги фақатгина терининг мутаносиб физиологик фаолиятини таъминлаб қолмай, балки бутун организмнинг нормал ривожланиши учун шарт-шароит яратади. Шунингдек, тери, (тана) тозалигини таъминлаш юқумли тери касалликларининг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Инсон териси ташқи муҳитдаги турли хил зарарли таъсирларига дуч келадиган биринчи аъзо бўлиб, у бир қатор вазифаларни бажаради. Жумладан, у ҳар хил таъсирлардан муҳофаза қилиш, моддалар алмашинувини таъминлаш, иссиқликни идора қилиш ва нафас олиш фаолиятларида иштирок этади.
Тери организмни механик шикастланишлардан, ортиқча қуёш нуридан, зарарли моддалардан ҳимоя қилади. Агар тери соғлом ва озода бўлса, унинг юзасидаги микроблар тушиб кетади. Тери ифлосланганда унда турли хил тери касалликларини қўзғатувчи микроблар кўпайади. Бу микроблар терининг йирингли, қичима ва бошқа касалликларини келтириб чиқаради. Шунинг учун терини доим тоза тутиш мақсадида тез-тез ювиниб, чўмилиб туришга одатланиш керак. Бунга эришиш учун киши ҳафтасига камида бир маротаба иссиқ сувда чўмилиши лозим. Чўмилишнинг душ қабул қилиш, ваннада чўмилиш, ҳаммомда ва қуруқ иссиқ ҳаволи ҳаммомда чўмилиш турларидан фойдаланиш мумкин, бундан ташқари, ҳар куни юз-қўлини ювишни унунмаслик керак. Чўмилишдан кейин артинадиган сочиқлар ҳар кишига алоҳида бўлиш лозим. Ювинишда ҳар бир киши ўз терисининг хусусиятларидан, яъни терисининг қуруқ ёки ёғлилигидан келиб чиқиб, совун ва шампун турларидан фойдаланишни билиши мақсадга мувофиқ. Айрим ювиниш воситалари баъзан аллергик касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Овқатланишдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, синфда, уйда жисмоний ишларни бажаргандан кейин қўлни совунлаб ювишга бола уч-тўрт ёшлигидан бошлаб одатланиш керак.
Тери кўп терлаганда ҳар куни кечқурун ётишдан олдин совуқроқ сувда ювиниш фойдалидир. Шунингдек, пойпоқ ва ички кийимларни тез-тез алмаштириб туриш ҳам кўп терлашнинг олдини олувчи воситалардан бири ҳисобланади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish