Акселерация
ХIХ-ХХ аср бошларида кўп мамлакатларда болаларнинг бўйига ўсишнинг тезлашганлиги аниқланган. Бу ҳақда 1875 йилда матбуотда эълон қилинган. 1935 йилда немис олими Коҳ ўсиш ва ривожланишдаги тезлашувни акселерасия деб айтган. Акселератия-лотинча тезлашув деган маънони билдиради. Акселератсия-ёш авлоднинг жисмонан ва руҳан ўсишидир.
Сўнги 100 йил ичида янги туғилган чақалоқнинг бўйи 5-6см га, кичик ва ўрта мактаб ёшдаги болалар бўйи 10-15 см га, вазни эса 8-10 кг га ортди. Умр узайиши, ҳайз кечроқ тугаши ва одам ривожланишидаги бошқа ўзгаришларни ўз ичига олади. Акселерация кўпгина олимларни қизиқтириб келган. Бунга сабаб: ультрабинафша нурлар деса, иккинчиси магнит тўлқинлари, базилари эса комик нурлар деб айтадилар. Оксидлар, тузлар, витаминлар ортиши, фан ва техника, таълим-тарбия, спорт ва жисмоний мехнат билан шуғулланиш, генетик омилларни ҳам мисол қилиб келадилар. Мамлакатимизда мустақилликга эришганимиздан сўнг болаларнинг индивидуал ўсиш ва ривожланишга катта эътибор берилмоқда. Чунки болалар саломатлигини сақлаш давлат аҳамиятига эга бўлган биринчи даражали ишлардан ҳисобланади.
Гигиена тиббиётнинг бир бўлими бўлиб, турмуш шароитларининг инсон саломатлигига таъсирини, касалликларнинг олдини олиш ва соғликни мустаҳкамлаш қоидаларини ўрганади. Аслида «гигиена» сўзи юнончадан олинган ва «саломатлик» деган маънони билдиради. Айтишларича, бу сўз машҳур юнон табиби Асклепийнинг қизи Гигеянинг исмидан келиб чиққан экан. Қадимги Юнонистонда Гигия саломатлик маъбудаси ҳисобланган.
Озодаликка риоя қилиш гигиена асосларидан бири ҳисобланади. Озодаликдан кишининг кайфияти кўтарилади, қолаверса, унинг саломатлигига таҳдид солувчи хавфли омиллар барараф этилган бўлади. Соғ бўлишни истаган одам биринчи навбатда ўз баданини озода тутиши лозим. Бу шахсий гигиенага киради.
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси-гигиена фани соҳаларидан бири бўлиб, ташқи муҳит омилларининг бола организмига, унинг ҳаёт фаолияти, таълим-тарбиясига таъсирини ўрганадиган ва ўсаётган авлод соғлом ҳамла жисмоний ва маънавий жиҳатдан бекаму кўст ривожланиш учун зарур бўлган чора-тадбирни ишлаб чиқади. Бу фан амалий жиҳатдан болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун санитария меъёрини ишлаб чиқади.
Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг асосий мақсади уларнинг жисмоний ривожланишлари ва саломатликларининг мустаҳкамланишини таъминловчи, санитария-гигиена меъёр ва талабларига жавоб берувчи, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини, соғломлаштириш чора-тадбирларини илмий-амалий жиҳатдан асосланган ҳолда ишлаб чиқишдир.
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси қўйидаги муаммоларни ечиш билан шуғулланади:
Болалар ва ўсмирлар саломатлиги ва жисмоний ривожланиши.
Болалар ва ўсмирлар фаолияти гигиенаси.
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси врачининг вазифалари
Болалар гигиенасининг ривожланиши.
Инсон танаси ва аъзоларининг тоза ва озодалиги организм саломатлигининг гаровидир. Шундай экан, тана ва аъзоларни тоза ва озода сақлаш лозим. Шахсий гигиена таъминлашнинг асосий омилларидан бири эканлигини унутмаслик керак. қўйида инсон танаси ва аъзолари гигиенаси (гигиена сўзи юнонча бўлиб, кишилар соғлигини сақлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш демакдир) хусусида фикр юритамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |