Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг фаолият кўрсатганларидаги улуши (йил бошига, фоизларда)



Download 8,47 Mb.
bet25/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг фаолият кўрсатганларидаги улуши (йил бошига, фоизларда)274



Иқтисодий фаолият тури

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

Жамига нисбатан рўйхатдан ўтган КК ва М

Жумладан фаолият кўрсатганлари

Жамига нисбатан рўйхатдан ўтган КК ва М

Жумладан фаолият кўрсатганлари

Жамига нисбатан рўйхатдан ўтган КК ва М

Жумладан фаолият кўрсатганлари

Жамига нисбатан рўйхатдан ўтган КК ва М

Жумладан фаолият кўрсатганлари

Жамига нисбатан рўйхатдан ўтган КК ва М

Жумладан фаолият кўрсатганлари

Жамига нисбатан рўйхатдан ўтган КК ва М

Жумладан фаолият кўрсатганлари

Қишлоқ, ўр-мон ва балиқ хўжалиги

8,7

89,4

8,6

88,3

8,5

90,6

8,4

91,7

8,9

93,1

9,1

94,2

Саноат

18,8

90,1

19,5

90,2

19,6

92,9

19,4

94,5

21,2

95,7

21,4

95,8

Қурилиш

9,9

86,5

10,2

87,1

10,2

90,6

10,1

92,6

10,4

94,4

11,0

95,5

Савдо

31,0

86,6

30,0

86,8

29,1

89,7

28,5

92,1

27,3

93,8

26,8

94,4

Ташиш ва сақлаш

4,1

89,9

4,3

89,8

4,5

93,1

4,8

94,9

5,1

95,9

5,0

96,2

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

6,2

90,7

6,6

89,0

6,8

91,8

7,0

93,4

7,4

94,1

7,5

94,1

Ахборот ва алоқа

3,4

87,2

3,3

87,0

3,1

90,5

3,0

92,9

2,7

94,6

2,6

94,5

Соғлиқни сақ-лаш ва ижти-моий хизмат-лар кўрсатиш

2,8

96,5

2,7

96,8

2,6

97,9

2,6

98,2

1,9

97,9

2,0

97,9

Бошқа турлари

15,1

91,3

14,8

90,0

15,6

93,6

16,2

95,4

15,1

96,1

14,6

95,9

Жами




88,9




88,6




91,6




93,4




94,8




95,2

Умуман олганда, 2019 йилда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг фаолият кўрсатаётганлари 94,1—97,9 фоизни ташкил этиб, кичик бизнес субъектлари ўртасида рақобат муҳити шаклланган.


Аммо алоҳида эътироф этиш керакки, ахборот ва алоқа, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш каби соҳаларда савдо, саноат ва қурилиш тармоқларга нисабатан солиштирганда рақобат нисбатан торроқдир. Чунки иқтисодиётнинг бу каби тармоқларида рўйхатдан ўтган корхоналар улуши юқорида қайд этганимиздек, камроқни ташкил қилади.
Илмий изланишларимиз натижасида иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида кичик корхоналар ва микрофирмаларни сони жиҳатдан суръати тез ортиб бормаётганлиги кузатилмоқда. Агар рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмаларга нисбатан фаолият кўрсатганларини ҳисобга оладиган бўлсак, рақобат муҳити янада торроқ доирада ривожланаётганлигини тушуниш қийин эмас.
Назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам агар бирон бир тармоқда хўжалик юритувчи субъектлар сони қанча кўп бўлса ва уларнинг иқтисодий муносабатлари қанча чуқурлашиб борса, шубҳасиз ўша тармоқда рақобат муҳити яхши шаклланган бўлади275. Қолаверса, рақобат фақатгина мавжуд бозор сегментида рўй беради276.
Шундай экан, биз иқтисодиётимизнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ахборот ва алоқа, ташиш ва сақлаш каби соҳаларида кичик бизнес субъектлари сонининг тез кўпайишига йўналтирилган чора-тадбирларни кучайтиришимиз керак.
Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш қанчалик самарали олиб борилаётганлигини баҳолаб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Буни қуйидаги йўналишларда амалга ошириш мумкин:

  • тадбиркорлик субъектларининг бу борадаги фикрларини аниқлаш;

  • алоҳида давлат тадбирларининг бирон-бир даражадаги аниқ натижалари мавжудлигига баҳо бериш;

  • соҳа ёки тармоқдаги тадбиркорлик субъектлари иқтисодий кўрсаткичларининг давлат томонидан қувватлаш ва тартибга солишнинг муайян чораларига боғлиқ ҳолда қанчалик даражада ўзгарганлигини аниқлаш;

  • муайян тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини омилли таҳлилдан ўтказиш ва ундаги натижаларни давлат кўмаги чоралари билан боғлиқлигини кўрсатиб бериш;

  • хусусий тадбиркорлик секторининг иқтисодиёт соҳаларидаги, аҳоли бандлиги ва даромадларидаги улуши ўзгаришларини уларга таъсир этаётган омиллар бўйича таҳлил этиш.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий мақсадларни назарда тутади. Иқтисодий мақсадлар иқтисодий ўсишни қувватлаш, макроиқтисодий мувозанатга эришиш, инвестиция жараёнлари барқарор ривожланиши бўлса, ижтимоий мақсадлар биринчи ўринда аҳоли бандлиги, аҳоли даромадлари оширилиши ва қамбағалликнинг қисқартирилишидир.
Шунинг учун ҳам кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиниши чоралари баҳоланишининг ҳар бир йўналишида мана шу мақсадлар назарда тутилиши лозим. Мувофиқ равишда бундай таҳлил учун ахборот базаси ҳам етарли бўлиши зарур ва бу вазифа эса статистик ахборот тизимини шакллантириш орқали ҳал этилади.
Турли тармоқларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг сони жиҳатидан тез кўпайиб бормаётганлигининг асосий омиллари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаш мумкин:

  • соҳада малакали мутахассисларнинг етишмаётганлиги;

  • замонавий техника-технологияларни амалиётга жорий этишдаги ўзига хос муаммолар;

  • айрим кичик бизнес субъектларининг бозор иқтисодиёти шароитларида мукаммал ҳаракатлана олмаслиги;

  • тадбиркорлик тамойилларига тўлиқ амал қилмаслик, масалан, инновацияни қўллай олмаслик, таваккалчиликни баҳолай олмаслик ёки мулкдан фойдаланишда тажрибанинг етарли эмаслиги ва ҳоказо.

Юқоридаги каби ва яна бошқа турли салбий омиллар кичик бизнес корхоналарининг тез кўпайиб боришига тўсиқ бўлмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда рақобат муҳитининг янада кенгроқ шаклланишига йўналтирилган чора-тадбирларни жорий йиллардаги вазиятларни ҳисобган олган ҳолда тадбиқ этиш зарур. Бунда асосан, иқтисодиётнинг барча тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш билан бир қаторда, кичик бизнес субъектлари айнан миқдор жиҳатидан камроқ ривожланаётган соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.



Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish