Биринчидан, ишбилармонлик муҳити сифатини акс эттирувчи омилларнинг ўзаро мутаносиб тарздаги ривожига эришиш зарур. Бунинг учун ушбу омиллар ўртасидаги шаффофликни таъминлаш муҳимдир.
Иккинчидан, ишбилармонлик муҳитининг ишлаши ва унинг сифати бир мамлакатнинг ўзигагина тааллуқли бўлмай, балки мамлакатлараро иқтисодий муносабатларни ўз ичига қамраган бўлиши керак. Ўзаро очиқ халқаро иқтисодий муносабатлар ишбилармонлик муҳитининг ишлаш механизмига ижобий таъсир кўрсатади.
Учинчидан, давлат томонидан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик омилларининг ўзгаришини ижобий томонга йўналтирувчи чора-тадбирлар қўлланилиши керак. Бу эса ишбилармонлик муҳитининг қулайлашувига олиб келиб, кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги эластиклик даражасини оширади.
Тўртинчидан, ишбилармонлик муҳитининг ишлаши учун зарур (ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, рақобат ва ахборот билан ишлаш каби) шароитларни кенгайтириш ва уларнинг ўзаро муносиб тарздаги барқарорлашиб бориши, ўз-ўзидан ишбилармонлик муҳитининг кенгайишига олиб келади.
Бешинчидан, бозор инфратузилмалари ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги рақобатни кучайтириш мақсадида «ўрта бизнес» тушунчасини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.
IV боб бўйича хулоса
Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини қулайлаштиришда бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг ўрнини алоҳида эътироф этиш керак. Рақамли иқтисодиётнинг ривожи кичик бизнес субъектларини фаоллаштиради, янги имкониятлар ва бизнес моделларини яратади. Айни пайтда кичик бизнес субъектлари янги технологияларни қўллашга қизиқишлари катта бўлса-да, рақамли иқтисодиётнинг имкониятлари ва афзалликларидан тўла-тўкис хабардор эмаслар.
Шунинг учун Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ривожига кенг йўл очиш керак. Натижада виртуал муҳит ишбилармонлик муҳитининг таркибий қисмига айланиб, кичик бизнес субъектларини фаоллаштиради, узоқ масофаларни яқинлаштиради, иқтисодий алоқаларни соддалаштиради, турли бошқарув идоралари билан бўлган алоқаларда коррупцияга йўл қўймайди, жаҳон бозорига тезроқ чиқиш имкониятини беради.
Бироқ, алоҳида қайд этиш керакки, рақамли иқтисодиётнинг тўла-тўкис ривожланиши электр энергия таъминотига жуда боғлиқ, агар электр энергия таъминотида узилишлар доимийлиги сақланадиган бўлса, рақамли иқтисодиётнинг ривожи тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва такомиллашти-риш учун хавфсизлик ва ҳамкорлик, иқтисодий барқарорлик, ишончли иқтисодий сиёсат, бошқарув сифати, қонун устуворлиги, институционал ва инсон салоҳияти, бозор инфратузилма каби омилларнинг ўзаро мутаносиб тарздаги ривожига эришиш зарур. Бунинг учун ушбу омиллар ўртасидаги шаффофликни таъминлаш муҳимдир. Шунингдек, бу каби муҳит мамлакатлараро иқтисодий муносабатларни ўз ичига қамраган бўлиши керак. Ўзаро очиқ халқаро иқтисодий муносабатларда ишбилармонлик муҳитининг қулайлашуви ортади. Давлат томонидан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик омилларининг ўзгаришини ижобий томонга йўналтирувчи чора-тадбирлар қўлланилиши ишбилармонлик муҳитининг қулайлашувига олиб келиб, кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги эластиклик даражасини оширади. Шу билан бирга, зарур (ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, рақобат ва ахборот билан ишлаш каби) шароитларни кенгайтириш ва уларнинг ўзаро муносиб тарздаги барқарорлашиб бориши, ўз-ўзидан ишбилармонлик муҳитининг кенгайишига олиб келади.
Фикримизча, бозор инфратузилмалари ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги рақобатни кучайтириш зарур. Шу мақсадида «ўрта бизнес» тушунчасини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш ҳам муҳимдир.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, ишбилармонлик муҳитининг (Им) яхшиланишида рамзий маънода:
Do'stlaringiz bilan baham: |