1
|
2
|
3
|
5
|
Шимолий Корея
|
Корея Халқ Демократик Республикаси дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири. Шу туфайли мазкур мамлакатга тегишли маълумотларнинг қайси бири рост ва қайси бири ёлғон эканлигини билиш жуда қийин. Бу мамлакатда бирон-бир киши жиноят содир этса, уларнинг ота-оналари ва фарзандлари ҳам қамоққа олинади.
|
6
|
Нигерия
|
Бу мамлакатда полициячилар хоҳлаганини қилади. Масалан, полициячи бирор кишини (сабабсиз) ёқтирмаса, уни отиб ташлаши мумкин. Фуқаролар ҳам шундай яшашади. Улар бир-бирларини отиб, ўлдириб кетишлари табиий. Бир сўз билан айтганда Нигерияда пул йўқ, аммо қурол доим бор.
|
7
|
Бангладеш
|
Майдони Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти билан деярли тенг бўлган ушбу давлатнинг аҳолиси Россия аҳолисидан кўра кўпроқдир. Бу мамлакатдаги асосий муаммолардан бири ишсизликдир. Бу давлатда 10 ёшгача бўлган болалар рўйхатга олинмайди. Сабаби болаларнинг кўплари 10 ёшгача яшай олмайди. Мамлакат ҳудудидан ўтган икки йирик дарё ( Брахмапутра ва Ганг) вақти-вақти билан тошқинларни келтириб чиқаради. Мамлакатнинг аксарият қисми денгиз сатҳидан бир неча метр баландликда жойлашган ва агар денгиз суви ўз сатҳидан бир метрга кўтарилса, мамлакатнинг 10 фоиз майдони сув остида қолиши табиий ҳол. Ҳозирги вақтда Бангладеш иқлим ўзгариши сабабли дунёдаги энг заиф мамлакат ҳисобланади.
|
8
|
Бурунди
|
Қайси мамлакат фуқаролари ўзларини бахтлироқ хис этишлари тўғрисида сўровнома ўтказилганда, Бурунди охирги ўринни эгаллаши турган гап. Мамлакатда вақти-вақти билан миллатлараро қирғинбаротлик содир бўлиб туради. Бу ўлкадаги барча университетлар ёпилган, ижтимоий тармоқлар тақиқланган. Кўчаларда харбийлар ва полициячилар жудакўп. Улар ўзларини ёмон тутишади. Полициячилар айбсиз одамни турмага тиқишлари ёки шу ернинг ўзида ўлдиришлари мумкин.
|
9
|
Либерия
|
Охирги 20 йил давомида фуқаролар урушини бошдан кечирди. Ишсизликни 100% деса ҳам бўлади. Маҳаллий аҳоли кўпроқ Халқаро ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳисобига яшайди. Шаҳарлардаги чиқиндиларни йиллаб ташилганда ҳам тугатиб бўлмайди. Бу юртдаги инсонлар ўз фарзандларига шафкатсиз муносабатда бўладилар. Либерияда одамни қурбонлик қилиш одати бор. Мисол учун маҳаллий одамлар ўзларига омад чақиришлари мақсадида чақалоқларни қурбонликка арзимаган 50-100 АҚШ долларига сотишади. Қурбонликка сотилган инсонлар (кўпроқ чақалоқлар) тириклайин куйдирилади.
|
10
|
Зимбабве
|
Бу мамлакатдаги энг аянчли ҳолат шуки, юқорида номлари санаб ўтилган сифатларнинг барчаси ушбу мамлакатга ҳам тегишли. Бундан ташқари ўлкани ўзига хос камчиликлари ҳам етарли. Ишсизлик жуда юқори даражада. Миллий валютанинг қадри жуда паст (1 АҚШ$=35 000 000 000 000 000) Яна бир рекорд умр давомийлигига тегишли. Зимбабве маҳаллий аҳолисининг деярли аксарияти 35 ёшгача зўрға яшайдилар. Мамлакатда инфекцион касалликлар кенг тарқалган.
|