§ 7
Христианликда учрайдиган баъзи диний унвон,
лавозим ва атамалар изоҳи
Дьякон (юнонча-хизматчи) - II-III асрларда епископ ҳузуридаги хизмат лавозими, христианлик жамоаларида хўжалик ишларини олиб боради. Кейинроқ эса диний унвонга айлантирилган, ибодат ва маросимларни ўтказишда поп ёрдамчиси бўлган руҳоний киши.
Кардинал (лотинча-бош, асосий) - католик черковида Рим папасидан кейинги руҳоний. Кардиналлар «кардиналлар коллегияси» мажлисининг розилиги билан папа томонидан тайинланади ва у папанинг яқин маслаҳатчиси ҳисобланади. Ўз навбатида конклав-кардиналлар йиғилиши Рим папасини сайлайди.
Католик черкови епископлари Синоди-Рим папаси ҳузуридаги маслаҳат органи 2-Ватикан собори тавсиясига кўра Павел VI томонидан тузилган. Папа хоҳиши билан 3 йилда бир марта йиғилиш ўтказилади ва черков учун муҳим масалани муҳокама қилади. Синоднинг қарори епископларнинг 2Ғ3 қисми (учдан икки) овоз бергандагина қабул қилинади ва папа тасдиқ қилса кучга киради.
Католикос (юн.-умумий) - арман-григорян черкови ва грузин православ черкови бошлиғининг унвони, патриарх унвони билан бирлаштирилган ва унга тенг ҳисобланган.
Клир (юн.-чек ташлаш. Христиан руҳонийлари дастлаб чек ташлаш йўли билан сайланган) - христиан унвонли руҳонийлари ва черков хизматчиси, руҳонийларнинг ҳаммаси, тор маънода притч, яъни диний мавзуда олиб бориладиган диндорларнинг суҳбат йиғилиши зиёфатига раҳбарлик қилган киши. Дастлабки асрларда Клирлар оддий, камбағал кишилардан сайланди, лекин II аср охири III аср бошларидан бошлаб Клирлар Рим ҳукмдор синфлар, табақалари вакилларидан сайланиб христианлик дини давлат томонидан аста-секин тан олина бошланди.
Коляда - славянларда қиш фаслида кундузи энг қисқа, кечаси энг узоқ бўлган пайтда ўтадиган байрамларнинг христианча цикли. Коляда қарашлари бўйича бу вақт янги ҳаётнинг, табиат янгиланишининг бошланиши. Коляда колядакалар билан бирга ўтказилган колядани йўқ қилишга бўлган уриниш зое кетгач, христиан черкови 25 декабрдан 19 январгача ўтадиган Исонинг туғилиши ва чўқинтирилишга бағишланган байрамлар цикли-святкага киради.
Марказий Осиё мамлакатларида христианлар мавжуд бўлиб, уларнинг маркази Тошкентда, бош руҳонийси Владимир (епископ). Христианлар билан мусулмонлар яхши алоқада, ҳамжиҳатликда яшайдилар.
Коляда вақтида қадимги славян халқлари турли сайиллар, ўйин-кулгилар ва маросимлар ўтказилган. Энди булар қаторидан «Исони улуғлаш», юлдуз ва христианликка хос бошқа муқаддас нарсаларни кўтариб юриш тартиблари жой олди. Коляда халқ байрамидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |