§ 5
ХРИСТИАНЛИКДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР
Бир бутун дин бўлган христианлик турли тарихий шарт-шароитлар, бу диннинг маҳаллий ҳукмдорлар манфаатларига, қулдорлик, феодализм ва капитализм тузумлари шароитига мослаштиришга қилинган ҳаракатлар туфайли турли йўналиш-лару секталарга бўлиниб кетган. Ички инқироз ва ташқи ҳужумлар натижасида (герман қабилалари) Рим империяси 3-4 асрларда Ғарбий ва Шарқий қисмларининг ажралиб кетишига олиб келди. Рим империясининг Ғарбий қисмида майда мустақил давлатлар пайдо бўлди. Улардаги сиёсий ҳокимиятга нисбатан черковлар ҳукмронлиги устунроқ бўлиб, уларнинг Рим шаҳрида жойлашган бош черковга тобеълиги сақланиб қолди. Лекин Шарқий вилоятлар Византия империя-си тизимида ягона давлат бўлиб, давлат сиёсий ҳокимиятига бўйсинарди. 1054 йилда Византия ҳудудидаги черковлар Рим марказий черковидан ажралиб кетди. Шу тариқа христианлик икки йўналишга - католиклар ва православие йўналишларига бўлинди.
16-асрда буржуа синфи ва капитализм тузуми манфаатларига мос келадиган яна бир янги йўналиш - протестантизм вужудга келди. Булардан ташқари ана шу йўналишлар ичида христиан уюшмалари, жамоалари, яъни секталари ҳам пайдо бўлди.
КАТОЛИЦИЗМ (Католик) йўналиши
Католицизм христианликдаги энг кенг тарқалган йўналиш бўлиб, бу йўналишга 800 миллионга яқин киши сиғинади. Католицизм (грекча - католикос деган сўздан олинган, ўзбекча маъноси - умумий, бутун дунё черковларига оид, деган мазмунга эгадир) йўналишидаги диндорлар дастлабки вақтда Мисрдаги Александрия архимандратини тан олган монофизит-лар деб аталарди.
Католицизм йўналишида барча диний маросимларни бажариш, дуоларни ўқиш, Библия («Янги аҳд») матнини ўқиш лотин тилида олиб борилади. Лотин тили қадимги Рим Лотикия аҳолиси гаплашадиган тил бўлиб, у лотикия қабиласининг тили эди. Рим аҳолиси Тибр, Аниен дарёлари, Апенин тоғ тизмалари ва Тиррен денгизи ўртасидаги водийда яшовчи лотик қабиласига мансуб эди. Ҳозир лотин тили «Ўлик» тил ҳисобланади, аммо лотин алфавити аксарият Европа, Америка, Австралия ва бошқа қитъаларда яшайдиган аҳоли грамматикасига асос бўлган. У тиббиёт, математика, кимё, физика каби фанларда символик белги сифатида ишлатилади. Ўзбекистон республикасида ҳам лотин алифбосига ўтиш бошланди.
1962 йилда 2-Ватикан собори диний ишларни миллий тилларда олиб боришга рухсат берган, аммо лотин тилида олиб бориш ҳамон давом этаётир.
Католицизм йўналиши тарихи IV-XX асрларни ташкил қилиб, деярли 16 асрдан буён мавжуддир. Бу давр мобайнида католицизм ақида ва маросимлари, руҳоний ва черковлари қулдорлик, феодализм ва капитализм жамиятлари учун бажонидил хизмат қилиб келаётир. Христианликнинг бу йўналиши замона руҳига, ўзгарган тарихий шарт-шароитларига усталик билан мослашиб яшамоқда. Католицизмнинг аҳолини турли қатламлари, синфлари ва тоифлари орасида таъсири катта.
Католицизм марказдан бошқарилади. Рим шаҳрида Ватикан ва Рим папаси барча католик черковларга раҳбарлик қилади.
Католицизмнинг ақидалари:
Католиклар илоҳиётида (ақидалар) илоҳий троицага: ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳга эътиқод қиладилар. Католиклар «муқаддас руҳ», «ота ва ўғил» худодан келиб чиққан, деб ҳисоблайдилар.
Католиклар муқаддас китобни, яъни Тавротни ва муқаддас ривоят ёки анъаналарни диний таълимот манбаи, деб ҳисоблайдилар. Католик черкови фақат лотин тилида ёзилган Тавротни эътироф қилади. Тавротни фақат руҳонийларгина изоҳлаши ва шарҳлаши мумкин. Католик анъаналарни папалар ёки собор йиғинларида «авлиё ота»лар чиқарган янгиликлар билан тўлдириб туришни тан оладилар. Бу билан католицизм замонага мослаштириб берилган.
Христианликнинг бошқа йўналишларидан фарқ қилиб, католицизмда Рим папаси худонинг расули эканлиги тўғрисидаги махсус ақидага амал қилинади. Католицизм папани черковнинг бошлиғи деб ҳисоблайди, уни «Исо-нинг ноиби (вориси)» ва «Апостол пётрнинг ўринбо-сари» деб атайдилар.
Католицизмда аъроф тўгрисидаги ақида бўлиб, унга кўра аърофда (жаннат билан дўзаҳ оралиғида) гуноҳкорларнинг руҳлари тириклик вақтларида ювилмай қолган гуноҳларидан тозаланиб, жаннатга кириш имкониятига эга бўладилар, деб тушунтирилади.
ХIII асрда католик илоҳиётчилари томонидан «савоб ишлар» заҳираси тўғрисидаги ақида ишлаб чиқилди. Унга асосан гуноҳ қилган кишилар черковдан, ҳақ тўлаб, кечирим сўраб, гуноҳининг кечирилгани тўғриси-даги гувоҳнома-идульгенция олиши мумкин. Черков идульгенция нархини белгилаб чиқди. Масалан, ўз отасини ёки онасини, хотинини, акасини, укасини, синглисини ўлдиргани учун 5 ёки 6 гросс, ёки «ўғирлик қилгани учун, ўт қўйганлик учун 8 гросс» ҳақ тўлайди.
Исонинг онаси Биби Марямга «руҳоний она» деб сиғиниш ҳам кучли эътиқод рамзи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |