Нажмиддин комилов, муслихиддин мухитдинов



Download 151,5 Kb.
bet1/4
Sana24.01.2020
Hajmi151,5 Kb.
#37058
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5274096655530985101

НАЖМИДДИН КОМИЛОВ, МУСЛИХИДДИН МУХИТДИНОВ

Дўстлик дарахти



Кўп миллатли Ватанимиз халқлари қаётида маданиятлар ва адабиётларнииг ўзаро яқинлашуви, уларнинг интернационал руҳ касб этиши, бир-биридан баҳраманд бўлиши, маънавий ютуқларни баҳам кўриши қонуний ходисага айланиб қолди. Бу жараён тобора кучаймоқда ва ҳар бир миллий маданиятнинг ўзига ҳос йўсинда, ҳаётбахш анъаналар заминида бойиб, тараққий этишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. КПССнинг янги таҳрирдаги Программасида мазмунан социалистик, миллий шаклига кўра ранг-баранг бўлган ягона совет маданиятини бундан буён ҳам ана шу рухда ривожлантириш лозимлиги таъкидланиб, бундай дейилади: «Миллий маданиятларнинг ўсиши ва бир-бири билан яқинлашуви, ўзаро алоқаларнинг мустақкамланиши уларнинг бир-бирини бойитишини самаралироқ қилади, мамлакатимиздаги ҳар бир халқнинг истеъдоди билан яратилган жами қимматли нарсалардан баҳраманд бўлиш учун совет кишиларига кенг имконият очиб беради»1.

Бу эса, шубҳасиз, халқларимиз орасидаги дўстлик ва қардошлик ипларини янада мустақкамлашга хизмат қилиб, ўзаро самимий ҳурмат, совет кишилари учун муштарак бўлган маънавий бойликларнинг кўпайишидан фахрланиш туйғусини тарбиялайди, янги-янги ижодий кашфиётларга руҳлантиради. Адабий-маданий алоқаларнинг ажойиб натижаларга олиб келишини Ўрта Осиёнинг икки қадимий халқи ўзбек ва тожиклар тарихи яққол исботлаб турибди.

Тожик ва ўзбек халқлари қалин биродар, яқин ва яхши қўшнидирлар. Халқларимизни тақдир ва қисмати қадимдан бир-бирига пайвастадир. Дўстлик ва биродарлик иплари уларни неча асрлар давомида ўзаро боғлаб келмоқда, бу дўстликнинг илдизи узоқ-узоқларга бориб тақалади. Бу халқлар минг йиллар давомида бир музофотда яшаб, бирга моддий ва маънавий бойликлар яратиб, бир-бирининг таъби, тарихи ва тафаккурини баҳам кўриб, икки тилда ўхшаш адабиёт, ўхшаш санъат бунёд этиб, умр ўтказган қадрдон қўшнилардир. Ўтмишимизнииг қайси бир ёдгорлигини варақламайлик, бу яқинлик ва дўстликка гувоҳ бўладиган олам-жаҳон маълумотлар топамиз, кўп асрлик меросимиз саҳифаларида улар муҳрланиб қолган. Ўзбек ва тожик шоир ёзувчилари сомонийлар ва қорахонийлар даврида, XV аср Самарқанд ва Ҳирот адабий муҳитида, XVI—XIX асрларда ташкил топган Бухоро, Қўқон, Ҳисор, Самар­қанд, Шахрисабз, Хўжанд, адабий марказларида бир-бирига шогирд, бир-бирига устоз ҳижод этганлар, Абдурақмон Жомий билан Алишер Навоий орасидаги хақнафаслик икки халқ яқинлигининг рамзи бўлиб яшамоқда.

Адабий алоқалар кучайган жойда таржиманинг ҳам авж олиши турган ran. «Авесто» гимнлари, Моний ҳикматларининг VI асрдаёқ туркий тилга ўгирилгани бу жараённииг нақадар узоқдан бошланганини кўрсатади. Минг йилдан ортиқ давр ичида форс-тожик тилидан ўзбек тилига жуда кўп бадиий адабиёт таржима қилинган. Фирдавсий, Саъдий, Низомий, Аттор, Жомий, Восифий асарлари бир неча мартадан ўгирилди, кўп нусхада эл орасига ёйилди. Ўзбекларникг севимли китоблари бўлиб қолган «Минг бир кеча», «Калила ва Димна» каби асарлар ҳам форсий тилдан таржима этилган. Бу обидалар Навоий ва Бобур, Лутфий ва Огаҳий, Машраб ва Муқимий ижодлари қатори қадрланган, халқимизнинг маънавий дунёсини бойитган, завқини оширган, дидини камол топтирган.

Ўз навбатида, тожик халқи хам ўзбек адибларининг ижодидан доимий равишда баҳраманд бўлиб келган. Навоий, Бобур, Машраб, Амирий, Нодира, Муқимий асарлари тожиклар орасида кенг тарқалгани маълум. Тожик шоирлари уларнинг ғазалларига татаббуълар, мухаммаслар боғлаганлар. Ширу шакар усулида шеър ёзиш расм бўлгаи. «Мажолисун нафоис», «Бобурнома» каби асарларнинг бир неча марталаб форс тилига тар­жима қилингани шу қизиқиш ва эътибордан гувоҳлик беради.

Икки халқ орасидаги меросий дўстлик Улур Октябрь инқилобидан кейин Коммунистик партиянинг ленинча миллий сиёсати зиёси шарофатида янада ривожланди. Адабий-маданий алоқалар турлари кўпайди ва янги мазмун касб этди. Ўзбек ва тожик совет адабиётининг асосчилари Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва Садриддин Айний икки тилда ижод қилиб, қадимги анъанани янги замонга олиб кирдилар. С.Айний ўзининг кўп асарларини ҳар икки тилда ёзди. Умуман, устоз адибнинг асарлари 1924 йилдан бошлаб мунтазам равишда ўзбек тилида босилиб турибди.

Шу йилларда асарлари ўзбек китобхонлари орасида ҳам машҳур бўлган адиблардан яна бири Абулқосим Лоҳутий эди. У Тошкентни ўзининг азиз шаҳри ҳисоблаб, кўп марта бу ерга ташриф буюради, меҳнатсевар ўзбек халқининг оламшумул ғалабаларидан руҳланиб, бир қанча унутилмас шеърлар ёзади. Унинг «Ўзбекистон», «Зафар», «Ўзбек қизи куйлайди» номли асарлари ўлкамиз кишиларининг мардлиги, истеъдоди шаънига айтилган қасидадай янграйди. Лоҳутийнинг шеърлар девони, «Кремль» поэмаси 1929 йилда ўзбек тилида иашр этилади. Йигирманчи йилларнинг ўрталаридан бошлаб, форс-тожик классик адабиёти, жумладан Умар Хайём, Мирзо Бедил, Шайх Саъдий асарларидан намуналар таржима қилинган ва бу иш кейинги йилларда мунтазам давом этди.

Умуман, тожик адабиётидан таржималар миқдор жиҳатидан бизда рус адабиётидан қилинган таржималардан кейии иккинчи ўринни эгаллайди. Бунинг кўп қисми катта адабиёт ҳисобланган форс-тожик классикаси намуналаридир. 50-йилларнинг охирларидан бошлаб бу адабиётдан таржима тез кўпайиб борди.
Download 151,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish