Абу Абдулло Рўдакийнинг «Танланган асарлар»и (F.Ғулом ва М.Муинзода таржимаси), Хужа Хофизнинг ғазаллар девони (Хуршид ва Чустий таржимаси), Шайх Саъдийнинг «Гулистон» (F. Ғулом, Ш. Шомухамедов, Р.Комилов таржимаси) ва «Бўстон» (Чустий гаржимаси), Умар Хайём рубоийлари (Ш. Шомухамедов таржимаси), Камол Хўжандий девони (М. Басфий тарижимаси), Жомий ғазаллари (F. Ғулом, Васфий, Муинзода ва бошқалар таржимасида), Амир Хусрав Деҳлавий асарларидан намуналар (Васфий, Чустий, Ш. Шомуҳамедов, Муродий, Назармат таржималари), Бедил рубоийлари, (Ш.Шомухамедов таржимаси) нашр этилди. Бундан ташқари Ш.Шомухамедов Абдураҳмон Жомийнинг «Искандар ақлномаси», «Баҳористон» асарларини, Хусрав Деҳлавийнинг ҳикматларини, Саъдий Шерозий шеърларидан намуналар ва «Бўстон» асарини таржима қилди. Огаҳий ўзбекчалаштирган Кайковуснинг «Қобуснома», Муҳаммад Авфийнинг «Жомеъул ҳикоят», Зайниддин Восифийнинг «Бадоеъул вақоъе» (Н. Норқулов таржимаси) асарлари ҳам китобхонлар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Ва ниҳоят, жаҳон адабиёт дурдоналаридан бири — 120 минг мисралик буюк «Шоҳнома»нинг учдан бир қисми уч китоб ҳолида ўзбек тилида босилиб чиқди (таржимонлар: Шоислом Шомуҳамедов, Ҳамид Ғулом, Жуманиёз Жабборов ва Назармат).
Кўриниб турибдики, форсий тилдаги кўп классик асарлар ўзбекчалаштирилган, бу соҳанинг мутахассис таржимонлари, жонкуяр ташвиқотчилари бор. Булар орасида атоқли шоир, Ленин мукофотининг лауреати Ғафур Ғуломнинг номи алоҳида кўзга ташланиб туради. Қардошлик ва биродарликнинг оташин куйчиси, Шapқ адабиётининг зукко билимдони академик F. Ғулом форс-тожик классик адабиётидан ҳам, тожик совет шеъриятидан ҳам энг яхши таржималарнинг муаллифидир. У С.Айний, А.Лоҳутий, М.Турсунзода, Р.Жалил, М.Рахимий билан умрининг охиригача яхши| дўстлик алоқаларида бўлди, икки халқнинг қадимий қардошлигини тўлқинланиб тараннум этди, тожик адабиётидан амалга ошириладиган таржималарга раҳнамолик қилиб, бу ишнинг жонланишига ҳар жиҳатдан кўмаклашди.
Айни пайтда шарқшунос олим Ш. Шомуҳамедов, К. Қаҳҳорова, Ж. Қувноқовлар ҳам таржима ишида фаол қатнашиб, икки халқ адабиётини тарғиб этишда куч сарфламоқдалар.
Классик адабиёт билан баравар тожик совет адабиётидан таржима қилиш ҳам давом этмоқда. С.Айнийнинг деярли ҳамма асарлари ўзбек тилида босилиб чиқди. F. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти 1965—1967 йиллар ичида ёзувчининг саккиз томлик асарларини босмадан чиқарди Адибнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан адабий ва илмий меросидан яна иккита тўплам нашр этилди. Бу ишда айнийшунос олим М. Ҳасановнинг, шунингдек таржимонлардан Н. Раҳим, Р. Комилов ва С.Раҳимнинг катта хизмати бор. Тожик адабиётининг атоқли намояндаларидан А. Лоҳутийнинг девони, Ленин мукофоти лауреати М. Турсунзоданииг «Озод Шарқданман», «Ҳиндистон» қиссаси, «Табрик оқими», «Чаманзор» номли шеър за достонлар тўпламлари F. Ғулом, Аширмат, М. Тўлқин, Назармат таржимасида босилиб чиққан. Шоирнинг «Гангдан Кремлга» достони ҳам таржима қилинди. Ж. Икромийнинг «Бухоронинг ўн икки дарвозаси» трилогияси (С. Раҳим, Н. Лутфуллаев, М. Васфий таржимаси), Р. Жалилнинг «Пўлод ва Гулрў» романи (Р. Комилов таржимаси), П. Толиснинг «Саратон» қиссаси {П. Қодиров таржимаси), С. Улуғзоданинг «Ёшлигимиз тонги» повести (Т. Жалолов ва Р. Комилов таржимаси) ва «Восеъ» романи (Т. Жалолов таржимаси), Назаровнинг «Карим девонани излаб...» қиссаси (С. Исмоилзода таржимаси), Ф. Ниёзийнинг икки қисмдан иборат «Вафо» романи (Б. Бойқобилов ва С. Раҳим таржимаси), «Дўстлик кутубхонаси» сериясидан СССР Давлат мукофотининг лауреати Мўмин Қаноатнинг шеър ва достонлари (Н. Нарзуллаев ва М. Ғаффорова таржимаси), Ю.Акобировнинг «Тегирмон тўхтаганда» қиссаси қС. Кароматов таржимаси), Ҳ. Ирфоннинг «Косиблар кулбасида» романи (С. Раҳим ва А. Ахмедов таржимаси) чоп этилган. «Ёш гвардия» нашриёти Лойиқ Шералининг «Муҳаббатим» шеърлар тўплами С. Вохидов таржимаси), Саттор Турсуннинг «Рустам камони» (Э. Аъзамов таржимаси) босиб чиқарди. Ёш шоир Жонибек Қувноқов талантли тожик адибалари Г. Сулаймонова ва М. Хакимованинг шеърларини таржима қилди. У М.Турсунзода, А.Қаҳҳорий шеърларини ўзбек тилига ўгирди. Шунингдек, Ж. Кувноқ ўзбек адибларининг асарларини тожикчага таржима этишда ҳам фаол қатнашмоқда. Драматурглардан С.Улуғзода, А. Сидқий ва Ҳ.Содиқ асарлари ўзбек театрлари саҳналаридан муносиб ўрин олган.
Шу фактларнинг ўзи ҳам тожик ёзувчилари асарларининг ўзбек халқи орасида қанчалик севилиб ўқилишидан, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келаётганидан дарак беради. Тожик адабиётида кўзга кўринган асар ўзбек тилига таржима қилинмоқда, десак янглишмаймиз. Айтиш керакки, бу алоқа бирёқлама эмас, Тожикистон адиблари ҳам ўзбек адабиётининг кўпгина ажойиб намуналарини она тилига таржима қилиб, китобхонларига туҳфа этдилар. Ҳамза ва Фитрат асарлари, А. Қодирийнинг «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари, Ойбекнинг «Кутлуғ қон» романи, A.Қаҳҳор ҳикоялари, «Синчалак» ва «Ўтмишдан эртаклар» повестлари, F. Ғулом, Ҳ.Олимжон, Уйғун, Зулфия, А.Орипов, Э. Воҳидовнинг шеърий китоблари, С.Аҳмад, У. Ҳошимов. Э. Аъзамов ҳикоялари тожик тилида қайта-қайта чоп этилмоқда.
Айниқса, тожик театрининг ривожида ўзбек драматургларининг таъсири баракали бўлди. Атоқли адиб Сотим Улуғзода бундай ёзади: «Биз шуни хушнудлик билан қайд этамизки, тожик совет санъати ва адабиёти инкишофида, хусусан унинг биринчи даврларида ўзбек санъати ва адабиёти устодларининг самарали таъсири бўлган. Чунончи, драманавислик ва замонавий тожик театри, айтиш мумкинки, ўзбек театри санъати ва драматургиясидан бошланди ва шундан илҳом олди. Тожикистоннинг А. Лоҳутий номидаги академик театри саҳнасига қўйилган дастлабки пьесалар ўзбекчадан таржима қилинган асарлар эди»2.
Тожикистон театрларининг саҳналарида Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи», «Туҳматчилар жазоси», «Майсаранинг иши» драмалари, К. Яшиннинг «Икки коммунист», «Гулсара», «Нурхон» асарлари, Уйғун ва И. Султоннинг «Алишер Навоий», А. Қаҳҳорнинг «Аяжонларим», «Шоҳи сўзана» комедиялари, F. Зафарийнинг «Ҳалима» пьесаси қозир ҳам муваффаққиятли намойиш этилмоқда. Бу асарлар С. Улуғзода, К. Қаҳҳорова, А. Баҳорийлар томонидан тожикчага таржима қилинган.
Адабиёт ва санъат кунлари, декадалар, ҳар ҳил учрашувлар икки республикада яхши анъанага айланиб қолди. 1968 йили аввал Ўзбекистонда, кейин Тожикистонда бўлиб ўтган адабиёт ва санъат ўн кунлиги, 1981 йил май ойида Ўзбекистонда ўтказилган тожик адабиёти ва санъати кунлари, сентябрь ойида эса Тожикистонда ўтган ўзбек адабиёти ва санъати кунлари ҳар икки республика халқлари учун ҳақиқий дўстлик байрамларига айланди. Қардошлигимиз, меҳр-муқаббатимиз илдизлари қанчалик мустаҳкам эканлиги намойиш этилди. Дил сўзлари изҳор қилинган мақолалар, ширу шакар байтлар, жўровоз асарларнинг пайдо булиши ҳам шу руҳнинг руқнинг барқарорлигидандир. «Дўстлик таронаси» (1968) ва «Дўстимиз, биродаримиз» (1981) китобларида жамланган бу материаллар икки халқ биродарлигининг ёрқин хужжатларидир.
Адабиёт ва санъат кунларининг яна бир шарофати бор: бундай пайтларда таржимага эътибор кучаяди. Негаки, таржима дўстлик дастурхонига қўйиладиган энг танқис неъматдир. Тожик адабиёти ва санъати ўн кунлиги муносабати билан 1968 йили нашриётларимиз тожикистонлик адибларнинг 15 китобини чоп этган. Улар орасида М. Турсунзоданинг шеър ва поэмалари, СССР Давлат мукофоти лауреати Миршакарнинг «Tof қизининг ишқи» асари (Р. Бобожон таржимаси), Ф. Муҳаммадиевнинг «У дунёда» (А. Аҳмедов таржимаси) ва “Қариялар» (Ҳ.Ҳомидий таржимаси) повестлари, А. Лоҳутий, Шукуҳий, А. Қаҳҳорнинг шеър ва достонлари бор. 1981 йилги тожик адабиёти кунлари олдидан хам анча янги таржималар босилиб чиқди. Чунончи, «Хушхабар» тўпламидаи ҳозирги тожик шеъриятининг намуналари ўрин олган. Бу асарларни шоирларимиз меҳр билан таржима қилганлар.
Ўзбек ва тожик адабий алоқалари ривожида қар икки ресиубликадаги вақтли матбуот катта ишларни амалга оширмоқда. Бу жиҳатдан «Шарқ юлдузи» ва «Садои Шарқ» журналларининг тажрибаси ибратли. «Шарқ юлдузи» 1978 йилги ўнинчи сонини Тожикистон адиблари ижодига, «Садои Шарқ» шу сонини Ўзбекистон адиблари ижодига бағишлади. «Гулистон» журналининг 1981 йилдаги бешинчи сони ҳам тожик адабиёти ва санъатига бағишланди. Хуллас, адабий алоқаларимиз кучайиб, таржима асарларимизнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Аммо бу миқдорий ўсишнинг таржималар савиясига таъсири қандай? Таржима санъатига мисол бўла оладиган, талабчан китобхонларнинг баланд завқи, таъбига мувофиқ келадиган таржималаримиз кўпми? Обзор баҳонасида тожик адабиётидан қилинган таржималарни кўздан кечираётганда туғилган айрим мулоҳазаларни айтмоқчимиз.
Тожик адабиёти катта таржима адабиётимизнинг умумий ютуқ ва камчиликларини ўзида акс эттиради, совет таржима мактаби хусусиятлари, революцияси, қарор топиши ва бу соҳадаги қийинчиликлар, қонуният ва заруратларни текширишга материал беради. Айни вақтда тожик адабиётидан таржиманинг ўзига хос жиҳатлари, тараққиёт йўли ва талаблари ҳам бор. Кўзга ташланиб турадиган ижобий хусусиятлардан бири таржимонларнинг қарийб барчаси тожик тилини яхши биладилар ва бевосита асл нусхадан ўгирадилар. Бевосита таржима асарнинг ғоявий-бадиий фазилатларини сақлаб қолишга имкон беради. Шунинг учун бўлса керак, тожикчадан таржималарда асар руҳини ўзгартирадиган эркинликлар, адаптация, авторлаштириш ҳодисаларини учратмаймиз. Ўзбек ва тожик адабиётидан ўзаро таржима қилишда қулайлик туғдираджан яна бир омил бор. Бу адабий анъаналарнинг яқинлигидир. Лекин шуниси борки, тожик ва ўзбек тили ўз қурилишига кўра бошқа-бошқа оилаларга мансуб. Синтактик ва морфологик қоидалар нуқтаи назаридан улар орасида фарқ катта. Бироқ бу икки тилнинг сўз ва луғат бойлигида яқинлик мавжуд, ҳар икки тилдаги 50-55 фоиз сўз ўхшаш маъноларга эга. Айникса, классик адабий тилда бу умумийлик яна ҳам кўпроқ. Аммо таржимонлар қўлидаги имконият фақат бу эмас. Тожик ва ўзбек халқлар узоқ тарихий давр мобайнида бирга яшаб, мунтазам ва интенсив маданий орбиталарда бўлганликлари сабабли миллий хусусиятларда, урф-одатлар ва кишилар характерида жуда кўп умумий белгилар шаклланиб қолган. Шу сабабли уларни икки тилли бир тип одамлар, тўю томошаси, завқу сурури ўхшаш кишилар деб таърифлайдилар. Бу ҳол адабиётда чуқур из қолдириб, бадиий-эстетик анъаналар ўхшашлиги миллий анъаналар ўхшашлиги билан қўшилиб кетган. Шундай қилиб, бу ерда кўп адабиётлардан таржима масаласи пайдо бўлади. Албатта, яқин адабиётлар тушунчаси нисбий маънога эга. Чунки гуманизмни, инсоннинг олий орзу-армонларини ифодалаган теран маъноли асарларнинг ҳаммаси ҳам, улар қайси мамлакатда, қайси тилда яратилганидан қатьи назар, мазмунан ва руҳан ўзаро яқин ва қариндошдирлар. Лекин бу ғояларнинг суратланиш тарзи, усул ва услублар, дунёни идрок қилиш ва бадаий унсурлар орқали акс эттириш йўллари ер куррасининг турли бурчакларида ҳар хил: ҳар бир халқ; ёки бир неча қўшни халқлар муайян анъаналар руҳида тарбияланиб, шунга одатланадилар. Адабиётда ифодаланган бу ҳодисани ҳозирги илмда типология усули орқали ўрганмокдалар, бу эса яхши самара бермоқда. Мазкур тадқиқот усулининг натижалари таржима назарияси масалаларини ҳал этишга кўмаклашади. Чунончи, бир регионда таркиб топган Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари адабиётларидан ўзаро таржима билан турли регионда шаклланган адабиётлардан таржима орасида катта фарк бор.
Инқилобдан олдинги таржимонларимиз адабий анъаналар яқинлигидан усталик билан фойдаланганлар. Форс-тожик классик адабиётининг бир қанча асарлари ўз вазни, қофияланиш тарзи, гўзал санъатлари сақланган ҳолда моҳирлик билан қайта яратилган. Қутб Хоразмий, Сайфи Саройи, Огаҳий таржималарини ўқиганда уларни ўзбек адибларининг оригинал асарларидан ажратолмаймиз. Анъана яқинлигидан келиб чиққан имконият совет даврида ҳам аҳамиятини йуқотмади. Устод Айний Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган монографиясида улуғ ўзбек шоири асарларидан бир қанча парчаларни тожикчага таржима қилиб келтиради. «Навоийдан олган иқтибосларимни улардаги форсча-тожикча ва арабча сўзларни жойида қолдириб, фақат ўзбекча сўз ва ифодаларни таржима қилдим»,— деб камтарлик билан изоҳ берган бўлсада, аслида у Навоий шеърларини баркамол тожикча байтлар орқали чин маъносида намунали таржима қилиб кўрсатган эди. Буюк Алишер гўё буларни ўзи тожик тилида ёзгандек:
Намо назме, ки тарҳат
тоза бошад,
Ба мардум майли беандоза
бошад.
Ва — гарна ҳар чиро гуфта
халойиқ,
Муқаррар карданаш аз ту
чи лойиқ!
«Фарҳод ва Ширин»дан олган бу байтларнинг асли:
Do'stlaringiz bilan baham: |