Обструктив тури бронхоспазм пайтида, бронхларда секрет йиғилиб қолганда, бронхлар шиллиқ қавати шишганда, ўсмалар билан босилганда ва бошқа ҳолатларда кузатилади. Вентиляциянинг ушбу бузилиши ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, бронхиал астма, бронхоэктаз касаллиги, бронхоспастик синдром билан кечувчи пневмония ва бошқа касалликларда учрайди. Бунда 1ЖЧНҲ, функционал қолдиқ сиғим, МҲТ 25-75 ва Тиффно индекси камаяди.
Рестриктив тури ўпка паренхимасида ўзгаришлар бўлганда кузатилиб, ўпка пневмосклерози, пневмония, эмфизема, альвеолит ва бошқа касалликларда учрайди. Бунда ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС), олинадиган резерв нафас ҳажми, кислороддан фойдаланиш коэффициенти камаяди, бронхлар ўтказувчанлиги деярли ўзгармаган ҳолда дақиқадаги нафас ҳажми ва нафас сони ортади. Рестриктив вентиляцион етишмовчилик НОРҲнинг камайиши ҳисобига ЎТС яққол камаяди ва қолдиқ ҳажм ўзгаради.
Аралаш турида ташқи нафас фаолиятига доир барча кўрсаткичларда ўзгаришлар бўлиши билан характерланиб, обструктив ва рестриктив турдаги жараён билан намоён бўлади.
Бронх-ўпка аъзолари касалликларини текширишда спирография, пневмотахография, замонавий аппаратлардан пневмоскоп, мастерлаб, эос-спринт, флоускрин кабилардан фойдаланади.
Спирометрия – ўпкадан чиқариладиган хҳаво ҳажмини ўлчаш усулидир. Бу усул ташқи нафас функцияси кўрсаткичларини таҳлил қилишнинг қадимги усулидир. Спирография ёрдамида ўпканинг бир дақиқалик ҳамда максимал вентиляцияси ва форсирланган нафас чиқариш кўрсаткичлари аниқланади. Шунингдек, спирограф ҳар бир ўпканинг кўрсаткичларини алоҳида аниқлаш имконини беради.
Пневмотахография – ўпканинг вентиляцион фаолиятини текшириш учун кенг қўлланиладиган усуллардан биридир. Бу усул ёрдамида кўрсаткичларни осон ва тўғри қайд этиш, такрорлаб кўриш ҳамда обструктив синдромларни баҳолашда кўплаб маълумот олиш мумкин.
Ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини кенг таҳлил қилиш учун ҳозирги кунда қуйидаги замонавий мураккаб аппаратлардан фойдаланилади.
Мастерлаб – ташқи нафас фаолиятини атрофлича текширишга имкон берадиган, минглаб беморлардан олинган маълумотларни компьютер дастури асосида хотирасида сақлаш имкониятига эга бўлган мураккаб аппаратдир. У учта модулни ўз ичига олади: бодиплетизмограф, пневмотахограф, ўпка диффузион лаёқатини текшириш учун ишлатиладиган қўшимча мослама. Бу аппарат ёрдамида ўпка ҳажмлари ва сиғимлари, вентияциясидаги кўрсаткичлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин
Пневмоскоп – у ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини текширишга мўлжалланган бўлиб, мастерлаб аппаратининг соддалаштирилган туридир. Спирография ва пневмотахография бўйича олинган кўрсаткичларни автоматик равишда талқин қилиб бера олади. Пневмоскоп нафас аъзолари касалликларини диагностикасида оммавий текшириш имконини беради.
Эос-спринт – эргометрия ўтказиш ва газлар алмашинуви таҳлили учун кенг имкониятга эга. Бу аппарат ёрдамида ўпкадаги газлар алмашинуви ва кардиоваскуляр дисфункцияларни текшириш, беморларни диспансер ҳисобига олиш, даво самарадорлигини текшириш, спортчининг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, нафас етишмовчилигини аниқлаш мумкин
Флуоскрин – нафас аъзолари касалликларини ташҳислаш учун ишлатиладиган ихчам портатив аппарат. Болалар ва катта ёшлиларда нафас йўллари кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳамда скрининг ўтказишга имкон беради
Пикфлоуметрия – бу нафас чиқаришнинг энг юқори тезлигини махсус мослама – пикфлоуметр ёрдамида аниқлаш бўлиб, у ўпка фаолиятини, шу жумладан нафас ўтказиш йўлларининг торайиш даражасини обьектив баҳолаш имкониятини беради. Нафас чиқаришнинг энг юқори тезлиги (НЧЭЮТ) – бу чуқур нафас олингандан сўнг кучайтирилган нафас чиқаришнинг энг юқори тезлиги ҳисобланиб, у ўз навбатида бронхлар ўтказувчанлиги ҳақида аниқ маълумот беради.
Электрокардиография – бронх-ўпка касалликларини диагностикасида муҳим аҳамиятга эга. Нафас йулларининг сурункали касалликларида кичик кон айланиш доирасида гемодинамик узгаришлар кузатилади ва юрак булимларининг зурикиши натижасида мушаклар гипертрофиясига сабаб булади. Унг булмача гипертрофиясида II, III, AVF тармокларида Р тишча баланд ва уткир учли булиб, “Р-pulmonale” деб аталади. Унг булмача тармокларда V1-V2 тармокларда мусбат ёки икки фазали Р тишча булиши характерли. Унг коринча гипертрофиясида I, AVL тармокларда S тишча чукур, III, AVF, AVR тармокларда R тишча баланд булади. V5-V6 тармокларда оралик зона унгга сурилган, II, III, AVF ва V1-V2 кукрак тармокларида S-T сегмент изочизикдан пастда, Т тишча манфий булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |