Нақд пулсиз пул айланмаси, уни ташкил қилиш тамойиллари, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари


§1. Пул айланиши ва унинг моҳияти



Download 37,32 Kb.
bet4/6
Sana11.06.2022
Hajmi37,32 Kb.
#653473
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нақд пулсиз пул айланмаси (1)


§1. Пул айланиши ва унинг моҳияти.
§2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
§3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.
§4. Нақд пулсиз ҳисоб - китоб шакллари
§5 Аҳолининг пул даромад ва харажатлари баланси. Банкларнинг касса айланиши прогнози.
Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланишини ташкил қилади.
Халк хўжаллиги тармоқларида яратилган товарларнинг бариси пул Ёрдамида айирбош қилинади. Пул айланишига товар айланишининг пул шаклидаги кўриниши деб қараб бўлмайди. Чунки пул айланиши товар айланишидан кенгроқ бўлиб, у товарнинг сотилиши ва сотиб олинишидан ташқари, ҳар хил соҳаларда меҳнатга ҳақ тўлаш жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Пул айланишининг содда схемасини қуйидагича ифода қилиш мумкин, яъни пул ҳаракати фақат аҳоли ва корхона, ташкилотлар ўртасида бўлади деб қараймиз. Бу схемада пул айланишининг асосий икки омили: бир томондан товар ва ресурслар ҳаракати билан; - иккинчи томондан пул ҳаракати кўрсатилган. Бу схемада давлат ташкилотлари, молиявий бозор, пул бозорлари, экспорт ва импорт ва бошқа иқтисодий мунособатлар йўқ деб қаралган. Аҳоли ва корхоналар ҳеч қандай воситачиларсиз, тўғридан тўғри иқтисодий муносабатда бўладилар.
Бу схема бўйича ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва товарлар ҳаракати соат миллари ҳаракати бўйича кўрсатилган. Бу кўринишда ресурсларнинг барчаси фақатгина аҳолининг ўзига тегишли деб қаралган ва бу ресурслар корхоналарнинг товар ва бошқа маҳсулотларига айирбош қилинади. Бу жараённинг амалга ошишида пул каби воситачи иштирок қилмайди. Айирбошлаш жараёни пулсиз бартер тариқасида намоЁн бўлади. Айирбошлашнинг оддий шакли, биз олдинги мавзуларда таъкидлаганимиздек, мазмун жиҳатдан содда бўлсада, амалга ошириш жараёнида маълум қийинчиликлар мавжуд.
Шунинг учун томонлар ўртасидаги олди-сотти жараёнини тезроқ ва самаралироқ амалга оширувчи воситачи зарур. Бу жараённинг кечиши схемада соат миллари йўналишига тескари кўрсатилган. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий ва меҳнат ресурслари шу ресурслар учун тўловлар - иш хақи, рента тўловлари, фоиз даромадлари билан боЁланган ҳолда товар ва пул массасини тенглаштирувчи мустақил оборотни юзага келтиради.
Иккинчи оборот, бу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларни аҳолига сотиш ва аҳоли томонидан шу товарлар учун тўлаш натижасида юзага келган оборотдир.
Бу оборотнинг бир-бири билан боЁланиб кетиши иқтисодий тизимда даромадлар ва махсулотларнинг айланишини юзага келтиради.
Товар бозори ва ресурслар бозорининг юзага келиши, махсулот ва миллий даромаднинг юза келишига олиб келади. Миллий даромаднинг бир қисми аҳоли томонидан жамғарилиб молиявий бозорлар орқали инвестиция шаклида корхона, ташкилотлар ихтиЁрига келиб тушади, бир қисми эса давлат заЁмлари орқали бюджет дефицитини қоплашга йўнаштирилади. Натижада пул оқими ўзининг асосий каналлари орқали корхона, ташкилот-аҳоли, товарлар бозори ва ресурслар бозоридан ўтиб молия бозори ва давлатгача етиб келади, яъни, аҳолига келиб тушадиган даромаднинг бир қисми солиқлар сифатида давлат ихтиЁрига келиб тушади. Шунинг учун ҳам пул айланишининг салмоқли қисмини миллий даромадни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ташкил қилади. Миллий даромадни яратишда пул айланиши жамият аъзолари билан корхоналар ўртасидаги тўловда намаЁн бўлади. Умумлаштирилган ҳолда жамиятимизда юзага келувчи пул харакатини қўйидаги схемада кўрсатиш мумкин.
Юқоридаги келтирилган схема бўйича пул айланишининг қуйидаги гуруҳларини ифодалаб бериш мумкин.
-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган тўловлар (ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, иш ҳақи тўлаш ва бошқалар):
-харажатларни қоплаш учун келиб тушадиган тушумлар ва жамғармаларни ташкил қилиш;
турли хил молиявий мажбурият ва даромадларидан тўловларни амалга ошириш ва бошқа тўловлар. Корхоналар оладиган даромадлардан бюджетга тўловлар, яъни солиқлар ва бошқа тўловларнинг амалга оширилиши ҳам пул айланишининг бир қисмини ташкил қилади.
Пул айланиши молиявий ресурслардан фойдаланиш жараёнини ҳам ўз ичига олади. Капитал маблағлардан фойдаланиш ва баъзи соҳаларда харажатларни молиялаштириш, банклар томонидан кредитлаш жараёнларининг амалга оширилиши ҳам пул айланишининг юзага келиши учун зарур шароитдир. Кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурслари пулнинг узлуксиз айланиши натижасида вужудга келади. Корхона, ташкилотлар томонидан моддий қийматликлар, материаллар, Ёқилги ва бошқаларни сотиб олиш учун мулжалланган пул маблағлари олдиндан аванслаштирилади. Қиймат пул шаклидан товар шаклига ўтади. Ишлаб чиқарилган махсулот сотилади ва мол етказиб берувчининг ҳисоб вараЁиЁа пул маблағлари келиб тушади. Шу тариқа корхоналарнинг пули узлуксиз айланиб туради. Товарлар учун тўловлар нақд пулсиз амалга оширилгани учун корхона ҳисоб вараЁиЁа келиб тушган пул, уни ишлатишга зарурат туЁулгунча банкларда сақланади.
Корхона, ташкилотларнинг вақтинча бўш турган пуллари уларнинг розилигига асосан банк томонидан кредит ресурс сифатида ишлатилиш мумкин. Корхона ташкилотларнинг бўш пул маблағларидан ташқари, банклар жамоат ташкилотларнинг, бюджет, суЁурта, ташкилотларнинг, аҳолининг банклардаги пул маблағларидан ўз ресурслари сифатида фойдаланиб, халқ хўжалиги тармоқларига кредитлар бериши мумкин. Шундай қилиб, банклар томонидан пул маблағларининг йиЁилиш жараёни пул айланишида намоЁн бўлади.
Корхона ташкилотларни кредитлашда пул маблағлари вақтинча фойдаланишга берилади. Кедит бериш ва кредит ҳисобидан товар моддий бойликларни сотиб олиш ва уни бошқа ишлаб чиқариш харажатлари учун сарфлаш ва кейинчалик кредитни тўлаш ссуда счётига маблағ ўтказиш жараёни пул айланишининг элементларидан бири ҳисобланади.
Пул айланиши инвестиция билан боғлиқ харажатларни, суЁурта жараёнларини амалга оширилишини, мулкни, ҳаЁтни, транспорт воситаларини, экин боЁларни, бошқа буюмларни суЁурта қилиш ва уни тўлашни ўз ичига олади.
Пул айланиши аҳоли томонидан уй-жой, коммунал хизматлар, газ, электр энергияси, алоқа ҳизматлар учун тўловлар, маданий маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига тўловлар, транспорт учун ва бошқа тўловларни, аъзолик бадалларни ва пайларни тўлашни ўз ичига олади. Шундай қилиб, пулнинг айрим каналларида ҳаракатини кўриб чиқа туриб, пул айланишининг моҳиятини қўйидагича таърифлаш мумкин. Пул айланиши - бу нақд пуллик ва пул ўтказиш йўли билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг йиғиндисидир.
Download 37,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish