Начальнику сдс мид ру


-расм. ИҚЛ таркибида тўрсимон моделни ишлаб чиқиш тартиби



Download 11,73 Mb.
bet49/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

8.1-расм. ИҚЛ таркибида тўрсимон моделни ишлаб чиқиш тартиби



8.2-расм. ИҚЛни амалга оширишни бошқариш схемаси
Технологик ускуналарнинг етказилишини кузатиш учун ЯТЖ бу ускуналарнинг ИҚЛ объектларига етказилишининг режавий муддатларини кўрсатиб турувчи мосламалар (стрелкалар) билан тўлдирилади. ИҚЛ қисмлари қийматининг ўзгариб боришини кузатиш ортиб борувчи харажатлар жадвалари бўйича амалга оширилади (7.3-расм). Жадваллар ишларнинг дастлабки ва кечки бажарилиш муддатларига қараб тузилади. Бу жадвалларда ҳақиқий харажатлар хусусида маълумотлар келтирилади, шуларга қараб пул маблағларининг сарф этилишини билиб олиш мумкин. Бу жадваллар ишларнинг дастлабки ва кечки бажарилиш муддатларига қараб харажатларни башорат қилиш имконини ҳам беради. Гап шундаки, бажарилаётган ишлар турлича давом эттирилса уларнинг қиймати қўшимча ишчи кучларини ёки ишларни тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш воситаларининг жалб қилиниши натижасида ўзгаради. Пудратчи, маълум тўлов муддатларида харажатларнинг ортиш жадвалидан фойдаланиб, кредитлар олишни режалаштириши мумкин. Буюртмачи ҳам, эркин пулларини банкка фоизга қўйиш мақсадида тўловларни тартибга солиш жадвалидан фойдланиши мумкин.
Тизимли жадвал, агар унинг ҳисоблагич мосламаларида (стрелкаларида) ишларни бажариш бўйича асосий материалларнинг сарфланиши келтирилган бўлса, материалларнинг етказилишини кузатиб бориш вазифасини енгиллаштиради. Ишларни бажариш муддатларига нисбатан эса материалларга заруратни ўлчовчи диаграммалар тузилиши мумкин.
Контрактнинг бажариб борилишига қараб буюртмачи белгиланган муддатларда бажарилган ишлар учун бош пудратчи билан ҳисоб-китоб ишларини олиб боради. Бунда инфляция таъсирида ишлар қийматига тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин.

8.3-расм. ИҚЛни амалга оширишда ўсиб борувчи харажатлар графиги
8.2. Инфляция шароитида лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобда қурилиш-монтаж ишларининг қийматини тўғрилаш тартиби

ИҚЛни бажариш жараёнида қурилиш буюртмачиси ва пудратчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб қилишда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини тўғрилаш масаласи муҳим ҳисобланади. Нархларнинг эркинлаштирилиши, қурилиш материаллари ва конструкцияларни етказишнинг марказлашган тизимининг ислоҳ қилиниши, анча юқори даражадаги инфляция нархларни белгилашнинг анъанавий ёндашувларини қайта кўриб чиқишга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарди.


Хориж тажрибаси ва миллий амалиёт шуни кўрсатадики, агарда қурилиш қийматини баҳолашда ўтган йиллардаги маълумотлардан фойдаланилган бўлса, уларни аниқ даврга мослаштириш талаб этилади. Нархларнинг ўзгаришини инобатга олиш учун қурилиш қийматининг муайян вақт ичида ўзгаришини ифодоловчи индекслар (кўрсаткичлар) қўлланилади.
АҚШнинг 18та етакчи фирмаларида нарх шаклланишининг таҳлили коэффициентлар тизимининг кенг тарқалганлигини кўрсатади. Бу тизим нархларнинг вақт бўйлаб ҳаракатланишини инобатга олади. Бу мамлакатда смета иши амалиётида, объектлар бажарилаётган тармоқлар ва улардан фойдаланиш мақсадига қараб, қурилиш қиймати ўзгаришининг икки юзга яқин индекслари қўлланилади. Умуман, индексларни тўртта асосий гуруҳга ажратиш мумкин: умумий қўлланиш учун; қурилиш тармоғи маҳсулотларининг сотув нархи; баҳолаш ёки смета; махсус индекслар.
Бу индексларни ҳисоблашда фақатгина АҚШ ички бозорининг нарх кўрсаткичлари қўлланилишига қарамасдан, уларнинг кўпчилиги смета ҳисоб-китоблари бўйича халқаро амалиётда кенг тарқалган. Индексларнинг ҳисоб-китоби йириклаштирилган комплекс ишларнинг (ЙКИ) асосий номенклатураси, уларнинг қиймат кўрсаткичлари ва уларга мос келадиган ресурслардан иборат меъёрий базани қўллаш орқали амалга оширилади. Шартли ўлчов бирлигига сарфланган харажатларнинг ўртача базис даражасини ифодаловчи бевосита харажатларни ташкил этувчи солиштирма миқдори, шунингдек базис даражадаги ресурслар бирлигига бўлган нархнинг кўрсаткичлари қиймат кўрсаткичлари ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, қурилиш маҳсулотлари нархининг ўзгариш индекслари инфляция суръатларининг ўзгаришини ифодалайди. Шу билан бирга, ўз моҳиятига кўра инфляция турлича, яъни унинг маҳсулот тури ва ресурслар бўйича нархларга таъсир даражаси ҳам бир хил эмас. Демакки, муайян маҳсулот ва ресурслар бўйича нархларнинг ўзгариш индекси бир биридан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
Уларнинг ҳар бири бўйича нархларнинг ўзгариш индексини қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
Ik= (8.1),
Бу ерда, Ik- ресурсларнинг k бўйича турига нисбатан нархнинг ўзгариш индекси; CTk, Cбk - k–ли ресурснинг амалдаги ва базис нархдаги қиймати.
Конкрет турдаги ресурснинг қурилиш-монтаж ишларининг (ҚМИ) қиймати ўзгаришининг умумий индексига таъсири унинг бевосита харажатлардаги умумий қийматидаги солиштирма миқдорини ифодалайди. Шундан келиб чиқиб, конкрет йириклаштирилган комплекс ишлар (ЙКИ) бўйича қиймат ўзгаришининг умумий индекси қуйидаги формула билан аниқланади:
(8.2),
бу ерда i - i–ли ЙКИ бўйича қийматнинг ўзгариш индекси; См, Сиҳ, Смэ – материаллар, иш ҳақи, машиналар ва механизациялар эксплуатацияси бевосита харажатларининг умумий қийматидаги солиштирма қиймати. Iм, Iиҳ, Iмэ – материаллар, иш ҳақи, машиналар ва механизациялар эксплуатациясининг қимматлашуви.
Муайян ҳудуд учун мўлжалланган индекслар, шунингдек ҳисоб-китоб учун зарур меъёрий база алоҳида тўплам шаклида расмийлаштирилади. Тўпламда структурали жадваллардан йириклаштирилган комплекс ишлар, уларнинг қиймат кўрсаткичлари ва қиймат ўзгаришининг индекслари билан бир қаторда ресурсларнинг кодлари ва номлари келтирилган ёрдамчи жадваллар ҳам бўлади.
Таъкидлаш керак, индексларни ҳисоблаш қўлда, шунингдек компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатнинг барча минтақалари бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматининг ўзгариш индексларини автоматлаштирилган режимда ҳисоблаш имконини берувчи компьютер дастурлари мавжуд. Уларни қўллашда бирламчи маълумот сифатида компьютердан фойдаланувчи шахс ресурслар бўйича индексларни ҳисоблаш даврида муайян минтақада амал қилаётган маълумотларни киритади.
ҚМИ смета қийматига асосланган шартнома нархларини амалдаги нарх даражасига ўтказиш бевосита харажатларнинг базис қийматини сметалар қатори бўйича нархлар ўзгаришининг тегишли индексларига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
ҚМИ смета қийматини аниқлашнинг бу ёндашуви муайян ҳудудда жойлашган қурилиш объектлари шароитларини мос равишда ифодалайди ҳамда буюртмачилар ва пудратчи ташкилотларнинг бажарилган ишлар учун ҳисоб-китобини амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилади.
Қурилишнинг бошланғич қийматини жорий нархларда буюртмачилар томонидан аниқлаш, қурилишда бюджет ва марказлаштирилган кредитларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган объектлар бўйича тендер савдоларга ҳужжатлар тайёрланганида иш ҳақини тўлаш учун маблағлар миқдорини аниқлаш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилган(1-2 иловалар).

Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish