Начальнику сдс мид ру


Маркетинг фаолиятини ташкил этиш



Download 11,73 Mb.
bet40/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

Маркетинг фаолиятини ташкил этиш бошқарув аппарати, шунингдек ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий фаолият билан шуғулланувчи тузилмаларда махсус бўлинмаларни таъсис қилишни назарда тутади. Бу бўлинмаларни бошқариш маркетинг фаолияти функциялари, маҳсулот, минтақа ёки истеъмолчиларнинг гуруҳига таянади. Бошқарув аппаратларида маркетинг соҳасидаги ҳатти-ҳаракатларни энг муҳим масалаларга йўналтириш ва барча ўзгаришларга эътибор қаратиш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин. Маркетинг фаолиятини ташкил этишга шунингдек, қурилиш бозоридаги маркетинг ҳолатидан келиб чиқадиган талабларга мос ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини танлаш ҳам киради.
Маркетинг фаолиятини назорат қилиш ишлаб чиқилган режанинг амалга оширилиши давомида унинг бажарилиши хусусидаги маълумотларни тўплаш ҳамда маркетинг тадбирларининг самарадорлигини таҳлил қилишни назарда тутади. Назорат ва таҳлил маълумотлари асосида маркетингни олиб бориш ишлари тартибга солинади. Назорат давомида унга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин, масалан, ишлаб чиқариш жараёни ва ташкилотнинг инвестицион товарлар ва хизматлар бозоридаги фаолияти, шунингдек сотув фаолияти тартибга солиб борилади, Режага ўзгартиришлар киритиш зарурати бозордаги ва ишлаб чиқариш жараёнидаги аҳволни билмасликдан (буларга ножўя омилларнинг таъсирини инобатга олмаслик сабабли) келиб чиқади.
Контракт ижро этилиши билан ИҚЛ объектлари бюуртмачининг тегишли комиссиялари томонидан эксплуатацияга топширилади ёки сотувга қўйилади. Бир вақтнинг ўзида маркетинг фаолиятининг самарадорлиги таҳлил этилади.
Агарда ИҚЛ таркибида эксплуатация босқичи мавжуд бўлса, маркетинг операцияларининг бир қисми мана шу босқичга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.


7-БОБ. ИНВЕСТИЦИОН-ҚУРИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ КОНТРАКТ БОСҚИЧИ


7.1. Қурилиш моллари учун эркин (шартнома) нархларнинг шаклланиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар тўғрисидаги” қонунига мувофиқ, инвестицион фаолият субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат улар ўртасида тузиладиган конракт (шартнома) ҳисобланади. Лойиҳа ижрочиларини танлаш одатда савдо орқали танлаб олинади, зеро савдо мобайнида қурилиш молининг нархи аниқланади. Бу ерда ИҚЛни амалга оширишда иштирок этувчи барча субъектларнинг қурилиш сметаси қийматини ва қурилиш моллари учун эркин (шартнома) нархни аниқлашда ягона услубий ёндашувни қўллаши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Битим нархининг принципиал таркиби 7.1 - расмда келтирилган.
Буюртмачилар ва пудратчилар лойиҳа ҳужжатлари таркибида аниқланган қурилиш моллари таннархининг амалдаги прогнози асосида эркин (шартнома) нархни шакллантиради. Бу нархлар очиқ, яъни пудрат шартномасининг талабларига мувофиқ қурилиш давомида аниқлик киритиладиган, ёки якуний бўлиши мумкин. Якуний нархларни истиқболда бозордаги вазиятнинг барқарорлашувига қараб қўллаш мумкин.
Шартнома нархининг шаклланишининг бошланғич нуқтаси – қурилишнинг смета қиймати ҳисобланади. Қурилиш молининг нархи турли тасодифий омилларнинг (талаб, таклифнинг), шунингдек инфляция таъсирида доим ўзгариб туради. Шу сабаб қурилиш қийматини ИҚЛни ишлаб чиқиш ва бошқаришнинг турли босқичларида аниқлаш зарурати туғилади. Қурилиш учун пудрат шартномасини (конкратни) тузиш жараёнида қурилиш молининг қиймати буюртмачи ва харидор томонидан тенг ҳуқуқлик асосида баҳоланади. Бунда қурилиш молларига бўлган эркин нархлар юзасидан таклифлар тайёрлашда қуйидагиларни бажариш тавсия этилади:

ШАРТНОМАВИЙ БАҲО



Базис қиймати



Қурилиш соҳасида бозор муносабатларининг шаклланиши ва киритилиши билан боғлиқ қўшимча харажатлар





Қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати



Ускунанинг смета қиймати

Вақтинчалик бинолар, иншоотлар қйимати ва бошқа чекланган харажатда қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати



Қурилишнинг базис даражасидаги смета қиймати





Ресурс кўрсаткичлари: меҳнатга, ишчи кучига, машинага ва материалларга нисбатан талабчанлиги



Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish