Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

ЭРКИН АЛОҚА 
Боғли алоқада тобе қисм ҳоким қисмнинг валентли-гини юзага чиқариш учун 
хизмат қилса, у билан чамбарчас боғлиқ бўлса, эркин алоқада тобе қисм ҳоким 
қисмнинг валентлигини юзага чиқармайди. Тобе қисмнинг қайси шаклда келиши 
ҳоким қисмга боғлиқ бўлмайди. Масалан, Заводда ишчи. Синфимизда аълочи. 
Эркин алоқа боғли алоҳа таркибига кирувчи бошқарувга ўхшайди. Шунинг учун ҳам 
ўзбек тилшунослигида бундай типдаги бирикмалар бошқарув алоқаси сифатида — от 
бошқаруви номи остида ўрганиб келинди. 
Лекин эркин алоқага кирувчи унсурлар бошқарув унсурларидан муҳим белгиси билан 
фарқ қилади. 
Бошқарув алоқасининг юзага чиқишида ҳоким қисмнинг мазмуний-грамматик 
хусусияти, унинг категориал белгиси асосий (роль ўйнайди. Ҳоким қисмнинг категориал 
хусусияти тобе кисмнинг шаклини ҳамда унинг ҳоким қисм билан боғланиш характерини 
олдиндан белгилайди.
1
Масалан, Машинада келдим қурилмасида тобе қисмнинг
(машинада) восита келишигида келиши ҳоким қисмнинг умумий категориал маъноси 
(феъл категориясига мансублиги) ва хусусий категориал маъноси (ўтимсизлик, нисбат 
ва ҳок.) билан олдиндан белгиланган. 
Эркин алоқада ҳоким қисмнинг умумий категориал маъноси ҳам, хусусий 
грамматик маъноси ҳам тобе қисмни бошқарув шаклида келишини талаб этмайди. 
Раҳмат (ѐрдамингизга раҳмат), совға (болаларга совга, болалардан совға, болаларда 
совға), хат (акамдап хат, акамга хат, акамда хат) каби сўзлар ўзлари учун изчил бир 
шаклни талаб этмайди. Бундай сўзларнинг жўналиш, ўрин, чиқиш келишикларидаги 
сўхлар билан эркип боғланавериши уларшшг муайян келишик шаклидаги сўзларни 
бошқаришини эмас, балки бу шаклларга нисбатан бетарафлигини кўрсатади.
2
Аслида бундай типдаги бирикмаларнинг бир гуруҳи бошқарувчи феълнинг тушиб қолиши 
натижасида икки бирикманинг қисқариб, бир бирикма ҳолига келиб қолишидан, ўзига хос 
кантаминация ҳодисасииинг рўй беришидан вужудга келган. Масалан, «меҳробдгп чаѐн», 
«тобутдан товуш» каби бирикмалар «меҳробдан чиққан чаѐн», «тобутдан чиққан 
товуш» сингари икки бирикма асосида — бошқарув (тобутдан чиққан, меҳробдан 
чиққан) ва битишув (тобутдан чиққан товуш, меҳробданчиққан чаѐн) алоқаларидан 
биринчи бирикма ҳоким қисми (бошқарувчи феъл)нинг тушиб қолишидан ҳосил бўлган. 
Биринчи бирикмада тобутдан, меҳробдан сўзлари ҳоким қисм (чиққан)нинг умумий 
категориал маъноси (феъллиги), хусусий категориал маъноси (ўтимсизлиги, аниқлик 
нисбати), мазмуний майдони (йўналиш ҳаракати) талаб этган грамматик шаклда (чиқиш 
келишигида) келган. Иккинчи бирикманинг тобе қисми (...дан чиққан) ҳоким 
қисмга битишув йўли билан боғланган. Биринчи бирикма ҳоким қисмининг тушиб 
қоляти натижасида бошқарув бирикмасининг тобе кисмв билан битишув 
бирикмасининг ҳоким қисми бирикиб қолади. Табиийки, ҳосил бўлган бундай бирикма 
тобе қисмининг шакли ҳоким қисмнинг умумий категориал ва хусусий грамматик 
маъноларига асосланмайди. Натижада бошкарув барҳам топади. 
«Менга рухсат», «қардошларга салом» типидаги бирикмалар кўмакчи феълнинг 
тушиб қолишидаи ҳосил бўлади: менга рухсат беринг, қардошларга салом айтинғ. 
Тобе қисм (менга, қардошларга) бошқарувчи феълниш категориал ва хусусий 
грамматик маънолари талаб этган шаклни олган. Бошқарувчи феълнинг тушиб 
қолиши эса бошқарув муносабатига ҳам барҳам берган. 
Юқорида кўрсатилган типдаги барча бирикмаларда тобе қисмнинг шакли 
ҳоким қисмнинг умумий категориал маъноси ва хусусий грамматик маъносига 
боғлиқ бўлмайди. Демак, бундай типдаги алоқа алоҳида типни - эркин алоқани 
ташкил этади. 
Бундай алоқадаги тобе қисм айрим муаллифлар томонидан детерминантлар 
термини билан ҳам номланади. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


16 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish