Тўлиқ ўртоқлик - ўртоқлик иштирокчилари(тўлиқ ўртоқлар) улар
ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ўртоқлик номидан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланадилар ва унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига
тегишли бўлган мулк билан жавоб берадилар.
Шахс фақат битта тўлиқ ўртоқликнинг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Тўлиқ
ўртоқлик
фирмасининг
номи
ѐки
унинг
барча
иштирокчиларининг исмлари(номлари) ва “ тўлиқ ўртоқлик” сўзига, ѐки
битта ѐки бир неча иштирокчиларнинг исми(номи)га ва “компания” ва
“тўлиқ ўртоқлик” сўзларини қўшилишига эга бўлиши керак.
Тўлиқ ўртоқлик таъсис шартномаси асосида ташкил қилинади ва ҳаракат
қилади, у унинг барча иштирокчилари томонидан имзоланади. Тўлиқ
ўртоқликнинг таъсис шартномаси қуйидагиларга эга бўлиши керак:
ўртоқликнинг номи; уни жойлашган жойи; фаолиятини бошқариш тартиби;
ўртоқлик йиғма сармоясининг миқдори ва таркиби ҳақидаги шартлар;
иштирокчилардан ҳар бирининг йиғма сармоядаги улушларининг миқдори ва
уни ўзгартириш тартиби ҳақида; улар томонидан киритилаѐтган
киритмаларнинг миқдори, таркиби ва тартиби ҳақида; иштирокчиларнинг
160
киритмалар киритиш бўйича мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги
ҳақида.
Тўлиқ ўртоқлик фаолиятини бошқариш барча иштирокчиларнинг
умумий розилиги бўйича амалга оширилади. Ўртоқликнинг таъсис
шартномаси томонидан қарор иштирокчиларининг кўпчилик овози билан
қабул қилиниши ҳоллари кўзда тутилиши мумкин. Тўлиқ ўртоқликнинг ҳар
бир иштирокчиси, агар таъсис шартномаси томонидан унинг иштирокчилари
овозларини белгилашнинг бошқача кўзда тутилмаган бўлса, битта овозга эга
бўлади.
Ишончдаги ўртоқлик (коммандитли ўртоқлик)- бу ўртоқлик номидан
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва ўртоқлик мажбуриятлари
бўйича ўз мулклари билан жавоб берувчи иштирокчилар ( тўлиқ ўртоқлар)
дан ташқари , ўзлари томонидан киритилган киритмалари суммаси доирасида
ўртоқлик фаолияти билан боғлиқ зарар кўриш хатарига эга ва ўртоқлик
томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этмайдиган
бир ѐки бир неча киритма киритувчи иштирокчилар (коммандититлар)
мавжуд бўлади.
Шахс фақат битта ишончдаги ўртоқликда тўлиқ ўртоқ бўлиши мумкин.
Агар ишончдаги ўртоқлик фирмаси номига киритма киритувчининг
исми киритилган бўлса, бундай киритма киритувчи тўлиқ ўртоқ бўлади.
Ишончдаги ўртоқлик фаолиятини бошқариш тўлиқ ўртоқлар томонидан
амалга оширилади. Бундай ўртоқликни унинг тўлиқ ўртоқлари томонидан
бошқариш ва ишларни олиб бориш тартиби улар томонидан Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролик кодексидаги тўлиқ ўртоқлик ҳақидаги қоида-
лари бўйича белгиланади. Киритма киритувчилар ўртоқликни бошқариш ва
уни ишларини олиб боришда иштирок этиш , унинг номидан, ишончнома
бўйича бошқачароқ, ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Улар тўлиқ
ўртоқларнинг ўртоқликни бошқариш ва ишларини олиб бориш бўйича
ҳаракатлари бўйича тортишиш ҳуқуқига эга эмаслар.
161
Do'stlaringiz bilan baham: |