Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Дивизионал (ѐки бўлимли) ташкилий тузилма



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Дивизионал (ѐки бўлимли) ташкилий тузилма якуний натижа 
(маҳсулот, исътемолчи ѐки бозор)га асосланади. Бу тузилмада юқори 
даражадаги бир қатор вазифаларни марказлашуви ва ишлаб чикариш 
(тижорат) 
бўлинмаларининг 
фаолиятини 
маркалаштирилмаганлиги 
бирлаштирилади. Ташкилотнинг юқори даражаси асосий ресурсларни 
режалаштиради ва тақсимлайди, стратегик қарорларни қабул қилади, шу 
билан бирга бўлинмалар оператив қарорларни қабул қиладилар,”фойданинг 
марказлари” бўлган ҳолда, фойда олиш учун маъсулдирлар. Дивизионал 
тузилмани баъзида “мувофиқлаштирилган марказлаштирмаслик” сифатида 
белгилайдилар. Ундан кўп маҳсулотли ишлаб чиқариш(тижорат) ѐки кўп 
миллатли компанияларда кенг фойдаланадилар, улардаги худудий 
тарқоқликда мамлакатли бўлимларни автономлаштириш зарур. Айниқс, у 
бозор ҳолатининг ўзгаришлари камроқ таъсир кўрсатувчи ва амалда 
технолигик янгиликларга боғлик бўлмаган соҳаларда самарали қўлланилади. 
Ташкилотнинг 
дивизионал тузилмасида ҳар хил бозорлардаги 
фаолиятнинг турларини рационал бошқариш мумкин. Ишлаб чиқариш 
бўлимлари раҳбарлари ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот, 
кўрсатилаѐтган хизматлар ва ўзларига бириктирилган худудга кўра 


150 
фаолиятни нафақат “даража бўйича”, балки “вазифалар бўйича” ҳам 
мувофиқлаштирадилар. Натижада қарорлар қабул қилиш жараѐни тезлашади 
ва уни амалга оширишнинг сифати ошади. 
Аммо ишлаб чиқариш бўлимларида мақсадларни “қисқартириш” 
тенденцияси кузатилади. Бўлимларни ташкил қилиш натижасида бошқарув 
аппаратини ўсиши қўшимча харажатларни ошишига олиб келади. Асосий 
ресурсларни марказлаштирган ҳолда тақсимланишда улар етишмаган ҳолда 
бўлимлар ўртасида низолар вужудга келиши мумкин. Дивизионал 
ташкилотларда яна бўлимлараро каръера қийинлашади. 
Минтақавий, маҳсулотли ва истеъмолчилик тузилмалари дивизионал 
тузилманинг турли-туманлиги бўлади, унга кўра ташкилот товарлар ѐки 
хизматларнинг турлари, харидорларнинг гуруҳлари ѐки географик 
аломатлари бўйича элементлар ва блокларга бўлинади. 
Масалан, агар ташкилот фаолияти каттароқ гоеграфик худудларни 
қамраб олса, унда унинг ташкилий тузилмасини худудий тамойил бўйича, 
яъни унинг бўлимлари жойлашган жой бўйича қуриш мақсадга мувофиқдир. 
Минтақавий 
тузилмада 
маҳаллий 
қонунлар, 
одатлар 
ва 
истеъмолчиларнинг заруриятлари билан боғлик муаммолар тезроқ ва осонроқ 
ҳал қилинади, чунки ташкилотнинг мижозлар билан, ҳамда ташкилот 
аъзолари ўртасидаги алоқалари йўлга қўйилади. Йирик фирмаларнинг кенг 
географик худудларни қамраб олувчи, ўзлари ҳам, ўз навбатида 
кичикроқларга бўлинувчи бўлинмаларга эга сотиш ташкилотлари 
минтақавий ташкилий тузилмаларга мисол бўла олади. Бошқа фирмалар 
асосан (дори-дармон ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича) ҳар хил 
мамлакатларда махсус шўъба компанияларини ташкил қиладилар 
(4.9- расм) 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish