I босқич. Бошқарув ишларининг ҳажми кичик: ишлаб чиқариш
(тижорат) вазифаларини бажарувчи ходимнинг ўзи бошқарувчи бўлади.
II босқич. Бошқарув ишлари ҳажмини бажариш учун ишлаб чиқариш
(тижорат) вазифаларидан озод қилинган махсус ходимни ажратиш талаб
қилинади (мастер, секция мудири);
135
III босқич . Бошқарув бўйича ишларнинг ҳажми шунчалик ўсадики,
бошқарув ходимлари фаолиятини мувофиклаштириш зарурияти пайдо
бўлади (тўғри чизиқли иерархия вужудга келади (цех бошлиғи).
IV босқич. Бошқарув иши ҳажмини бундай кейинги ўсиши муносабати
билан
бошқарув
ходимларини
алоҳида
вазифаларни
бажариш
ихтисослашишлари талаб қилинади: режачилар, назоратчилар ва ҳ.к.
мутахасислар пайдо бўладилар.
V босқич. Бошқарув ишининг ҳажми ва бу иш билан банд бўлган
ходимлар сони кўпаяди, шунинг учун уларнинг ҳаракатларини мувофиқ-
лаштириш зарурияти вужудга келади (тавтиш комиссияси раиси).
VI босқич. Бошқарув фаолиятини ривожланиши вазифавий ва тўғри
чизиқли иерархияни умумий раҳбарлик остида бирлаштириш заруриятига
олиб келади, у эса фаолиятнинг ихтисослашган тури бўлиб қолади (корхона
директори).
Бу босқичлар ҳар хил ташкилий тузилмалар, лавозимлар, бўлинмалар
кўринишидаги маълум ташкилий расмийлаштиришга эгалар.
Ташкилот (корхона) нинг ташкилий тузилмасини ташкилотни
бошқариш тузимини ўзаро боғланган ва бўйсиниш тартибида жойлаш-
тирилган, мақсадга қаратилган ҳолда фаолият юритиш ва уни ривожла-
нишини таъминлашга қаратилган элементларнинг тартибга солинган
йиғиндиси сифатида белгилаш мумкин.
Ташкилотда тузилмаларнинг бир неча турларини ажратиш мумкин:
технологик, ишлаб чиқариш, молиявий, ижтимоий, ахборот, ташкилий ва ҳ.к.
Бунда охиргиси алоҳида ўринга эга: у синергетик самара олиш ва қўйилган
мақсадларга эришиш учун элементларнинг ўзаро ҳамкорлигини тартибга
солади, шахсан ташкилий яхлитликни яратади. Корхонанинг ташкилий
тузилмаси ишлаб чиқариш тузилмаси ва бошқарув тузилмасининг ташкилий
яхлитлиги сифатида бўлади. Ишлаб чиқариш тузилмаси базис сифатида
бошқарувнинг тузилмасини белгилаб беради.
136
Бошқарувнинг вазифалари ва тузилмаси диалектик яхлитликда
бўладилар. Янги ташкилотни ташкил қилишда вазифалар тузилмалар
(бўлинмалар, лавозимлар)ни шакллантириш, уларга ҳуқуқлар, ваколатлар ва
жавобгарликларни бириктириш учун асос бўладилар. Ишлаб чиқариш ва
бошқарувни такомиллаштириш ва ҳар томонлама ривожлантиришда тузилма
вазифалар мажмуасининг эҳтимол бўлган ўзгаришлари диапозони
(даражаси)ни белгилаб берувчи асос бўлади. Бундай тузилма тубдан
ўзгартирилмайди, яъни асосий бўлинмалар ва лавозимлар сақланиб
қолинади.
Ташкилотлар (корхоналар)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси катта
турли-туманлиги билан ажралиб туради ва қўйидаги омиллар билан
белгиланади:
ташкилот фаолиятининг характери ва унинг хусусиятлари билан
(ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг таркиби, техноло-
гик, техник жиҳозлариниши);
ташкилот ишлаб чиқариш ѐки тижорат фаолиятининг ўлчамлари
(ҳажмлари) билан;
бошқарув аппарати тузилишининг асосий фаолияти (ишлаб чиқариш,
тижорат)нинг иерархик тузилишига мослиги билан;
бошқарувнинг ташкил қилиш шакли билан ;
ташкилотни бошқаришнинг марказлаштирилган ва марказлаш-
тирилмаган шакллари ўртасидаги муносабат билан ;
бошқарувнинг соҳавий ва худудий шакллари ўртасидаги муносабат
билан (маҳсулот, минтақа бўйича);
ходимлар малакасининг даражаси билан;
ташкилотнинг стратегияси билан;
ташкилот ташқи муҳитининг мураккаблиги ва динамиклиги билан;
мақсулотнинг таъминоти ва сотилишини ташкил қилиниши билан;
ташкилотни географик жойлашиши билан ва ҳ.к.
137
Ташкилотнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришда унинг олдига
қуйидаги талабларни кўйиш керак:
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараѐни, бошкарув
тузилмасини фаолият юритишининг натижаси сифатида мутаносиблик ,
узликсизлик , параллеллик, бир маромдалик талабларига мос келиши керак;
ташкилий тузилма ташкилотни режали равишда ривожланишига
ѐрдам бериши керак;
тузилма элементлари (бўлинмалар)нинг сони кичик, аммо ташкилот
нормал фаолият юритиши учун етарлича бўлиши керак, битта даражадаги
таркибий қисмлар ўртасидаги горизонтал алоқалар сони ҳам худди шундай
бўлади. Горизонтал алоқалар норасмий муносабатларни амалга оширишга
имкон берадилар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашадилар, битта
даражадаги таркибий қисмларнинг тизим мақсадларини бажариш бўйича
ҳаракатларини мувофиқлашишини таъминлайдилар. Алоқалар сонини
камайиши тизимни фаолият юритишининг берқарорлиги ва оперативлигини
ошишига олиб келади;
ташкилий тузилма эгилувчан, қатъий алоқаларнинг энг кам миқдорига
эга, содир бўлаѐтган ўзгаришлар , яъни вазифалар ва янги хизматларни
бажариш заруриятига мувофиқ тез йўлга қўйишга қодир бўлиши керак.
Тизимнинг ихчамлиги уни бозор талабларига тез мослашишининг
талабларидан бири бўлади:
ташкилий тузилма иложи борича содда бўлиши керак, бунинг учун
бошқарув даражалари миқдорини , ташкилот таркибий қисмлари ўртасидаги
алоқалар сонини қисқартириш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараѐнларини
автоматлаштириш зарур;
ташкилий тузилма ташкилотга фан ютуқлари ва илғор тажрибани
тадбиқ этишга кўмаклашиши керак;
тизим элементлари ўртасидаги, ҳамда тизим ва атроф муҳит
ўртасидаги коммуникациялар аниқ бўлишлари керак ;
138
ташкилий тузилма ишлаб чиқилган ва сотилган товарлар ва
хизматларнинг юқори сифатини таъминлаши керак;
ташкилий тизилма ташкилотни фаолият юритишининг юқори
самарадорлигини таъминлаш керак.
Ташкилий тузилмани шакллантиришда яна бошқарувчанликни ҳам
ҳисобга олиш керак. Шунинг муносабати билан қуйидаги тушунчаларни
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир:
- бошқарувчанлик кўлами (М)- бу маълум менежер ѐки бошқарув
идорасининг ҳақиқатдан ҳам бевосита қўл остида бўлган ходимлар
бўлинмаларнинг сони;
- бошқарувчанлик меъѐри (Н)- бу бошқарув муносабатлари ва
бошқарув техникасини ривожланишининг замонавий шароитларида маълум
менежер ѐки бошқарув идорасига бўйсуниши мақсадга мувофиқ бўлган
ходимлар ѐки бўлинмаларнинг сони. Бу, аслида бошқарувнинг мувофиқ
кўламидар.
Бунда бошқарувчанлик меъѐри (Н)нинг бошқарувчанлик кўлами (М)га
нисбатан иборат бўлган бошқарувчанлик коэффиценти (Ку) дан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир:
Ку= H/М
Ушбу коэффециентлар бошқарув субъектининг бошқарувчи қобилияти
ва бошқарув объектининг мураккаблиги ўртасидаги нисбатни акс
эттирадилар.
Ку > 1 да бошқарув субъекти салоҳиятидан етарлича бўлмаган ҳолда
(каттароқ ѐки кичикроқ даражада) фойдаланилади, бошқарувга харажатлар
ҳам шундай.
Ку < 1 да бошқарув субъекти (менежер ѐки бошқарувнинг маълум
идораси)га ортиқча иш юкланган, бошқарув қийинлашган, бошқарувчанлик
пасайган.
139
Ку = 1 миқдори мувофиқ бўлади. Бунда бошқарув субъектининг
бошқариш қобилияти бошқарув объекти мураккаблигига мос келади.
Баъзи бир мутахассислар бошқарувчанлик меъѐри миқдорини тавсия
қила туриб, битта бошлиқнинг қули остидагиларнинг сони 7 нафардан ошиб
кетмаслиги керак дейдилар. Руҳшуносларни белгилашларича, бу бош мия
ишининг ҳусусиятлари билан боғлиқдир. “7” сони инсон тафаккурида
қандайдир чегаравий аҳамиятга эгалиги ҳақида кўпгина халқлар оғзаки
ижодиѐтининг таҳлили дарак беради.
Шу билан бирга, бу сон фақат бошқарувчанликнинг ўртача меъѐри
бўлади .Бунинг устига ҳозирги шароитларда ахборот тизимлари ва гуруҳли
ишдан кенг фойдаланиш ҳисобига бошқарувчанлик кўламини янада
кўпайишининг эҳтимоли бор. Масалан, Д. Вудворд корхоналарни текшириб
чиққандан кейин ишлаб чикаришнинг учта ҳар хил турлари учун қуйидаги
маълумотларни олган.
Меҳнат илмий тадқиқот институти бошқарувчанлик меъѐрларининг
қуйидаги миқдорларини тавсия қилган:
бошқарувнинг юқори даражаси учун, бунда қул остидагилар ҳар хил
характердаги вазифаларни бажарадилар,- 3-7 нафар киши;
бошкарувнинг ўртача даражаси учун, бунда қўл остидагилар ўхшаш
вазифаларни бажарадилар, - 8-20 нафар киши;
бошқарувнинг қуйи даражаси учун, бунда қўл остидагилар бир хилдаги
вазифаларни бажарадилар, -21:40 нафар киши.
Директор даражаси (юқори даража) ва бригадир даражаси ((қуйи даража
учун бошқарувчанлик даражасидаги катта фарқ (уч мартадан то ўн беш мар-
тагача) шу билан изоҳланадики, директор ва унинг қўли остидагилар (одатда
булар унинг ўринбосари ва унга тўғридан тўғри чиқувчи цехлар ва бўлинма-
5.5.жадвал
140
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий иерархияси ҳар хил бўғинлари ва турлари
учун бошқарувчанлик кўлами
Ишлаб
чикаришнинг
даражаси
Донали
ишлаб
чикариш
Оммавий ишлаб
чикариш
Синов
тарзида
ишлаб чикариш
Юқори бўғин
Қуйи бўғин
4
23
7
48
10
15
лар бошлиқлари) даражасидаги мувофиқлаштириш нисбати бригадир ва
ишчилар даражасидаги мувофиқлаштириш нисбатидан ҳам амалга
ошириладиган ҳуқуқларнинг мазмуни бўйича ва ҳам ахборотли алмашувнинг
характери бўйича жуда кучли фарқ қилади. Агар бригадирга ишчини юзини,
номини билиш зарур бўлса ва у буни қилади, директор учун ўзининг
ўринбосари ҳақидаги бундай маълумотлар у билан самарали ўзаро ҳамкорлик
ўрнатиш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун ташкилий иерархиянинг
пастки қаватларидан бошқарувчанликнинг мувофиқ кўлами ѐки меъѐрининг
юқориси томон ҳаракатланиши миқдори камроқ бўлади, чунки бошқарув
вазифалари мураккаблашади.
Бошқарувчанлик меъѐрларига яна бир қатор бошқа омиллар ҳам таъсир
кўрсатадилар. Ҳаммадан аввал булар ишни бажариш билан боғлик омиллар,
яъни:
ишларнинг ўхшашлиги;
ишларнинг худудий узоқлашганлиги;
ишларнинг мураккаблиги.
Омилларнинг яна бири ким раҳбарлик қилиши ва кимнинг устидан
раҳбарлик қилишга боғлик: менежер ва унинг қўли остидагиларнинг касбий
даражаси ва шахсий хусусиятлари.
Омилларнинг энг кўп сонли гуруҳи бошқарувни ташкил қилишга
тегишлидир:
141
ҳуқуқлар ва жавобгарликларни бошқаларга топширишдаги аниқлик
даражаси;
мақсадларни қўйилишидаги равшанлик даражаси;
ташкилотдаги барқарорлик ( ўзгаришларнинг тезлиги) даражаси;
иш натижаларини ўлчашдаги объективлик даражаси;
коммуникациялар техникаси.
Ташкилий тузилмаларнинг асосий параметрларини ажратиш мумкин,
яъни:
- бошкарувнинг марказлашганлик ( марказлашмаганлик) даражаси;
- меҳнатни тақсимланганлик ва ихтисослашганлиги даражаси;
- депортаментлаштириш ва кооперациялаш;
- ҳар бир даражадаги бошқарувчанлик кўлами;
- бошқарувнинг шакллантирилганлик даражаси;
- бошқарув босқичларининг сони;
- бўғинлилик,
яъни
горизонтал
(бир
даражада)
жойлашган
бўлинмаларнинг сони;
- тизимнинг мураккаблиги даражаси.
Ташкилий тузилмаларнинг қуйидаги турлари ажратилади.
Ташкилий тузилмаларни қўриш учун ташкилотларни бошқариш
тизимидаги тизимчалар, идоралар ва ходимларнинг ҳукмронлиги,
бўйсундиришнинг вертикал нисбатларини акс эттирувчи иерархиялик
тамойили муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |