Оператор меҳнати - бу асосан техник ижрочиларнинг ишлаб чиқариш
ва бошқарув жараѐнларини ахборотли таъминлаш учун зарур бўлган
стереотипли (бир хилдаги), такрорланувчи операцияларни бажариш бўйича
меҳнатидар.
Таъқидлаш керакки, маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг
мазмуни ўзгармасдан қолмайди. Таъқиқотларнинг кўрсатишига, ҳисоб,
ахборот ва ҳужжатли операциялар уларда ҳозирча иш вақтининг 70%
гачасини эгаллайди. Аммо раҳбарлар ва мутахассислар томонидан техник
292
воситаларни қўлланиши, бир хилдаги, кам мазмунли операцияларни маши-
наларга топширилиши, меҳнатнинг янги усуллари ва воситаларини
яратилиши, бошқарувни ташкил қилишни такомиллашуви натижасида
уларнинг меҳнатининг мазмуни анча ўзгаради, уларнинг ишида ижодий
операцияларнинг салмоғи ошади.
Бошқарув меҳнати ва уни рационал ташкил қилиш-ташкилотнинг бизнес
жараѐнларини самаралироқ амалга оширилишининг муҳим омилларидир,
шунинг учун бошқарув меҳнатини такомиллаштириш масалалари алоҳидаги
дорзарбликни касб этадилар.
9.2.Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш
Илмий остида бошқарув ходимлари меҳнатининг шундай ташкил
қилишни тушуниш керакки, у фан ютуқлари ва илғор тажриба, хўжалик
юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, техник воситаларни қўллашга
асосланади. У хизматчиларни бир бирлари ва ишчилар билан, ҳамда ишлаб
чиқариш(тижорат)ни бошқариш ва мухандислик-техник ва иқтисодий
таъминлаш вазифаларини амалга ошириш жараѐнида фойдаланиладиган
техник воситалар билан ўзаро ҳамкорлигини яхшироқ тарзда ўрнатиш ва
мунтазам равишда такомиллаштиришга имкон беради. Меҳнатни илмий
ташкил қилишнинг мақсади меҳнат унумдорлигини ишловчиларнинг
соғликларини сақлаб қолган ҳолда оширишдан иборатдир.
Бизнинг
мамлакатимизда
аввалдан
бошқарув
жараѐнларини
рационаллаштириш ва такомиллаштириш фаолиятини белгилаш учун
“меҳнатни илмий ташкил қилиш” (МИТҚ) атамасидан фойдаланилган бўлиб,
у ишлаб чиқариш ва бошқарув жараѐнларига нисбатан тубдан фарқсиз
бўлган. Тахминан 60 йилларда “бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш”
(БМИТҚ) атамаси ажралиб чиққан. Бунга корхоналарга бошқарув меҳнатини
293
олдиндан ташкил қилишни талаб қилувчи ҳисоблаш техникасининг қудратли
воситаларини тадбиқ этилиши ѐрдам берган.
Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш ўз ичига қуйидаги
йўналишларни олади:
- ходимлар меҳнатини тақсимланиши ва уларни ҳам корхона
кўламларида, ва ҳам ҳар бир бўлинмалар доирасида кооперациялашуви;
- ходимларни танлаш ва жой жойларига қўйиш ва лавозимли
вазифаларга мувофиқ уларнинг малакалари даражасини таъминлаш;
- бошқарув ходимларининг уларни бошқариш бўйича ишлаб чиқариш
жамоаси таркибидаги ва уни мухандиси–техник таъминлаш бўйича
фаолиятини ташкил қилиш;
- иш жойларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш;
- ишнинг илғор усулларидан фойдаланиш;
- меҳнатнинг қулай шароитларини яратиш;
- меҳнатни меъѐрлаштириш;
- бошқарувнинг техник воситалари, ахборот технологиялари, шахсий
компьютерлардан фойдаланиш;
- меҳнатни рағбатлантириш.
Кейинчалик (70 йилларнинг бошларида) бизнинг мамлакатимизда
БМИТҚ ривожланиш тенденцияларини акс эттирувчи “ташкилий
лойиҳалаштириш” тушунчаси пайдо бўлган. Ташкилий лойиҳалаштириш бу
бошқарув меҳнатини бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш
мақсадида МИТҚ талаблари ва замонавий ташкилий ва ҳисоблаш техникаси
базасида рационаллаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш
жараѐнидир. Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари
бўйича амалга ошириш таклиф қилинган:
бошқарув аппаратининг ташкилий ва вазифавий тузилишини
рационаллаштириш;
294
ишларнинг асосий ва энг оммавий турларини бажариш технологияси,
меҳнат шароитлари ва ходимларнинг иш вақтидан фойдаланишни
рационаллаштириш;
бошқарувнинг ушбу аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва
ҳужжатлар билан таъминлашни рационаллаштириш;
бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан
жиҳозланганлигини ошириш ва ходимлар меҳнатини автоматлаштириш.
Хорижда яна бошқарув меҳнатини такомиллаштириш(рационал-
лаштириш) жараѐнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади.
Масалан, АКШда “Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”,
“Бизнес жараѐнларнинг реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни
тадқиқот қилиш” ва “Ташкил қилиш ва усуллар” атамаларидан
фойдаланилади.
Бошқарув жараѐнларини такомиллаштириш зарурияти бизнинг
мамлакамизда хорижга нисбатан яқинда, яъни ХХ аср 50 йилларнинг охири
ва 60 йилларнинг бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий
бошқарувдаги инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларни ўсиши,
маъмурий(идора) ишининг ҳажмларини ўсиши, корхоналарда бошқарув
вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта,
жамоатчилик билан алоқалар ва х.к.) пайдо бўлиши, ахборотлар ва
ҳужжатлар айланиши ҳажмларини кескин ўсиши ва бунинг натижасида
бошқарув меҳнатини аниқ ташкил қилиш, бошқарув жараѐнларини
рационаллаштириш, яъни бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича
мажмуавий ҳаракатлар зарурлиги билан боғлайдилар.
Раҳбар, мутахассис ишини рационал ташкил қилиш барча бажари-
лаѐтган ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда
назорат қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо
қилади. Бу иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва
бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш бўйича тадбирларнинг
асосланган режаларини тузишга имкон беради. Раҳбарлар ва мутахассислар
295
меҳнатининг мазмуни ва иш вақти харажатларининг тузилишини ўрганиш
учун қўйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
- анкетали ва оғзаки сўровлар, у ходимнинг унинг меҳнати қанчалик
рационал ташкил қилинганлиги ҳақидаги фикрини ўрганиш мақсадида
ўтказилади: ходимнинг нуқтаи назаридан унинг вазифаси аниқ белгилаб
берилганми, унга ўз вазифасига кирмаган ишларни бажаришга тўғри
келганми (қандай ва қанча вақтда), унинг иши режалаштириладими ва
режадан ташқари ишларнинг салмоғи қандай, иш вақтини йўқотилишлари
борми (уларнинг миқдори, сабаблари), ишда механизация ва ташкилий
техниканинг воситалари қўлланиладими (улардан фойдаланиш), ходимни
унинг иш жойини ташкил қилиниши ва меҳнат шароитлари қаноатлан-
тирадими ва , ниҳоят, ходимда меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш
ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар борми;
- иш вақтининг суратини олиш, у кузатишларининг режалаштирил-
ган даври давомида унинг харажатларининг тузимини белгилаш учун
қўлланилади. Бунда иш вақти сарфланишини ўрганиш вақтнинг барча
истисносиз сарфланишини уларнинг ҳақиқий изчиллиги тартибда кузатиш ва
ўлчаш йўли билан ўтказилади. Иш вақтини суратга олиш махсус ажратилган
шахс томонидан ўтказилади,у ѐппасига (яъни , бутун иш куни давомида) ѐки
танловли бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда иш вақтини алоҳида вазифалар (иш
турлари) бўйича, шу жумладан такрорланувчиларн, ҳамда ишнинг алоҳида
давралари (даврлари) бўйича ўрганилади;
- иш вақтини ўзини ўзи суратга олишда иш вақтини сарфланишини
ҳисобга олиш бевосита МИТҚ хизматлари раҳбарлиги остида ишловчилар
томонидан амалга оширилади. У ўзини ўзи суратга олишнинг махсус
варақчалари ѐрдамида олиб борилади, унда барча бажариладиган ишлар ѐки
соатнинг маълум қисмини ташкил қилувчи қайд этилган оралиқлардаги
танаффуслар рўйхатга олинади;
- бир зумли кузатишлар усули, ҳар хил категорияли МТХ ва
хизматчилар меҳнатининг мазмуни ва иш вақтини сарфланишини ўрганиш
296
учун қўлланилади. Кузатишларни ўтказиш тамойили ва услубиѐти ишчилар
меҳнатини сарфланишини ўрганиш кабидир, фақат баъзи бир хусусиятлар
мавжуд. МТХ ва мутахассислар меҳнатига нисбатан қайд этиш пайти деб
кузатилувчини кузатувчи назар доирасига тушган пайтини ҳисоблаш керак
.Ходим иш жойида йўқ бўлганда кузатувчи уни йўқ бўлганлиги сабаблари
ҳақидаги маълумотларини қайд дафтарда қилинган ѐзуви бўйича олиши
мумкин.
Меҳнатнинг мазмуни ва вақтни сарфланиши тузилишини ўрганишнинг
ҳар бир усулини маълум шароитлар учун қўллаш мумкин, у тегишли
афзалликлар ва камчиликларга эга (9.1. жадвал)
9.1. жадвал
Хизматчилар меҳнатининг мазмуни ва иш вақтлари сарфланишини
ўрганишнинг ҳар хил усулларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги
Усул
Қўллашнинг мақсадга
мувофиқлиги
Афзалликлари Фойдаланишдаги қи-
йинчиликлари ва кам-
чиликлари
Иш вақти-
ни ўзини
ўзи
суратга
олиш (меҳ-
нат эле-
ментлари-
нинг рўй-
хатисиз)
Ишни ташкил қилиш-
нинг бошланғич ўрга-
нишида.
Меҳнатнинг мазмуни
ва иш вақти сарфла-
нишини бир вақтда
ўрганишда.
Анкета суровлари эле-
ментларига эга тадқи-
қотларнинг кичик кў-
ламларида
Тежамли
Маълумотларни гу-
руҳларга ажратиш ва
ишлаб чиқишдаги му-
раккаблик. Натижа-
ларнинг етарлича аниқ
эмаслиги.
Ходимнинг айби бўйи-
ча иш вақтини йўқоти-
лишини тўлиқ аниқла-
майди
Иш вақти-
ни ўзини
ўзи сурат-
Меҳнатнинг мазмуни-
ни олдиндан ўрганиш
шароитларида.
Кўп меҳнат
талаб қилмай-
ди, тежамли
Натижаларнинг етар-
лича аниқ эмаслиги.
Ходимнинг айби бўйи-
297
га олиш
(меҳнат
элементла-
рининг
рўйхати
билан иш
вақтини
суратга
олиш)
Тадқиқотларнинг
каттароқ кўламларида.
Меҳнатнинг мазмуни-
ни олдиндан ўрганиш
шароитларида
маълумотлар-
ни ишлаб чи-
қишда қулай.
Натижалар-
нинг ўзини
ўзи суратга
олишга қара-
ганда катта-
роқ аниқлиги
Бошқа усул-
лар билан
олинган
маълумотлар-
ни назорат қи-
лиш учун
фойдаланиш
мумкин
ча иш вақтини йўқоти-
лишини тўлиқ аниқла-
майди.
Тежамли эмас,
ўтказиш кўп меҳнат
талаб қилади, ходим-
ларга қониқарсиз таъ-
сир кўрсатади
Бир зумли
кузатиш
усули
Оммавий кузатишлар-
да танлаб олиш усули
каби қўлланилади.
Меҳнатни ташкил қи-
лишни бошқа усулла-
ри билан олдиндан ўр-
ганиш мақсадга муво-
фиқдир.
Бошқа усуллар билан
олинган натижаларни
назорат қилиш усули
каби қўлланилади
Натижалар-
нинг етарлича
аниқлиги,
тежамлиги
Кўзатувчиларнинг
юқори малакасини та-
лаб қилади
Анкетали
ва оғзаки
сўровлар
Зарур бўлганда бево-
сита ишловчиларнинг
муаммолари ва улар-
нинг ҳал қилиш йўлла-
ри ҳақидаги фикрла -
рини аниқлаш
Сўралаѐтган-
лар тадқиқот-
нинг предмети
ва муаммони
ҳал қилиш
йўлларини
ғоятда чуқур
биладилар
Анкетани тузувчининг
юқори малакасини та-
лаб қилади.
Сўралилаѐтганларнинг
субъектив фикрига
асосланади
Do'stlaringiz bilan baham: |