N husanov m. Husanova r. Xo‘jaqulova


-topshiriq. Tahrir jarayonida muharrir va muallifning faoliyatiga e’tibor qarating, o‘zingiz bir kitobning mundarijasini tahlil qiling



Download 1,03 Mb.
bet51/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#1107
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87
2-topshiriq. Tahrir jarayonida muharrir va muallifning faoliyatiga e’tibor qarating, o‘zingiz bir kitobning mundarijasini tahlil qiling.
Tahrirda muallif maqsadi, asar g‘oyasi, hayotiy va badiiy haqiqat mantig‘i, qahramonlar xulqi kabilarning hisobga olinadi.
Tahrirda muallif va muharrir munosabatlari, mualliflik huquqi va muharrirning matniga aralashish imkoniyatlari mavjud.
Muharrir faoliyatining bir jihati kitob nomi, unvoni haqidagi ma’lumotlar va nashriyot bildirgichlari majmuini tuzish va rasmiylashtirishdan iborat.
Muharrir kitob bildirgich ma’lumotlarini tuzish va tahrir qilish jarayonida qo‘yidagilarga alohida e’tibor beradi:
1.Annotatsiya. 2. So‘z boshi. 3. Kirish. 4. Tarjimai hol. 5. Xotima. 6. Sharh va izohlar. 7. Eslatma va ilovalar. 8. Lugat va bibliografik ko‘rsatgichlar. 9. Adabiyotlar ro‘yxati. 10. Voqea hodisalar taqvimi (xronologik ko‘rsatgichlar. 11. Shartli qisqartmalar. 12. Mundarija.
Tahrir etuvchi uchun uch-to‘rtta so‘zni qo‘shish yoki to‘rt-beshta jumlani bitta gap shakliga keltirish yetakchi maqsad emas. Qalamga olingan mavzu qanday qilinsa, ixcham, lo‘nda shaklda egasiga etadi. Muharrirning qisqartirishi quyidagi mezonlarda aks etadi.
1. Muallifning yangilik orqali maqsadini aniqlash. Keyingi
qisqartirishlar esa ana shunga asoslanadi.

  1. So‘z o‘rniga boshqa birini qo‘llash, almashtirish. Bunda fikrniig ta’sirliligi va ifodaliligi nazarda tutiladi. Muharrir bu o‘rinda so‘z sinchisi vazifasini o‘taydi.

  2. Jumladagi ayrim cho‘ziq ibora va birikmalarni yaxlitlashtirish, ba’zi so‘zlardan voz kechish.

4. Bir abzas ichida bor bo‘lgan jumlalarni fikriy bog‘liqligiga qarab umumlashtirish.
3-topshiriq. Matnni lotin imlosiga aylantiring, tahrir bo‘yicha olgan bilimlaringizga tayanib matnni qisqartiring.
VII ҚОИДА
ПУЛДОРЛИК САНЪАТИ
НАРХЛАР АРЗОНЛИГИДА СОТИБ ОЛИНГ, ҚИММАТЛИГИДА СОТИНГ
Мазкур қоида бор-йўғи бир нечта жумладан таркиб топади. Бироқ, агар сиз, уни амалиётга татбиқ қила билсангиз, бутун бошли сарватга эга бўласиз. Бу ҳақда гапириш осон. Бироқ, унга журъат қиладиган одам мингтадан битта ё топилади, ёки йўқ.
Деярли ҳамма оломонга қараб сотиб олади ва сотади. Ҳатто биржа ва пул бозори ҳам оломонга қарамдир. Банкир ва биржа корчалонлари ҳам мустақил қарор қабул қила олмайдилар.
Маблағ бозорида ҳамиша икки хил оломонни кўрасиз. Сотиб олувчи ва сотувчи оломон. Бу бозорга кирган ҳар қандай одам ўзи истамаган ҳолда каттароқ оломонга қўшилади. Зиёнга юз тутишнинг энг асосий сабабларидан биттаси шу.
Ҳаммамиз, ҳеч бўлмаганда аксариятимиз пода инстинктига тобемиз. Биз поданинг орқасидан, худди жониворларга ўхшаб эргашиб кетаверамиз. Ҳамма нима қилса, биз ҳам шуни қиламиз, чунки осон ва қулай. Биз тентак ёки такаббур деган ном чиқаришдан қўрқамиз.
Бир сўз билан айтганда ОҚИМГА ҚАРАБ СУЗАМИЗ. Молия соҳасида ҳам ўзимизни худди сиёсат, дин ёки жамоат ишларидаги каби пассив намоён қиламиз. Қўшниларимиз, атрофимиздагилар ҳамда матбуотнинг ўз устимиздан кулишига йўл қўйиб берамиз.
ҲАММАДАН ҲАМ кўпроғи МАТБУОТНИ. Бизни оломонга кўниктирган ҳам айнан матбуотдир. Муҳаррир ва репортёрлар ақл билан бошқаларга қараганда камроқ ўйлайдилар. Улар том маънода сафсата сотадилар. Улар, билсалар ҳам, билмасалар ҳам ҳар куни бир нарса дейишлари керак. Бундай сафсатабозлик оломонни ўз таъсири остига олади. Кўпчилик фақат ўқийди, мулоҳаза қилмайди. Шунинг учун ҳам Матбуот оломонни осонгина ўз томонига ағдариб олиши мумкин.
Қизиқ ва албатта, унчалик ишонарли бўлмаган бир факт: аксарият кишилар бутун ҳаётлари давомида – бешикдан то қабргача: биронта мустақил қарор қабул қилмайдилар. Бутун умр оломоннинг орқасидан таъқиб қиладилар. Уларнинг онгида “шу тинчроқ” деган бир мараз тушунча ўрнашиб қолган.
Сиёсатда ва ўзаро муносабатларда шундай. Бироқ Молияда бундай эмас. Молия соҳасида ОЛОМОН ҲАМИША ЮТҚАЗАДИ. Бу ҳақиқатни биладиганлар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Шунинг учун ҳам ютадиганлар ҳамиша кам. Ва улар бунга оломонни эмас, нархни таъқиб қилганлари туфайли эришадилар. Молия – сиёсатнинг акси. Буни камдан-кам ишбилармон англаб етади. Молия иши жуда кам ҳолларда кўпчиликни ташвишлантиради. Нархлар ҳеч қачон овоз бериш йўли билан белгиланмайди.
Айни пайтда жамоатчилик фикрининг нарх тебранишига олиб келиши ҳам тўғридир. Ўнта одам қандайдир бир компаниянинг акцияларини сотмоқчи бўлса ва харидорлар бор-йўғи беш киши бўлса, акциянинг нархи ўз-ўзидан тушади. Аксинча, яъни сотувчилар беш киши ва олувчилар йигирма кишидан иборат бўлгани тақдирда ҳам нарх табиий равишда кўтарилади. Бироқ ақлли одам оломонга қўшилиб олмайди ҳам, сотмайди ҳам. У бир четда туриб кузатади ва нархнинг тебранишидан фойдаланади.
Сиёсатда кўпчиликка қўшилсангиз ютасиз. Молияда эса, агар пул қўйиш ва олиб-сотиш санъатини ўрганмоқчи бўлсангиз, озчилик тарафда турганингиз маъқул. Ҳеч қачон сотувчилардан олувчилар кўп бўлган пайт ола кўрманг. Акс ҳолда ортиқча пул тўлашга мажбур бўласиз. Ҳеч қачон олувчилардан сотувчилар кўп бўлган ҳолларда сота кўрманг. Акс тақдирда сариқ чақага ҳам эга бўлмайсиз. Шу ўринда бир миллионернинг сўзларини эсладим: “ҚИШДА ЎЗИНГГА ПОХОЛ ШЛЯПА СОТИБ ОЛ”. Сотиш удум бўлган пайт сотиб олинг, сотиб олиш удум бўлганида эса, сотинг.
Нархлар беқарордир. Шов-шув ва депрессия ҳамма вақт бор. Ҳар бир шов-шув ўз орқасидан депрессияни, ҳар бир депрессия эса шов-шувни эргаштириб келади. Оломон фақат бугунги кун ҳақида ўйлайди. Худди шунинг учун ҳам кўпчилик қимматига олиб, арзонига сотади. Уларнинг назарида бозордаги ҳолат ўзгармасдан қолаваерадигандай туюлади.
Кўпчилик шов-шувга нисбатан оптимистик ва депрессияга нисбатан пессимист бўлади. Албатта, бунинг ажабланарли жойи йўқ. Бироқ, пул қиладиган одам бутунлай терс кайфиятда, яъни шов-шув пайтида пессимистик, депрессия пайтида оптимистик кайфиятда бўлгани маъқул.
ҲАММА ВАҚТ, БИР НАРСА СОТИБ ОЛГУДЕК БЎЛСАНГИЗ, ПЕССИМИСТЛАРДАН СОТИБ ОЛИНГ. МАБОДО СОТГУДЕК БЎЛСАНГИЗ, ОПТИМИСТЛАРГА СОТИНГ. Еттинчи қоиданинг моҳияти худди шунда. Бу – оломонга қўшилмаслик ва нархларнинг ўзгаришига сабаб бўладиган имкониятлардан фойдаланиш, демакдир. Ўзида ана шундай жасоратни топа олган инсонлар бойлик ва эгалик ҳуқуқини қўлга киритадилар. Улар бозорни БАРҚАРОРЛАШТИРУВЧИЛАРДИР. Улар бозорни оломон ваҳимага тушиб, ҳамма нарсани остин-устун қилиб юборадиган ҳолатлардан сақлайдилар. Одатда, ҳар қандай оломон ана шундай ҳаракат қилади.
Биржадан, мустақил ишбилармонларни сиқиб чиқаринг-чи, нима бўлар экан, у бир йил ўтмай ёпилади. Шов-шув ёки депрессияга дош беролмайди. Ҳар қандай оломонни БАРАҚАРОР ҳолга келтириш керак. Раҳбарликнинг моҳияти ана шунда; оломонни сиёсатда қандай бўлса, биржада ҳам шундай жиловлаш керак. Матбуотнинг мақсади оломонни жунбушга келтириш бўлса, ақлли ва кучли биржа корчалонининг вазифаси аксинча, оломонни танчлантириш ва фикрлашга ўргатиш. Баъзан бу иш учун унга ҳақ ҳам тўлашади.
Инсон табиатининг жумбоқларидан бири шундаки, нархлар юқори пайтида биз улар яна кўтарилади, деб ўйлаймиз. Арзонлигида эса яна арзонлашади, деган хаёлга борамиз. Ҳолбуки, аксинча бўлади. Қандайдир молнинг нархи ошса, бу унинг яқин кунларда арзонлашажагидан далолатдир. Арзонлашадиган бўлса, демакки, унинг нархи тезда кўтарилажак.
Нархлар ҳамиша баланд-паст бўлади. Унга бутун ер юзида содир бўлаётган ҳодиса, умид ва қўрқув ўз таъсирини ўтказади. Нархлар тушиб-кўтарилиб туради. Бироқ камдан-кам ҳоллардагина бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Одатда, оломон психологиясида умид ҳам, қўрқув ҳам бўртиб кўринади. Шов-шув тиниши билан нархлар ҳам ўзининг қиймат даражасига қайтади.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish