4-Мавзу: Оила ижтимоий институт сифатида.
Режа:
1. Оиланинг социал моҳияти ҳамда унинг ахлоқий ва ҳуқуқий асослари.
2. Оиланинг функциялари ва унинг типлари.
3.Ҳозирги даврда оила ривожидаги социал хусусиятлар.
4.Ўзбекицон Республикасида никоҳ ва оила муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги социал тадбирлар
1-саволнинг баёни:
Фанда оилага қуйидагича таъриф берилади: «Оила – инсонларнинг табиий биологик, никоҳ, қон-қариндошлик, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавият муносабатларига асосланган, турмуш бирлиги ва ўзаро жавобгарлик ҳис-туйғулари орқали боғланган ижтимоий гуруҳдир».
Оила – кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик ҳужайраси, ижтимоий – маданий организм. Оила – кишиларнинг табиий – биологик (жинсий муносабатлар, уй – рўзғорни бошқариш), ҳуқуқий (масалан, никоҳни фуқаролик ҳолатларида қайд этиш), маънавий (ер-хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги севги, меҳр-муҳаббат туйғуси ва шу кабилар) муносабатларига асосланган бирлик.
Никоҳ ва оила муносабатлари қадимги даврлардан бошлаб илмий тадқиқотлар манбаининг бир йўналишини акс эттириб, социал тизимни ташкил этувчи социал инциутларнинг алоҳида фукцияга эга бўлган бир бўлаги ҳисобланади.
Маълумки, ҳар бир социал инцитут ўзига хос функцияни бажаришга йўналтирилгандир. Турли йўналишдаги социологлар бу социал инцитутларнинг алоҳида функцияларини ўрганишга киришиб, классификациялашга уринганлар.
Бу соҳада анча тўлиқ ва қизиқарли маълумотларни социологлар С.Липсет, Д.Ландберг ва бошқаларнинг «Инцитуционал мактаб» социологияси манбаларидан олишимиз мумкин. Ана шу социал инцитутлардан бири оила ҳисобланади. Классик социологларнинг назарияларида социал инцитутлар амал қилишига кўра иккига ажратиб кўрсатилган: Оддий ва мурккаб. Оддий социал инциутнинг классик мисолида оила инцитутини кўриб чиқишимиз мумкин. А.Г. Харчевнинг маълумотига кўра оила кишиларнинг никох ва қон-қариндошлик хусусиятига кўра бирлашмаси бўлиб, ижтимоий турмушни шакллантириш ва биргаликдаги жавобгарликларига кўра боғланган бўғиндир.
1857-1929 йилларда яшаб ижод этган Америка социологи ва иқтисодчиси Т.Вебленнинг социал инцитутлар ҳақидаги концепцияси асосида функционал ёндашувларни кўриш мумкин. Бунга кўра оила – жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш функциясини бажарувчи инцитутлар ҳисобланади.
Бу масалаларни биз А.Миллернинг концепцияларида ҳам кўришимиз мумкин (1914-1973). Ўз даврида М.Вебер ҳам социал инцитутлар ва уларнинг функциялари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган. О.Конт ўз социологик назарияларида оилани жамиятнинг бирламчи асоси сифатида қараб чиқади ва унинг келиб чиқишини инсоний муносабатлардаги табиий ҳолат деб изоҳлайди.
О.Контнинг фикрича: оилада ижтимоий муносабатларнинг барча кўринишлари ўз аксини топади, яъни нотенглик (авлодлар ва жинслар ўртасида), тобелик (оила аъзолари ўртасидаги, оила бошлиғи, катталар) ва ҳоказо.
Шунга кўра оила бир кичик давлат бўлиб, у давлатнинг шаклланиш асоси, унинг модели, оила социал функциялари эса - жамият функцияларини акс эттиради.
П.Сорокин ўзининг социологик тадқиқотларида оилавий келишмовчиликлар, уларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида кенг тўхталиб ўтган.
Л.Призберг ўзининг Социал конфликтлар (1982 й.) асарида оилавий келишмовчиликлар ва уларнинг оқибати, жамият тараққиётига таъсири ҳақида маълумотлар келтириб, уларнинг олдини олиш ва оқибатларига қарши курашиш жамият олдига қўйиладиган муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаган.
Оиланинг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил қилади (асосийлари):
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклорацияси (1948 йил 10 декабръ) 16-моддада берилган.
Ўзбекицон Республикасининг Концитуцияси 63-66-моддаларда баён этилган.
Ўзбекицон Республикасининг Оила Кодекси (1998 йил 30 апрелда қабул қилинган) 8 бўлим, 238 моддадан иборат.
Ва бошқа шулар доирасида қабул қилинган норматив ҳужжатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |