Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet35/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

2-саволнинг баёни:
Ўзбекицон Республикаси Концитуцияси (63-модда)да таъкидланганидек, “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”.
Никоҳ ва оила социологияси ўз мазмунига кўра жуда кенг қўлламга эга бўлиб, ҳозирги замон оила-никоҳ муносабатларининг барча жиҳатларини ўз ичига олади. Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг таркиб топа бориши оила-никоҳ муносабатларида ҳам жиддий ўзгаришларни, оилавий муносабатларда вужудга келаётган янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, уларнинг ичида оила-никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий-юридик йўналиши, ахлоқий-ецетик, оила ва ислом дини, оила ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш муаммоси, оила сони, таркиби ва тузилиши, оиланинг моддий-иқтисодий таъминоти, турмуш даражаси, оилада эр-хотиннинг ўрни ва роли, оиладаги руҳий муҳит, оилавий можаролар ва ажралишлар, уларни келтириб чиқарадиган сабаблар, ёш оилалар ва уларнинг аҳволи каби йўналишлар муҳим социологик тадқиқот объекти бўлиб келмоқда.
Аслида оиланинг вужудга келиши ва шаклланишида қуйидаги оила турлари мажуд бўлган:
Группавий оила: ибтидоий жамоа тузумида эр-хотин умумий бўлган.
Патриархал оила: жуфт оила билан моногом оила ўртасидаги оралиқ шаклида бўлган.
Моногом оила: бир никоҳли (ҳозирги) оила вужудга келган.
Оила-никоҳ социологияси турмуш тарзи социологияси билан узвий боғлиқ ҳолда олиб қараб ўрганилади. Зеро, оила билан боғлиқ бўлган барча масалалар кишилар турмуш тарзи таркибига киради. Аммо, оила жамиятнинг кичик ячейкаси сифатида махсус социологик тадқиқотга муҳтож. Шунинг учун ҳам оила-никоҳ социологияси махсус социологик назария сифатида ҳозирги давр жамият ижтимоий ҳаётини илмий жиҳатдан ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги кунда жаҳон мамлакатларида никоҳнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Моногом никоҳ. Никоҳнинг бу тури энг кўп тарқалган бўлиб, 2 та шахс ўртасида амалга оширилади.
Полигиния никоҳ. Юнонча поли – кўпчилик, гиния – никоҳ, яъни битта эркакнинг бир неча аёллар билан қонуний никоҳда турилишидир. Бу кўпроқ араб мамлакатларида бор.
Полиандрия никоҳ. Бунда битта аёл бир неча эркаклар билан никоҳда бўлиши мумкин.
Оила-никоҳ муносабатларининг асосий социологик тушунчаларига қуйидагилар киради: Оилавий ҳаёт шароити, оила таркиби, оила функцияси, оила турмуш тарзи, оилавий мафкура ва бошқалар.
Бу тушунчалар оила-никоҳ муносабатларининг энг муҳим жиҳатларини ўзида ифодалайди.
Оила жамият ижтимоий таркибининг муҳим элементи сифатида ўзига хос ижтимоий вазифаларни бажаради. Оиланинг ижтимоий вазифаси (функцияси) деганда, оила ва унинг аъзолари ҳаёт фаолияти, фаолликни намоён қилиш усулига бағишланади. Уларга қуйидагилар киради: биологик кўпайиш, тарбиявий, хўжалик-иқтисодий, ўзаро ёрдам, коммуникатив, регулятив кабилар.
Оиланинг функциялари, асосан қуйидагилардан иборат: 1. Авлодни давом эттириш. 2. Болалар тўғрисида ғамхўрлик. 3. Иқтисодий функция ёки уй-хўжалик ишларини юритиш. 4. Қариялар тўғрисида ғамхўрлик. 5. Бурч ва мажбуриятларни ҳис қилиш. 6. Муомала талабларини қондириш. 7. Бўш вақтдан унумли фойдаланиш.
Айниқса, оилада бола тарбияси, кексаларга ёрдам, меҳнатга лаёқатини йўқотганларга ғамхўрлик қилиш, оилавий анъаналарни сақлаш ва маънавий муносабатларни тартибга солиш каби муҳим аҳамиятга эга ижтимоий муносабатлар мужассамлашгандир. Оилада “вояга этган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”.
Шундай қилиб, “Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-еҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади”.
Ҳозирда, турли мамлакатларда, жумладан Ўзбекицон Республикасида ҳам оиланинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш функциясининг салмоғи янада ортмоқда. Бозор муносабатларининг таркиб топиши натижасида бу функциянинг бажарилиши, оиланинг бошқа функцияларининг фаол амал қилишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Масалан, оилавий кичик корхоналар, уцахоналар, кооперативлар, оилавий фермер хўжаликлари, ижара пудратлари каби ишлаб чиқариш функциясининг амал қилиши билан жамият тараққиётида нафақат иқтисодий жиҳатдан аҳамиятлироқдир, кўп жиҳатдан аҳолини ижтимоий фойдали меҳнат билан банд қилиш, хўжалик учун зарур моллар билан таъминлаш (хўжалик - иқтисодий функцияси), болаларда ёшликдан меҳнат кўникмаларини шакллантириш (тарбиявий функцияси) ижтимоий-психологик (ўзаро ёрдам функцияси), оила бюджетини таъминлайди. Эр-хотин ва фарзандлар ўртасидаги руҳий уйғунлик (коммуникатив функцияси) меҳр- оқибат муносабатларини янада оширади.
Оила асосини никоҳ муносабатлари ташкил қилади. Никоҳ – бу тарихан вужудга келган эр ва хотин ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий-ахлоқий шаклидир. Никоҳ орқали жамият эр-хотиннинг ўзаро жинсий ҳаётини тартибга солади ва уларнинг оиладаги ҳуқуқ-бурчларини қонунлаштиради. Шу билан бирга, оила никоҳга нисбатан янада мураккаброқ бўлиб, нафақат эр-хотинни, балки уларнинг фарзандларини ва шу оила таркибига кирувчи қариндошларни ҳам ўз ичига олади.
Оила-никоҳ муносабатларининг асосий принциплари:
Якка никоҳлик тамойили (фақат битта).
Никоҳнинг ихтиёрийлиги.
Ажралишнинг эркинлиги (давлат томонидан назорат қилинади).
Оила ва оилавий муносабатларда эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлиги.
Болаларни биргаликда тарбиялаш томойили.
Оила ижтимоий инцитут сифатида муайян даражаларга эга бўлади. Дацлаб, эр-хотиннинг никоҳдан ўтиши оқибатида оила вужудга келади. Биринчи фарзанднинг дунёга келиши эса - болали оилани юзага келтиради. Бу ҳолат оилани янада мустаҳкамлайди. Ҳаттоки, бир-бирларини севиб қурилган оила ҳам, агарда фарзандли бўлмаса, мустаҳкам бўла олмайди, бундан кўриниб турибдики, оиланинг авлод қолдиришлик функцияси жамият ҳаётида ҳам, оила мустаҳкамлигини сақлашда ҳам муҳим ролъ ўйнайди. Оиланинг яна бир даражаси - кўп болали оилалар сони ҳозирга келиб, маълум ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири билан борган сари камайиб кетмоқда.
Оила типининг муҳим белгилари қуйидагилар ҳисобланади: оила аъзоларининг ёши, оиладаги бола сони, мураккаб оилалар, бундай оилалар бизнинг шароитимизда кўплаб учрайди. Бунадай оила таркиби бир неча - икки ёки ундан ортиқ никоҳли жуфтдан иборат бўлади. Республикада оиланинг ўртача сони 5,5 кишидан иборат, бир қанча вилоятларда эса 6 кишидан иборат, бу кўрсаткич МДҲнинг Эвропа қисмидаги мамлакатларида 3,2 кишини ташкил этади.
Давлатнинг вужудга келиши билан оилавий ҳаётни бошқариш ҳуқуқий ҳарактерга эга бўлган. Никоҳни юридик жиҳатдан расмийлаштириш нафақат эр-хотин олдига, балки давлат олдига ҳам муайян жавобгарлик (бурч, вазифа, маъсулият) қўяди. Шундан бошлаб оилавий муносабатлар муаммоларини назорат қилиш, ҳуқуқий жиҳатдан бошқариш давлат зиммасига юклатилади.
Никоҳ мунсабатларини, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини ўрганиш жамият ижтимоий таркибининг ижобий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Оддий бир мисол: диний муносабатлар асосида, аввал никоҳ муқаддас ҳисобланар эди. Собиқ тоталитар тузум асорати сифатида биз бу масаланинг анча кейинги ўринлардан бирига сурилиб қолганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish