Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet31/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

2-саволнинг баёни:
1. Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий (783-850) - Марказий Осиёнинг жаҳонга машҳур олимларидан бири. У қомусий олим сифатида дунёга танилади. Кўпроқ Боғдодда яшаган. Халифа Маъмун раҳнамолигида Шарқнинг фанлар академияси – Байтул-ҳикма» («Донишмандлар уйи»)да ишлади. У бу эрда жуда кўплаб математик, ацрономик кузатишлар олиб борди. Хоразмий “Илмлар калитлари” асарида илмларни 2 қисмга: 1) анъанавий араб илмлари ва 2) ажам (араб бўлмаган) илмларга ажратган. Хоразмий алгебра фанининг асосчисидир «Алгебра» сўзи у томонидан кашф этилган, тенгламаларни эчиш методи эса «алжабр» билан боғлиқдир.
2. Абу Наср Форобий (873–950). У ўзининг кўплаб ижтимоий фикрлари билан социологик билимлар ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг «Фозил шаҳар аҳолиси қарашлари ҳақида китоб», «Сиёсат ал-Мадания» каби асарларида олижаноб жамият, адолатли тузум, одил ҳукмдорлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар баён этилган. У ўзи яшаган даврнинг ижтимоий тизимини, унинг зиддиятлари ва бу зидддятларнинг келиб чиқишидаги муаммоларни назарий жиҳатдан таҳлил қилишга уринган. Форобий социологияга доир қуйидаги ўгитларни ёзиб қолдирган:
1) Турли масалалар хусусида фикр юритиш, уларнинг таркиби, фарқи, эҳтимоли ва мутлоқ мулоҳазаларни тиник, пухта таҳлил этиш.
2) Кескин ва мутлақ (яъни эътирозга ўрин қолдирмайдиган) мулоҳаза хусусида фикр юритиш.
3) Бир-бирига қарама-қарши бўлган ва бўлмаган фарқли мулоҳа-залар хусусида фикрлаш, уларнинг қандай ҳолатларда қарама-қарши кучга айланиб қолишини ўрганиш.
4) Бир-бирига қарама-қарши бўлган фикрлар, мулоҳазаларнинг қандай кўринишларга эга эканлигини қайд этиш.
5) Ҳақиқий мезон асосида ҳар бир мулоҳазанинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириш ва уларнинг қандай аҳволдалигини ўйлаб кўриш.
6) Ўзгарувчан, ўзгармас ва ўзгарувчи мулоҳозаларнинг ўзгариш маъно ва сабабларини билиб олиш.
7) Маълум бўлган умумий фикрдан келиб чиқмайдиган мулоҳаза кўринишлари хусусида фикрга эга бўлиш.
8) Фикр-қарашлар таърифи, уларнинг нималар асосида туриши, таркиб топганлигини, эҳтимолли ва мутлақ фикр-қарашлар ҳақида илмий тасаввурларга эга бўлиш лозим.
Демак, ҳар қандай социолог:
а) ижтимоий фикр ва
б) ҳар бир индивид фикрини таҳлил ва синтездан ўтказиши керак.
Форобий фикрича, давлат - ижтимоий тизимни бошқарувчи ташкилот, уни муваффақиятли бошқариш эса кўп жиҳатдан давлат бошлиғи, ҳокимнинг фазилатларига боғлиқ. «Фозиллар шаҳрининг биринчи бошлиғи - шу шаҳар аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан 12 хислат, фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур», дейди. Булар:
1) ҳокимнинг тўрт мучали соғ-саломат бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни осон бажариши лозим;
2) нозик фаросатли, хотираси яхши, зеҳнли, фикрини равшан тушунтира оладиган, билим-маърифатга ҳавасли бўлиши;
3) таом еишда, ичимликда, аёлларга яқинлик қилишда очофат бўлмаслиги, ўзини тия оладиган бўлиши ва ҳақиқатни севадиган, ёлғон ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган, олийҳиммат бўлиши, олий ишларга интилиши зарур;
4) мол-дунё кетидан қувмайдиган;
5) табиатан адолатпарвар, ицибдод ва жабр-зулмни ёмон кўрувчи, саботли, журъатли, жасур бўлиш, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслик каби хислатлардир.
Форобий ўз замонасининг қомусий олимларидан бири бўлиб, илк бор тўлиқ илмлар таснифини яратди. Унинг «Китоб фи ихсо ал-улум ва ат-таъриф» («Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи») ёки қисқача номи «Ихсо ал-улум» («Илмлар таснифи») асарида илмлар қуйидагича тасниф қилинган: 1. Тил ҳақидаги. 2. Мантиқ. 3. Риёзиёт. 4. Табиий ва диний илмлар ёки метафизика. 5. Шаҳарларни бошқариш илми ёки сиёсат, фикҳ ва калом илмлари ва ҳ.к. Фаробий «Илмий санъатлар ҳақида»ги рисоласида илмларнинг қуйидаги таснифини келтиради: 1. Ҳаётни тартибга солувчи ва ҳаётий ишлар тўғрисидаги илмлар мажмуи. 2. Шариат: а) Қуръон. б) Қуръон талқини илми. в) Пайғамбарлар ривоятлари илми. г) Фикҳ, суннат ва буюрилган нарсалар. д) Хутба, ваъда бериш, фидойилик илмлари. е) Тушларни талқин қилиш илми. 3. Фалсафа. Араб илмлари: 1) Фикх.2) Калом.
3) Грамматика. 4) Иш юритиш. 5) Шеърият ва аруз. 6) Тарих. Араб(ларники) бўлмаган илмлар:1)Фалсафа. 2) Мантиқ 3) Тиб 4) Ҳисоб. 5) Ҳандаса 6) Илму-н-нужум (ацрономия).
7) Мусиқа. 8) Механика. 9) Кимё.
3. Абу Райҳон Беруний (973-1048). Беруний Марказий Осиёдагина эмас, балки умуман Шарқда, жаҳон фани ва маданияти тарихида ҳам энг улуғ ва буюк мутафаккирлардан ҳисобланади. У ўзинипг «Қадимги халқларлан қолган тарихий ёдгорликлар», «Минерология», «Ҳиндицон» каби асарларида ижтимоий ҳаёт масалаларини ёритган. «Минерология» асарининг муқаддимасида инсон ва унинг ижтимоий аҳволи, эрдаги бурчи, олижаноблиги, жамият ҳаёти, ижтимоий адолат тўғрисидаги қимматли фикрларни баён этган. Беруний том маънода ўз даври этносоциологи ҳам эди. «Қадимги халқлардан қолган тарихий ёлгорликлар» асарида турли халқлар: форслар, юнонлар, яҳудийлар, хрициан-моликийлар ва хрициан-нацурийлар, мажусийлар, собитлар, будпарац араблар, мусулмон араблар, турклар тўғрисида қимматли маълумотлар ёзиб қолдирган. «Ҳиндицон» китобида эса ҳинд жамиятининг ички тузилиши бу ердаги халқларнинг урф-одатлари, йил, ой ва тарихий саналари, оилавий муносабатлар, маросимлар, никоҳ масалалари тўғрисида ишончли фикрлар келтирган.
Беруний табиат, унда чексиз равишда рўй бериб турадиган табиий ҳодисалар, жараёнлар хусусида муҳим илмий-фалсафий ғояларни илгари суради ва исботлаб берди. Оламда бўлиб турадиган ўзгаришлар, яъни тузилиш ва бузилишларнинг, пайдо бўлиш ва йўқолишларнинг ўзига хос сабаблари борлиги ҳақида табиий-илмий ва социологик мулоҳазаларини ўртага ташлайди.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 1998 йили тарихчи олимлар билан учрашувда шундай деган эди: «Абу Райҳон Беруний бобомизнинг бундан ўн аср бурун айтган фикрларини эслатиб ўтмоқчиман: «Илм-фан кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш заруратидан пайдо бўлади».
4. Ибн Сино (980-1037) - Уйғониш даври маданиятининг йирик арбобларидан бири. У 400 дан ортиқ асар муаллифи эди. Унинг ёзган асарлари илм-фаннинг барча соҳаларига тааллуқлидир. Шундан 242 таси бизга этиб келган. Аллома асарларидан 80 таси фалсафа, илоҳиёт, тасаввуф, 43 таси табобат, 19 таси мантиқ, 26 таси эса руҳшуносликка бағишланган. У Шарқда «Шайхур-раис» - «Олимлар бошлиғи» деб ном олган. «Китоб аш шифо» («Даволаш китоби»), «Донишнома», «Нажоат», «Китоб ул инсоф» («Адолат китоби»), “Китоб ал-қонун фит тиб» («Тиб қонунлари китоби») ва бошқа асарлари бор. Ибн Сино ўзининг бир нечта фалсафий рисолаларида инсонлар ўртасидаги ижтимоий, маънавий, ахлоқий муносабатларни атрофлича ёритиб берган. Мутафаккирнинг “Соломон ва Ибсол”, “Юсуф қиссаси” каби асарлари бунга мисол бўла олади.
5. Ибн Холдун (Ибн Холдун Абдураҳмон Абу Зайд 1332-1406) араб тарихчиси ва мутафаккири. У ўзининг асарларида «Социология» (араб.илм ал-ижтимў) фанига оид дадил фикрларни ўртага ташлаган ва Шарқда ҳақли равишда шу фан асосчиларидан бири ҳисобланади. Унинг «Китоб ул-Ибар» (1370) асарининг муқаддима қисмида тарихий социологик назарияси баён этилган. У инсоният ижтимоий фикри тарихида биринчи бўлиб, жамият, унинг ички ривожланиш қонуниятлари ва тараққиёт анъаналари ҳақидаги фанни яратди. Шарқнинг этук социологи бўлган Ибн Халдун «Муқаддима» (1381) асарининг «Кириш» қисмидаги дацлабки бўлимни «Кишиларнинг умумий ижтимоий ҳаёти тўғрисида» деб номлаган. Ибн Халдун социологик таълимотининг асосий моҳияти қуйидагилардан иборат:
1) «Инсоният жамияти вужудга келишининг моҳияти сабаблари, мавжудлиги ва мазмунли ҳаёт кечиришнинг асосий шарт-шароитлари, аввало уларнинг (инсонларнинг) ўзаро муносабатларидан иборат бўлади.
2) Табиий физик-жуғрофий муҳитнинг ҳаётга таъсири жисмоний қиёфа ва кишиларнинг руҳиятида кўриниб, бу жараёнда икки - табиий жуғрофик ва ижтимоий муҳит бир-бири билан бевосита муносабат ва таъсирда бўлади.
3) Табийликдан юқори бўлган кучнинг жамият ҳаётига таъсири ва бу таъсирдан қутилиш имкониятлари.
4) Инсоният жамияти кишиларнинг ана шу бирикмаси бирлашмасининг натижасидир».
5) Бундай инсоният уюшмаларини бошлиқлар бошқаради ва унинг танланиши Аллоҳ томонидан эмас, балки инсоннинг ҳаёт воситаларига бўлган интилиш ва табиий эҳтиёжлари туфайли содир бўлади.
Ибн Халдундаги бу қарашнинг юнон файласуфлари Арацу ва бошқаларнинг «инсон сиёсий мажудотдир» деган ғоясидан фарқи ҳам шундадир.
6) Инсоннинг ижтимоий мавжудлигини унинг фақат маънавий табиатидан эмас, балки табиий эҳтиёжларидан келтириб чиқаради.
Кишилар мавжуд экан, уларнинг эҳтиёж ва интилишлари ўртасида фарқ бўлиши табиий ва айрим аҳоли гуруҳлари ҳамда шахслар ўртасида келишмовчилик, қарама-қарашликлар содир бўлади. Бу эса тартиб ўрнатиш ва ташкил қилиш ишларини ўртага қўядики, буни «ҳокимият» амалга оширади. Бу ғоя ҳам Ибн Халдун қарашларининг муҳим хулосаларидандир.
Ибн Халдун мулкни ва мулкий муносабатларни тартибга солувчи ва ҳимоя қилувчи куч эса давлатдир, деб ёзади.
Норозиликларнинг бош сабабчиси ҳукмрон синф вакилларининг адолацизлик ва зўравонликка асосланган сиёсати натижасидир. Унинг назарида шоҳ 2 тоифага: адолатли ва адолациз шоҳга бўлинади. Яхши ҳукмдор шундай ҳукмдорки, унинг сиёсати кучини халқи зўр-базўр сезади ва у ўз фуқаролари билан юмшоқ, адолатли муомалада бўлади. Чунки ўз сиёсатини адолат асосига қурган шоҳнинг фуқаролари кучли ва эркин бўлади, бунинг оқибатида улар қудратли яратувчи кучга айланадилар.
Шу боис мутафаккир шоҳларга маслаҳат бериб, халқ эркинлигини ҳаддан ортиқ бўғмасликка ва эркинлик беришга чақиради: «Агар тарбия куч ишлатиш, қўрқитиш йўли билан бўлар экан, у хоҳ ўқувчи, хоҳ қул, хоҳ хизматкор бўлсин, уларга қўрқинч таҳдид қилиб туради, натижада фуқаро руҳининг ўсишига халақит беради, ҳаракатчанликни сўндиради ва унинг ўрнига ялқовлик, алдаш, ёлғончиликни кучайтиради. Бу сифатлар айнан шу зўравонлик таъсирида содир бўлади. Улар қалби бефарқлик билан тўлади, яхши ва фазилатли сифатлар ўрнига аҳмоқона, ёмон сифатларни қабул қилиб, пацларнинг энг пацига айланади».
Шу боисдан ҳам мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Олий Мажлиснинг ХИВ сессиясида мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишини сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётини, янада эркинлаштириш ҳақидаги масалани кўтарганликлари бежиз эмас, албатта.
6. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1529) темурийлар сулоласининг энг буюк вакилларидан бири. Ҳиндицонда «Буюк мўғуллар» деб номланувчи салтанатни қурган, туркий, араб-мусулмон, форс-тожик, ҳинд маданияти, бадиий-фалсафий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий ва диний-тасаввуфий фикрига катта ҳисса қўшган мутафаккирдир.
Бобур ўзининг «Бобурнома» асарида ўз даври ижтимоий ҳаёти воқелигини, инсон шахси хусусиятларининг яхши ва ёмон томонлари, Андижондан -Ҳиндицонга қадар бўлган улкан ҳудудда яшаган халқларнинг ижтимоий жиҳатларини шахсий кузатишлари, илмий тадқиқотлари асосида ўрганган ва ёзиб қолдирган.
Хулоса қилиб айтганда, ИХ-ХИИ асрлар ва темурийлар даври маданият, санъат, адабиёт сингари ижтимоий, сиёсий, фалсафий фикрлар тараққиётида ҳам ўзига хос бир босқич бўлди.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish