2-Мавзу: Социология фанининг юзага келиши ва тараққий этиши.
Режа:
1.Антик дунё социологияси.
2. Шарқ мутафаккирларининг социологик қарашлари
3. Ғарбий европа ва XX аср социологияси.
1-саволнинг баёни:
Социологияни фан сифатида тасаввур этиш учун энг аввало, унинг вужудга келиши ва тарихий ривожланиш босқичларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ижтимоий ҳаётнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганишга қаратилган таълимотлар, қарашлар эрамиздан аввалги ИВ асрдаёқ юнон файласуфлари асарларида ёритилган.
1. Суқрот (ер.ав 470–399). У ҳақда Афлотунинг «Суқротни алқаб» асари бор, уни фақат шу асар орқали билиш мумкин. Сабаби, Суқрот ёзган асарлар бизга этиб келмаган. У омма орасида ижтимоий фикрлари билан донги кетган, обрў топган мутафаккир ҳисобланади . Суқрот «Ҳусндорлар ўз ҳуснларига доғ туширмаслик учун, хунуклар эса ўз хунуклигини ақл-заковатини тарбиялаш билан безамоқ учун тез-тез кўзгуга қараб турсинлар», дейди. У хотинига «Биз яшамоқ учун эймиз, бойлар эса овқат эмоқ учун яшайдилар» дейди. Суқротнинг ижтимоий қарашларини яна қуйидаги фикрлардан билса бўлади: “Ҳар қандай ёмонликнинг илдизи нодонликда», «Ҳақиқатни ўзингдан изла». «Ҳақиқатга баҳс орқали эришиш мумкин».
2. Афлотун (ер.ав 427–347). Унинг фалсафий қарашлари «Базм», «Теетет», «Федон» номли диалогларида, сиёсий қарашлари эса «Давлат», «Қонунлар» номли асарларида баён этилган. Афлотун фикрича оламда «ғоялар дунёси» бирламча бўлиб, моддий дунё эса унинг маҳсули, соясидир. «Ғоялар дунёси» замон ва маконга боғлиқ бўлмай, у мангу ҳаракациз ва ўзгармас, ҳақиқий дунёдир. «Ғоялар дунёси»да энг олий ғоя – яхшилик ва бахт ғояси – худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у билан боғлиқ.
3. Арацу (ер.ав. 384–322). Унинг «Метафизика» (ёки «Биринчи фалсафа»), «Физика», «Жон тўғрисида», «Аналитика», «Категориялар», «Сиёсат тўғрисида», «Риторика», «Етика» каби асарлари билан социологик анъаналар ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг таълимотича, жамиятнинг қул ва қул эгаларига бўлиниши, қулдорларнинг ҳукмронлиги ва қулларнинг қуллиги табиий ҳолатдир. Ахлоқий фазилатлар фақат эркин кишиларга, қул эгаларига хосдир. У халқни 2 йўл билан: қўрқув уруғини сочиб ҳамда меҳр-муҳаббат қозониб бошқариш мумкин дейди.
Платон ва Арицотелдан кейин Т. Гоббс, Ж. Локк, Ж. Милъ, Г. Лейбниц, Т. Кампанелла, Б. Паскалъ, Ш. Монтеске, Ж.Ж. Руссо, Ф. Гизо, Б. Концан, М. Вебер ва бошқалар жамият ва давлатни бошқаришдаги парламентаризм муаммоларига ўз муносабатларини билдирганлар.» Янги даврнинг машҳур мутафаккири «Ж. Локк ўз давридаёқ фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш инцитутлари генезиси хақида фикр юритар экан, халқ қонун чиқарувчи ҳокимият сенат, парламент деб ёки бошқа номда аташ мумкин бўлган муштарак орган қўлига берилмагунча на хавфсизликка, на хотиржамликка эга бўлмаган, на фуқаролик жамиятида яшаяпман деб ҳис эта олмаган» деб ёзган эди.
Таъкидлаш жоизки социал фикрлар ривожида диний таълимотлар ҳам муҳим ўрин тутган.
4. Будда (буддизм) - жаҳон динларидан бири бўлиб, асосан Ҳиндицон, Непал, Бирма, Японияда кенг тарқалган. У эр.ав 6-асрда Шимолий Ҳиндицонда ҳам ривожланган. Будда таълимотидаги социологик ғояларга кўра, инсон ҳаёти – ёвузлик ва азоб-уқубатдан иборат, азоб-уқубат чекишнинг сабаблари эса ицак ва эҳтиросдадир, ана шулардан қутилмоқ керак. Будда таклиф қилган «қутилиш» йўли диндор киши учун «тақводорликка интилиш» ва «яхшилик билан ҳаёт кечириш»га бориб тақалади.
5. Заратуштра (Зардўшт). Милод. ав 6-асрдан то милоднинг 3-асригача бўлган дуалицик дунёқараш марказида зардўштийлик таълимоти ётади. Зардуштлик фақат дин бўлиб қолмай, балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкураси, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-фалсафий қарашлари ифодаси ҳамдир. Зардўштийликнинг назарий асоси «Авецо» адабий ёдгорлиги ҳисобланади. «Авецо»да қадимги кишиларниннг табиат ва уни билиш йўллари ҳақидаги тасаввурлари умумий тарзда ифода этилган. «Авецо»да афсонавий тасаввурлар билан бирга кишиларнинг ҳаётий тажрибалари ҳам ўз ифодасини топган. Китобда инсон ва жамият, ижтимоий муносабатлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. «Авецо»да инсон, меҳнат деҳқончилик каби эзгу ишлар улуғланади.
Социал қарашлар тараққиётида қадимги Хитой социал ғоялари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
6. Конфуцийлик (551–479) - миллодан ав. В-ИИИ асрларда вужудга келган таълимотдир. У қадимги Хитойдаги ижтимоий-фалсафий фикр ривожига катта ҳисса қўшган. Бу таълимот Хитой, Бобил, Миср мамлакатларида кенг тарқалган. Конфуцийнинг фалсафий ва социологик қарашларида ахлоқий масалалар марказий ўринда туради. «Ҳамма одамлар бир-бирларидан фарқланадилар» -, янгини билиш учун - эскини ўрганиш керак», «мулоҳазасиз таълимот фойдасиздир, таълимоциз мулоҳоза бўлмайди» - деган фикрлар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |