Н. А. Самиғов, Ф. Д. Жўраева, Сайдуллаев А. Б



Download 11,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet480/526
Sana24.04.2022
Hajmi11,59 Mb.
#579687
1   ...   476   477   478   479   480   481   482   483   ...   526
Bog'liq
QMB UMK

Мис ва унинг қотишмалари
. Мис тоза ҳолда чўзилишдаги 
мустаҳкамлиги паст (200-250 МПа), зичлиги 8,9 г

см
3
, суюқланиш ҳарорати 
1083
0
С бўлган қизғиш рангли металл бўлиб, иссиқлик ва электр токини яхши 
ўтказади. Қурилиш материаллари сифатида мис соф ҳолда деярли 
ишлатилмайди, аммо мис асосидаги қотишмалардан кенг фойдаланилади. 
Латун (жез) мис ва рух (40%гача) қотишмаси бўлиб, таркибига 
легирловчи қўшимчалар сифатида алюминий, қўрғошин, никел, қалай ва 
марганец қўшилади. Латун кимёвий таркибига қараб томпак Л96 ва Л90 (88-
97% мис), ярим томпак Л80 ва Л85 (79-86% мис), латун Л 62, Л68, Л70 (62, 
68, 70% мис мутаносибликда), алюминийли латун ЛА 77-2, марганецли латун 
ЛМц 58-2, темир-марганецли латун ЛЖМц 59-1-1 ва никелли латун ЛН65-5 
турларга бўлинади. 
Бронза. 
Бронза мис ва қалай, марганец, алюминий, никел, кремний, 
бериллий ва бошқа элементлар қотишмасидир. Бронзанинг чўзилишдаги 
мустаҳкамлиги кимёвий таркибига қараб 150-800 МПа оралиғида бўлади. 
Қалайли бронза атмосфера, туз эритмалари ва кислоталарга чидамли
алюминийли бронза мустаҳкам ва кимёвий муҳитларга чидамли, кремнийли 
бронза едирилишга ва юқори ҳароратга бардошли бўлади. 


592 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
Қурилишда бронза санитария-техника буюмларининг металл қисмлари, 
фурнитуралар ва материаллар тайёрлашда ишлатилади. 
Рух-кўкимтир-оқ рангли металл бўлиб, коррозия муҳитига чидамли 
бўлади. Шунинг учун пўлат буюмларни рухлаш учун ишлатилади. 
Титан-кулранг-оқ рангли металл бўлиб, 1665
0
С суюқланади, зичлиги 
4,32-4,50 г

см
3
. Титан юзасида ҳосил бўлган оксид парда коррозия муҳитига, 
едирилишга чидамли бўлади. Титаннинг механик ва технологик хоссаларини 
яхшилаш мақсадида унинг таркибига легирловчи алюминий, молибден
ванадий, марганец, хром, кремний, темир ва бошқа металлар қўшилиши 
мумкин. Титан ВТ5, ВТ5-1, ВТ6, ВТ8, ВТ14, ОТ4 каби маркаларда бўлади. 
Титан қотишмаларининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 700-1400 МПа. Титан 
қотишмалари совуқ ва иссиқ ҳолда яхши деформацияланади, пайвандланади 
ва коррозия муҳитларига чидамли бўлади. 
Қўрғошин-кулранг-кўк рангли оғир металл бўлиб, қолипларга яхши 
қуйилади, прокатлаш мумкин. Қўрғошин кислоталарга бардошли, рентген 
нурларидан ҳимоялаш хусусиятига эга. Шунинг учун у махсус қурилишда 
ишлатилади. 

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   476   477   478   479   480   481   482   483   ...   526




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish