ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
боғлиқ: йирик қум учун-2,2, ўртача йирикликдаги қум учун-1,8 ва майда қум
учун-1,4.
Цементли аралаш қоришмаларнинг мустаҳкамлиги қоришма таркибига
киритиладиган оҳак ёки гилтупроқнинг миқдорига боғлиқ бўлади.
Аралаш
қоришмалар
мустаҳкамлиги
ва
пластификацияловчи
қўшимчалар (оҳак, гилтупроқ) миқдори ўртасидаги умумий боғлиқлик 8.2-
расмда келтирилган. Келтирилган графикларга биноан қоришмалар
таркибида майда тўлдиргични кўпайтириш мустаҳкамликнинг пасайишига
олиб келади.
Қурилиш қоришмалари 28 суткадаги сиқилишдаги мустаҳкамлик
чегарасига нисбатан қуйидаги маркаларга бўлинади: 4, 10, 25, 50, 75, 100,
150, 200 ва 300.
Нормал шароитда цементли қоришмалар мустаҳкамлиги бетон каби узоқ
муддат давомида ошиб бориши мумкин.
Цементли қоришмалар мустаҳкамлиги 7 сут 40-50%, 14сут 60-70%, 28
сут 100%, 90 сут 130% маркадаги мустаҳкамликка нисбатан ошиб бориши
мумкин.
Биноларнинг ташқи деворларига ғишт, тош теришда цемент-оҳакли ва
цемент-гилтупроқли аралаш 10, 25 ва 50 маркадаги қоришмалар ишлатилади.
Бино карнизлари, столбалари, дераза ва эшик устидаги ғишт ва тошлар
теришда 100 маркадаги қоришма ишлатилади.
Виброғишт панеллари тайёрлашда 75, 100, 150 маркадаги цементли ва
шлакли цемент асосидаги қоришмалар қўлланилади.
331
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
17.2-расм. Дисперс қўшимчаларнинг (оҳак, гилтупроқ) қоришма
мустаҳкамлигига таъсирини ифодаловчи умумий боғланиш
Цемент : қум (ҳажм бўйича): 1-1:3; 2-1:4; 3-1:5; 5-1:9.
Енгил бетондан тайёрланган панеллар чокларини беркитишда 50
маркадан кам бўлмаган, оғир бетон панеллар учун эса 100 маркадан кам
бўлмаган цементли монтаж қоришмалари ишлатилади.
Ер ости конструкцияларини ғишт ва тошдан барпо этишда, бетон
пойдевор блокларини теришда цемент сарфи қумнинг миқдорига нисбатан
камида 75-125 кг
м
3
бўлиши керак.
Юқори намликдаги грунтларда ва ер ости сувларидан пастда жойлашган
бино қисмларида териш ишларини олиб боришда актив минерал қўшимчали
портландцемент ёки шлакли портландцемент (камида 125 кг
м
3
қумга
нисбатан) асосидаги қурилиш қоришмалари ишлатилиши керак.
Мухит ҳарорати пасайса қоришмалар мустаҳкамлигининг ўсиш суръати
ҳам камаяди. Паст ҳароратда қоришманинг мустаҳкамлиги 28 суткада
маркадагига нисбатан 55-75% ташкил этади. Шлакли ва пуццоланли
цементлар асосида тайёрланган қоришмалар 10
0
Сдан паст ҳароратда
ишлатилса мустаҳкамликнинг ўсиши кескин пасаяди ва ҳарорат 0
0
С дан
пасайган қоришмада қотиш жараёни амалда тўхтайди.
Қиш мавсумида ишлатиладиган қоришмаларнинг маркаси ёздагига
нисбатан бир даража юқори олинади (масалан, 75 ўрнига 100 марка).
Си
қи
ли
шд
аги
м
ус
та
щ
ка
м
ли
к
че
га
ра
си
, МП
а
Оҳак (гилтупроқ) хамири қўшимчаси, 1 ҳ
қ
цементга мос ҳажмий қисмларда
332
Do'stlaringiz bilan baham: |